Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил фарвардин ойининг 10-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил ражаб ойининг 12-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил март ойининг 30-чи кунидир.
Бундан 1233 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 206 йил ражаб ойининг ойининг 12-чисида:
Пайғамбарларнинг достонлари, тарихий маълумотлар ва ҳадисларнинг ровийси бўлмиш Абу Ҳузайфа вафот этди. У бир неча муддат Макка ва Мадина шаҳарларида ҳаёт кечирди ва ҳадисларни ўрганиш билан шуғулланди. Абу Ҳузайфа муътабар ҳадисларнинг ровийси эди. Унинг муҳим асарларидан бири “Ал-Мубтадо” деб номланади ва пайғамбарлар достонлари ва инсоннинг яратилиши ҳақида ёзилган асардир. Шунингдек “Имом Жаъфар Содиқ алайҳиссаломдан келтирилган ривоятларнинг шарҳи” ва “Меърожи Расули акрам (салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)” у ёзиб мерос қолдирган бошқа асарлар эди.
Бундан 162 йил олдин милодий 1856 йил март ойининг 30-чисида:
Бир томондан Россия ва бошқа томонда Франция, Англия, усмонийлар, Австрия ва Пруссия ўртасида бошланган Қрим уруши Париж шартномасини имзолаш билан ўз якунига етди. Бу уруш Европа шарқи айниқса Балкан ярим оролида Россия учун тўсқинлик яратиш сабабли бошланди. Унинг муқаддимаси эса уруш бошланишидан икки йил олдин Усмонийлар императорлиги, Франция ва Англия ўртасида Канстантинопол шартномаси имзоланиши билан яратилган эди. Париж тинчлик шартномасига асосан Қора денгиз эркин сув йўли деб эълон қилинди ва Руминия мамлакати ҳам вужудга келиб ички истиқлолга эришди.
Бундан 151 йил олдин милодий 1867 йил март ойининг 30-чисида:
Россия мамлакати Тинч океани қирғоқлари ва Канаданинг шимол-ғарбида жойлашган Аляскани молиявий эҳтиёжлар сабабли 7 миллион 200 минг долларга Америка давлатига сотди. Аляска сарзамини бир ярим миллион квадрат километр масоҳат билан ҳозирги кунда Американинг 49-чи штати ҳисобланади. Аляска нефт ва газ захираси, олтин конлари ва балиқ овлашдан қўлга киритиладиган даромад нуқтаи назаридан катта иқтисодий имкониятларга эгадир.
Бундан 39 йил илгари ҳижрий-шамсий 1358 йил фарвардин ойининг 10-чисида:
Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қозониши ва Паҳлавий салтанат режими инқирозга юзмаюз бўлиши натижасида Эронда ҳукумат тизимини аниқлаш учун мамлакат бўйлаб ижтимоий сўров ўтказилди. Бу ижтимоий сўров Эрон мусулмон халқининг собиқаси бўлмаган тарихий истиқбол этишлари билан икки кун давом этди. Бу ижтимоий сўровда иштирок этганларнинг 98, 2 фоизи Эронда Исломий Жумҳурият тизимини ўрнатишга овоз беришди.