Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1397-чи йил фарвардин ойининг 7-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил ражаб ойининг 9-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил март ойининг 27-чи кунидир.
Бундан 518 йил илгари ҳижрий-қамарий 921 йил ражаб ойининг 9-чисида:
Навидий лақаби билан танилган эронлик буюк тарихчи Абдибек Шерозий Шероз шаҳрида дунёга келди. У шоҳ Таҳмосб девонининг ёзувчиси ва котибларидан эди. У форс адабиётига катта қизиқарди. Эронлик ушбу тарихчининг асарларидан Саффавийлар сулоласининг Эронда қилган ҳукумати ҳақида ёзган китобига ишора этиш мумкин. У бу китобда Саффавийлар сулоласи ҳақидаги маълумотларни уша бошланишидан бошлаб ҳижрий-қамарий 978 йилгача ёзади. Навидийнинг ёзган бошқа асарларидан назмда ёзилган “Жоми Жамшид” китобига ишора этиш мумкин. Абдибек Низомий Ганжавийнинг Хамсасига пайравлик қилиб бешта маснавий ижод этган.
Бундан 221 йил муқаддам милодий 1797 йил март ойининг 27-чисида:
Франциялик шоир ва ёзувчи Алфред де Вигней таваллуд топди. У ёшлигида армияга борди ва капитанлик даражасигача етди. Вигней фалсафага қизиқадиган шоир эди. Вигнейнинг фалсафий қарашлари унинг ашъорида намоён бўлади. Франция илмлар академияси аъзолигига кирган Вигнейнинг ёзган асарлари жумласидан “Ашъори қадим ва жадид”, яъни “Эски ва янги ашъор”, “Сарнавишт”, яъни “Тақдир” ва “Панжуми март ”, яъни “Бешинчи март” асарларига ишора этиш мумкин. У 1863 йилда вафот этди.
Бундан 173 йил муқаддам милодий 1845 йил март ойининг 27-чисида:
Германиялик физика ва математика илмларининг билимдони Вилгелм Конрад Рентген таваллуд топди. У турли нурлар ҳақида кенг тадқиқот олиб борди. Рентген милодий 1895 йилда икс нурини кашф этишга муяссар бўлди. Шунингдек Гамма ва Икс нурларининг радиация бирлиги Рентген деб унинг номига қуйилган. Рентген милодий 1923 йлда вафот этди.
Бундан 70 йил илгари милодий 1948 йил март ойининг 27-чисида:
Франция давлати тарафдор мамлакатлар ва Франция Иттифоқи номи остида бир ташкилотни ташкил этиши билан олдин Франция мустамликаси бўлган ва истиқлолга эришган айрим мамлакатларни бирлаштирди. Бу Иттифоқ мустақил мамлакатлар ҳамдўстлиги ташкилотидек Англиянинг собиқ мастамликаларидан ташкил топган. Франция Иттифоқи ва тарафдор мамлакатлар ташкилотини ташкил этиш милодий 1970 йилда “Франкофоний ”мамлакатлар ташкилотини таъсис этишнинг муқаддамаси эди. Франкофоний бир вақтлари Франция мустамлакаси бўлган африкалик мамлакатларга айтилади. Бу ташкилот охирги 20 йил давомида ўз фаолиятини фаоллаштирди ва унинг аъзоси 56-та мамлакатга етди. Франкофоний мамлакатлар ташкилотининг мақсади илмий, маданий ва иқтисодий заминаларда аъзо мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтиришдан иборат. Аммо Франция давлати ушбу мамлакатларда ўз нуфузини ошириш ва ўз манфаатларини таъминлашни мақсад қилган.