Баҳор навоси
Ассалому алайкум, гўзал баҳорни, Наврўзи оламни шод-хуррамлик ила нишонланаётган азиз биродарлар, опа-сингиллар.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Ассалому алайкум, гўзал баҳорни, Наврўзи оламни шод-хуррамлик ила нишонланаётган азиз биродарлар, опа-сингиллар.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ таъолога чексиз ҳамду санолар айтиб, азиз ва севимли пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, Наврўз айёмига бағишланган "Наврўз навоси" махсус эшиттиришимизнинг навбатдаги сонини сизга тақдим этамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Энг аввалло сиз азиз тингловчиларимизни ёшариш, яшнаш, покланиш, эзгўлик ва саховат тимсоли бўлган Наврўзи олам билан муборакбод этамиз.
Барчангизга омонлик, офият ва баҳорий кайфият тилаймиз.
Аллоҳ ушбу қутлуғ айёмни барчамизга муборак айласин!
Наврўз байрами бу бир маросим ва анъанадир. Инсон ва табиат яратилишининг рамзий намойиши. Бир миллатнинг эътиқодлари ва ҳаётдаги паст-баландликларининг хотирасини янгилаш. Одамлар орасида наврўз турли наволар ва қўшиқлар билан тараннум этилиб санъаткорлар ҳам Наврўзни турли йўллар билан тирик сақлаб эъзозлаб келмоқдалар. Азиз тингловчилар бугунги дастуримиз давомида Наврўз байрамида ижро этиладиган қўшиқлар ҳақида сўз юритамиз.
Асрлар давомида янги йилда ўз шукроналарини изҳор этиш учун эронликлар турли йўллар билан ўз бахт саодати ва қувончларини намойиш этишадиким, улардан бири “Наврўзхонлик” ҳисобланади. Ушбу қадимий урф-одат ва маросим ҳозирги кунда ўз эътиборини йўқотган бўлсада, аммо ҳалигача эски матнларда унинг нишоналарини топиш мумкин.
Бу наврўзхонлик маросими исломдан аввалги даврга тўғри келади ҳамда ислом ва шиа мазҳаби зуҳур топганидан сўнг, наврўзхонлик шеърлари мазҳабий мафҳумлар ва исломий ривоятлар билан аралашиб қолди. Кўп йиллар илгари Эроннинг кўплаб ҳудудларида, хусусан, шимолий ва жанубий Албурз, Мозандарон, Гилон, Толеш, Дайламон, Кумиш ва Толиқон сингари минтақаларда Наврўзхонлик ёки баҳорхонлик анъаналари йилллар давомида кенг тарқалган эди.
Ҳозирги кунда наврўзхонликнинг намуналарини узоқ қишлоқларда мушоҳада этиш мумкин.
Наврўзхонлар, хонандалар ва мусиқачилар гуруҳ-гуруҳ бўлиб баҳорнинг кириб келишини халққа башорат беришган. Наврўзхонлик ҳар доим ижрочилик ҳунари билан уйғунлашиб келган. Наврўзнинг қадимий тантаналарида баъзан мусиқа, баъзида эса кичик саҳна намойишлари орқали совуқни кўзатиб баҳор фаслини истиқбол этишарди. Бу маросим “Куса барнишин” ёки “Баҳор тантанаси” каби номлар билан бугунги кундаги машҳур карнавалларга ўхшарди. Эроннинг бошқа айрим минтақаларида наврўзхонлик дастурлари ижро этилишидан сўнг қуғирчоқлар театри ва театр ижрочилари ўзларининг саҳна намойишларини ижро этишарди, ҳамда наврўзхонларнинг ўзлари ҳам ўтириб кўрсатиладиган намойишларни тамоша этишарди.
Турли минтақаларда ушбу намойишларнинг ўтказилиши, маросимнинг ўтказиш замони ҳатто қўшиқлари ҳам бир-бири билан фарқ қиларди. Бу фарқлар Эроннинг маданий ва географик хилмахиллиги билан боғлиқдир, лекин барча бу намойишларнинг мавзўси, баҳор фаслининг кириб келиши, қувонч ва шодликни ўзига қамраб олардиким, мазкур гуруҳлар буларнинг барчасини ўзларининг махсус услублари билан ижро этишарди.
Наврўзхонларнинг ижро этадиган қўшиқлари жуда оддий ва равон эди, чунки наврўзхон мусиқачиларнинг аксарияти кўпинча касбий бўлмаган мусиқачилар жумласидан ташкил топиб қишлоқларнинг оддий халқ орасидан чиққан ҳунармандлар эдилар. Бироқ Наврўзхонлар Албурзнинг шимоли ва жанубида маданий ва мусиқий ўзаро муносабатнинг мустаҳкамланиши ва муҳим ўзгаришларнинг омиллардан бири эдилар.
Наврўзхонлар ўз тароналарида ишлатиладиган шеърлари форс тили, шунингдек маҳаллий лаҳжалар ва диалектларда ижро этиларди. Ушбу шеърлар турли қисмлардан ташкил топиб, ҳар бири ўзининг махсус бўлимига эга эди. Наврўзхонлар аввалида Робийни ва Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) –га ҳамду санолар айтиб, кейин имомлар алайҳимсаломларни тавсиф этишарди.
Наврўзхонлар гуруҳи уч нафардан иборат эди. Улардан бири “бош ижрочи” деб номларди ва унинг уқийдиган шеърлари “Наврўз” ва “Янги йил” мавзўларини ўзига қамраб олиб шундай бошланарди:
Фасли баҳор омаде
Гул дар гулистон омаде
Мужда диҳед дўстон
Наврўзи султон омаде
Бундан сўнг қолган икки нафар киши ҳам бу шеърни такрорлаб улардан бири халқнинг берган совғаларини йиғарди.
Г-2: Бу қисмни охирга етказиш учун Одам Ато ва Момо Ҳавонинг қиссаси ва Ҳазрат Иброҳим алайҳиссалом ҳаётларидан олинган ривоятлар каби айрим достонлар ва ҳикоятлардан фойдаланишлари ҳам мумкин эди. Иккинчи қисмда, наврўзхонлар ўй эгасини таъриф-тавсиф этиш учун бадиҳасаройлик қилишарди. Ушбу бўлимда ҳажв, мақтов ёки мақтаниш эҳтимоли мавжуд эди. Наврўзхонлик шеъриятининг учинчи қисми наврўз ва баҳор фаслининг тавсифига бағишланарди. Бу тавсиф наврўзхонликнинг охирида мустақил равишда ижро этиларди ёки таржиъбанд шаклида наврўзхон кишилар томонидан биричи ва иккинчи қисмларда замзама этиларди.
Наврўзхонлик ўзаро бир-бирларига эзгў ва меҳр-муҳаббат кўрсатиш билан бевосита хурсандчилик қилиш маросимидир. Наврўзхонлар маҳаллалар ва қишлоқлар фазосини шод айлашларига қўшимча, ўзлари билан шамшод дарахтининг шохасини олиб келиб ўй эгаларига берардилар ва уларни дуо қилишарди. Одамлар ҳам наврўзхонларнинг ўз ўйларига кириб келишини яхши белги ёки нишона деб билиб, уларга гуруч, ширинлик, товуқ тухми каби озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳатто пул беришарди.
Навўзхонлик маросимларида мусиқанинг наволари мавзун ва оддий эди. Ушбу турдаги мусиқа ровийлари оддий одамлар орасидан чиқиб касбий мусиқачилар эмасдилар ва бу маросим оддий равишда ижро этиларди. Улар ижро этган намойишларнинг ҳар бир қисмида такрорланадиган қисқа жумла бор эди ва гоҳида шеърият билан мутаносиб келиши сабабли мусиқа мелодиясининг товушлари ўзгарарди.
Ҳар бир минтақада наврўзхонларнинг товушлари минтақа қўшиқларидан таъсирланарди ва қисқа овоз амплитудаси минтақанинг бошқа вокал мусиқаларидан ажратиб тўради. Бундан ташқари, айрим минтақаларда уни ижро этиш тизими ва таркиби унга номелодик ҳолатни берарди.
Савол ва жавоб сифатида бир-бири билан бирга ҳамхонлик қилиш кўпчилик наврўзхонларнинг ўзига хос хусусиятлари эди. Наврўзхонлик , комилан овоз билан ижро этиладиган маросим ҳисобланарди ва уни ижро этишда ҳеч қандай мусиқий чолғу асбоблардан фойдаланмасди. Бу маросимларда баён этиладиган мавзўларнинг кўлами кенг эди. Наврўзхон халқнинг ҳис-туйғуларини тасвир этишда, шунингдек иккинчи маротаба баҳор ва наврўз, ҳамда диний ва мазҳабий эътиқодларни тарғиб этиш билан шуғулланарди.
Наврўзхон ҳаттоки сиёсий-ижтимоий ҳодиса-воқеаларни тамсилий ва киноя шаклида кўпинча ҳажв қолибида воқеа-ҳодисаларни нақл этувчиси ролида зуҳур топади ва бир жойдан бошқа жойга бориб, ахборот воситасидек хабарларни бошқаларга етказарди.
Нарвўзхонлардан ташқари хунёгарлар, яъни қўшиқчилар наврўз айёмларининг кириб келиши маросимларида муҳим рол ўйнайдиган шахслардан эдилар.
Улар тарона, қушиқларни ижро этиш билан наврўз ва баҳор фаслининг кириб келишини хайра мақдам этардилар.
Хунёгарлик анъанаси қадимий Эронда ва қадимий барча маданиятларда мусиқани тақдим этишнинг энг муҳим намуналарилдандир.
Хунёгарлар фақат мусиқий асарларни ижро этиш билан шуғулланмасдилар, балки халқнинг маънавий ва руҳий ҳидоятини ҳам ўз зиммаларига олишарди. Улар мазҳабий миллий ривоятлар ва халқ оғзаки анъаналарнинг ривоятчилари, нақл этувчилари ва унинг сақловчилари эдилар. Халқ мифологиялари уларнинг ривоятлари қолибида бир наслдан бошқа наслга етказиларди.
Хунёгарлар кўп хусусиятларнинг соҳиби эдилар . Булар жумласидан бадеҳасаройлик, навозандалик, ривоятчилик, ишқий, мазҳабий, миллий, тарихий ривоятларни нақл этиш, халқнинг руҳияси ва маънавиятига нуфуз топиш хусусиятларига ишора этиш мумкин. Хунёгарларнинг ана шу хусусиятлари эдиким, уларга нисбатан тавсиф этиб бўлмайдиган даражада обрў-эътибор келтирарди.
Эронга ислом дини кириб келиши билан хунёгарлар суннати турли бўлинмаларга бўлинди. Хунёгарларнинг бир гуруҳи фақат қаҳрамонлик ва миллий шиорларни ривоят этиш билан шуғулланишди. Улардан айримлари эса, ислом дини пешволарининг ҳаммосалари ва ривоятларини нақл этишга юз қаратишди. Бошқа бир гуруҳи эса, алоҳида шаклда хунёгарлик анъанаси вазифаларидан бир қисмини ўз зиммаларига олишди. Бу ўртада мусиқачилар ҳам бор эдиларким, хунёгарлик суннатининг кўзга ташланадиган бир қисмини ўзлари ёлғиз ижро этишарди ва гусонлар ёки авзонлар номи билан танилган эдилар.
Яна бир маротаба наврузи олам байрамининг кириб келиши билан сиз, азизларни табриклаб, “Наврўз навоси” дастуримизнинг бугунги сонини шу ерда якунлаймиз.
Р: Хайр, баҳорий кайфият меҳрибон қалбларингизни тарк этмасин!