Туризм-маънавият оламига очилган дарича
Жанглар бўлиб ўтган минтақаларда туристик сайёҳлик
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Туризм-маънавият оламига очилган дарича” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Охирги пайтларда сайёҳлар ва туризм саноатининг лойиҳачини ӯзига жалб этган туризм саноатининг шаклларидан бири жанглар бўлиб ўтган минтақаларда туристик сайёҳлик ҳисобланади.
Уруш шаҳарларнинг вайроналарга айланиши ободончилик ва инсонларнинг овора бӯлишлари сабабига айланади. Шунинг учун икки сӯз, яьни туризм ва урушнинг бирга қарор олиши ажойиб ва қарамақарши назарга ташланади. Одатда туристлар хурсандчилик ва дам олишни тажриба этадиган маконларни куришни истайдилар. Албатта бир вақти минглаб инсонлар мудофаа этиш учун ӯз жонларини фидо этган қишлоқ ва шаҳарларни зиёрат этиш ҳар бир туристни таъсирлантиради.
Россия, Франция, Белгия, Туркия, Япония ва Вьетнам мамлакатларидаги урушдан қолган макон, минтақа ва музейларни миллионлаб сайёҳларнинг зиёрат қилишлари шуни кӯрсатадиким бу ҳодисаларнинг оғир ва аччиқ бӯлишига қарамай уруш қурбонларнинг хотирасини эъзозлаш ва ӯз сарзаминларини мудофаа этишда аскарларнинг фидокорликлари ва қаҳрамонларига нисбатан ҳурмат -эҳтиром зоҳир этиш жанглар бўлиб ўтган минтақаларда туристик сайёҳат турларида иштирок этиш мақсадида халқлар учун кучли бир истак -хоҳишни вужудга келтиради. Уруш минтақаларида сайёҳликни ривожлантиришни ӯтмишдаги ҳодиса -воқеаларни таҳлил этиш учун бир сайь -ҳаракат ва ҳар бир жамиятдаги мероснинг нишонаси деб билиш мумкин.
Айримларнинг фикрига кӯра уруш туризми кечиримли бӯлиш ва жон фидо этиш адабиётини бошқаларга етказишнинг сабабига айланади. Туризм саноатида инсон асосий мавқени эгаллаши бу саноатнинг турли қисмларининг ривожланишида инсоний омиллар кӯзга ташланадиган даражада рол ӯйнаши сабабига айланган. Дунёда кам жойларни топиш мумкинки қуролланган низоълар ва уруш ҳодисалардан зарар кӯрмаган бӯлса. Дунё тарихи, айниқса ҳозирги замон тарихи урушларда ғалаба қозониш, мағлубиятга учрашнинг ширин ва аччиқ хотираларга эгадир. Шу сабабдан жанглар бўлиб ўтган минтақаларда туристик сайёҳат дунёнинг турли бурчакларида ривожланган туризмининг мақсадлари фақат махсус минтақа ёки мамлакат билан чегараланиб қолмайди. Бунга қарамай айрим минтақалар жанглар бўлиб ўтган минтақаларда туристик сайёҳат мақсадлари унвонида ӯзига хос хусусиятларга эга бӯлишлари ёки катта сармоя киритишлари сабабли катта шуҳрат ва жозибаликларга эгадир. Шунингдек ички ва хорижий сайёҳларни ӯзига жалб этади.
Туризм саноати ушбу минтақаларда қадриятлар ва мафҳумларни дарк этиш ва тажрибаларни ижод этиш учун асосий маконни таклиф этиш билан муҳим рол ӯйнайди.
Иккинчи Жаҳон урушидан сӯнг инсонлар ҳаёт шаклининг ӯзгариши сабабли жанглар бўлиб ўтган минтақаларда туристик сайёҳат учун режа тузиш аввалида уруш минтақаларининг ривож -равнақ топишига кумак бериш мақсади билан бошланди.
Бир неча муддат ӯтганидан кейин маданий ва сиёсий жиҳатлар ҳам ушбу минтақаларнинг тижоратини ривож -равнақ бериш ва иқтисод мавзӯсига қӯшилди.
жанглар бўлиб ўтган минтақаларда туристик сайёҳатининг бошқа мақсадларидан бири бу урушга нисбатан бадбинлик ҳис -туйғусини ӯйғотиш ва инсонсеварлик меҳр -муҳаббатини вужудга келтириш деб билиш мумкин.
Жанглар бўлиб ўтган минтақаларда туристик сайёҳат жозибаликлари одатан туқнашув минтақалари, фронтдаги амалиётлар, урушдан қолган ҳарбий тажҳизотлар, тинчлик ва вруш музейлари, уруш қурбонлари у урушда қурбон бӯлганларнинг дафн этган макорлари, вайронага айланган шаҳарлар ва урушда зарар кӯрган қишлоқлар каби нарсаларни ӯзига қамраб олади. Ҳар бир урушдан қолган бундай меросларнинг қаторида жанглар бўлиб ўтган минтақаларда туристик сайёҳлик қисми Эрон чегараларига етиб келганида бошқача ранг -тус олади.
Ҳижрий шамсий 1359 -1367 йиллар давомида Ироқ Баас режими ҳужумлари баробарида Эрон халқининг саккиз йиллик муқаддас мудофааси мьнавият ва қаҳрамонликдан туладир. Ҳалигача эронликларнинг аксарияти учун бу мудофаа насталгик бир мафҳумни касб этади. Насталгия сӯзи фақат яхши ва ижобий хотираларни ӯзига қамраб олмайди. Яхшилик билан ӯз якунига етган аччиқ тажрибаларни ҳам ӯзига қамраб олиши мумкин.
Насталгик туризми шахсга иккинчи маротаба ӯтмишни хотиралаш, тарихий аччиқ ҳодисаларни тасаввур қилиш, шунингдек яхши хотираларни тирик сақлаш учун уларга яқиндан ошно бӯлишга ижозат беради.