Баҳор навоси
Наврўзи олам, табиатнинг уйғониш, оламу одамнинг яшариш айёми, аждодий янги йил барчангизга муборак бўлсин!
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз ва қадрли тингловчилар!
Наврўзи олам, табиатнинг уйғониш, оламу одамнинг яшариш айёмини, аждодий янги йилни барчангизга муборак айлаб, умри жонингизга барака тилаб қолиб “Баҳор навоси” дастуримизнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Аллоҳ ушбу қутлуғ айёмни барчамизга муборак айласин!
Ассалому алайкум азиз ва қадрли тингловчилар! Хонадонингизга меҳр-оқибат, файзу барака аримасин! Наврўзи олам барчангизга муборак бўлсин деб бугунги дастуримизни бошлаймиз.
Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Ўтган дастуримиз давомида эслатиб ўтдикки, Эрон тароналари ва қўшиқчилигида Наврўзнинг энг гўзал жилвалари ҳозирги кунда кам учрайдиган наврўзхонлик ҳисобланади. Наврўз байрамининг бошқа жилваларидан бири бу Эроннинг қавмий мусиқаси ва маҳаллий дастгоҳ мусиқасида тажаллий топган ва асрлар давомида Эроннинг мусиқачилари хурсандчилик байрамларида, айниқса Наврўз байрамида уни ижро этиб келишмоқда.
Наврўз байрамида ижро этиладиган мусиқалар тарона ва қўшиқларнинг кенг намуналарини ўзига қамраб олганким, Эроннинг Наврўз байрамларида Наврўз ва баҳор фаслининг кириб келишининг хурсандчилигини ва ундаги маросимларни эслатиш учун тараннум этилади. Бу мусиқалар фақат Наврўз байрамига тегишли бўлиб қолмайди, балки бу мусиқаларнинг айрим қисмлари Эрон жамияти ва маданиятининг асил мусиқаларидан ҳисобланади. Шу тартиб билан Наврўз байрами ва маросимининг муҳим ҳикматларидан бирини ушбу сарзаминнинг қадимий тарихида Эрон театри ва мусиқаси каби ҳунарларни тирик сақлаш ва санъаткорларнинг ўз ҳунарларини намойиш этишлари учун муносиб мавқе ва имконият деб билиш мумкин.
Эрон анъанавий мусиқачилигида Наврўзнинг нишонаси ва унга нисбатан бўлган махсус қарашларни мушоҳада этиш мумкин. Эрон мусиқаси ҳақида ёзилган энг қадимий китоб ҳисобланмиш Абдулмўмин бин Сафиддин ёзган “Беҳжатур-Руҳ” рисоласида шундай келтирилади: “Наврўз Эрон мусиқасининг тўртинчи таронаси ҳисобланади.” Бу китобнинг муаллифи кейин Наврўз билан боғлиқ бўлган Эрон мусиқасининг турли гўшаларини тилга олади ва уларни қадимий Эрон мусиқасидан олинганлигини зикр этиб ўтади. Бу тароналарнинг айримлари бундан иборат: Наврўзи Хоро, Наврўзи раҳови, Наврўзи сабо, Наврўзи Ажам ва Наврўзи Араб.
Бошқа тарихий китобда ҳам Наврўз тароналари йил бошланиши кунларида ижро этилади уларнинг ҳар бири махсус байрам ёки кунга тегишлидир деб келтирилади. Чунончи, байрамларнинг охирги кунларида, олтинчи фарвардин кунида Наврўзи Султоний мусиқаси ижро этилади.
Бугунги Эрон анъанавий мусиқачилигида Наврўзи Араб, Наврўзи Сабо ва Наврўзи Хоро унвонлари билан бир нечита мусиқий гушалар Ҳумоюн ва Панжгоҳ ўн дастгоҳида ижро этилади. Эроннинг қадимий мусиқасида “Наврўзи Хоро” Наво мақомининг бўлими, “Наврўзи Араб” ва “Наврўзи Ажам” гўшалари эса Раҳовий мақомининг бир бўлими ва “Наврўз” гўшаси бўлса Ҳусейний ва Буслик мақомидан олинган бўлими эди.
Абдулқодир Мароғаий ёзган “Мақосидул-Алҳон” мусиқий рисоласида Наврўзга бағишланган мусиқаларни, Наврўзи Асл, Наврўзи Ҳижозий, Наврўзи Хоро, Наврўзи Ажам ва Наврўзи Араб деб зикр этилади. Бу муаллиф ёзган бошқа асар “Жомеул-Алҳон” китобида ҳам Наврўз, Наврўзи Асл, Наврўзи асли сағир, Наврўзи баётий, Наврўзи Хоро, Наврўзи Ажам, Наврўзи араб ва Наврўзи кабир каби эрон мусиқасининг турлари ҳижрий тўққизинчи милодий 15 асрнинг мусиқий қўшиқлари деб эслатиб ўтилади. Бунга қўшимча, Низомийнинг “Хусрав ва Ширин” манзумасида ҳам мутриб Борбаднинг сифати хусусидаги бобда Сосонийлар сулоласининг ҳукмронлик қилган давридаги 30 –та мусиқа нумуналарини зикр этиш зимнида, Наврўз сози, Боди Наврўз ёки Нози Наврўз 19-чи лаҳн унвонида эслатилади.
Эрон адабий классик матнлари, тарихномалар ва луғатномаларнинг аксариятида ҳам Наврўз байрамига атаб ижро этиладиган тарона ва мусиқалар бошқа номлари ҳақида зикр этилади. Манучеҳри Домғоний, Ҳофиз ва Мавлавий каби шоирлар Наврўз ва мусиқа ҳақида ишора этиб ўтишади. Бу китоблар ва ҳужжатларга таяниб, шундай натижага келишимиз мумкинким, Сосонийлар даврида ҳар бир кун учун оҳанг ва қўшиқ яратилган эди ва 360 мусиқаий асар эса Эроннинг машҳур мусиқачиси Борбадга мансуб деб ривоят этилади. Айрим тарихий ҳужжатларда Наврўз олтита асосий мақомдан бири деб зикр этилади.
Эрон анъанавий мусиқаси радифлари ҳақидаги тадқиқотлар шуни кўрсатадиким, Наврўз Панжгоҳ ўн дастгоҳи ва Ҳумоюн дастгоҳида Наврўзи Араб, Наврўзи Сабо ва Наврўзи Хоро унвонлари билан учта гўшада хулоса этилади. Ҳотам Аскарий Фараҳоний Эрон мусиқасида Наврўз байрамининг тасири ҳақида шундай ёзади: “Наврўз пайдо бўлишидан кейин мусиқа санъатининг устодлари ҳар бир кун учун оҳанг яратишди ва унга муносиб ном қуйишди. Биринчи кунни Наврўз байрами деб ном қуйишди ва бу кун учун Наврўзи Ажам номи билан машҳур бўлган Наврўз деб аталган оҳангни яратишди. Бу оҳанг оғир вазн билан бошланиб кўнгилга ёқадиган мулойим ранг тусда давом этади. Қадимий устодлар бу оҳангни Хожуи Кирмонийнинг шеърида ижро этишади:
Эй сабо ғулғули булбул ба гулистон бирасон
Қиссаи мур ба даргоҳи Сулаймон бирасон”
Наврўзи Хоро Наврўзга аталган бошқа оҳанглардан биридир ва ҳозирги мусиқий радифда ҳам бор. Аммо жуда қисқа ва мўъжаз шаклда ижро этилади. Бу мусиқий оҳанг 3 қисмдан иборатдир ва бу оҳанг билан Манучеҳрийнинг ушбу шеърини ўқиш мумкин.
Омада Наврўз ҳам аз бомдод
Омаданаш фарруху фархунда бод.
Наврўзи сабо бошқа тарона жумласидан ҳисобланадиким, бугунги кунда ҳам икки дастгоҳ Ҳумоюн ва рости Панжгоҳ дастгоҳида мавжуддир. Наврўзи сабо тўрт қисмдан иборат ва Хожу Кирмонийнинг шеъри билан ижро этиш мумкин:
Ин ғазал як ду навбат аз сари сўз
Булбуле боз гуфт дар Наврўз
Энди эса, ҳамкоримиз таҳлилчи Маҳмула Муҳаммадкарим қизининг мавзуга доир сўҳбатини эътиборингизга тақдим этамиз. Марҳамат.
Маҳмула Муҳаммадкарим қизи мавзўга доир фикрларини тингладингиз. Дастуримиз давом этади.
Наврўзи Араб унинг номига хилоф тарзда Эрон қадимий ёқимли тароналари қаторида жой олган мусиқий асар ҳисобланади. Наврўзи Араб бугунги кунда рости Панжгоҳ ва Ҳумоюн номли икки дастгоҳида ижро этилади. Бу оҳангни бир кириш ва бир нечита тарона билан ўқиш мумкин ва унинг бошланиши манучеҳрийнинг шеъри билан муносиб келади:
Омада Наврўзмоҳ бо гули сури бо ҳам
Бодаи сури бигир, бар гули сури бичам.
Наврўзи бузург қадимий оҳангнинг номидир. Бу мусиқий оҳанг ҳақида кўп маълумотга эга эмасмиз. Манучеҳрийнинг шеърий девонида бу мазмундаги шеър борким, қадим замонларда бу таронанинг борлигидан далолат беради:
Наврўзи бузургам бизан эй мутриб имрўз
Зеро ки бувад навбати Наврўз ба Наврўз
Наврўзи Кайқубодий ҳам хурсандчилик ва шодобликни армуғон келтирадиган мусиқий оҳангдир ва чоргоҳ дастгоҳида ижро этиларди. Аммо бугунги кунда фақат номи боқий қолган халос.
Аммо Эронда янги йил кириб келишидан бир неча сониялар ўтишидан сўнг карнай ва сурнай садосини эшитиш Наврўз байрамидан хотираларда боқий қоладиган лаззатли лаҳзалардан саналади. Карнай ва сурнай мусиқий асбоблар Эрон чолғу асбоблари ўртасида машҳур бўлган ва турлича ишлатиладиган чолғу асбоблар жумласидандир. Карнай ва сурнай овоз ёки товуш бериш маъносидадир. Ва ҳайвон шохидан яратилиши сабабли шундай деб аталади. Қарн шох маъносини англатади ва албатта ҳозирги сурнай шох билан яратиладиган олдинги овозларидан замонавийроқдир. Аммо пуфлаб чалинадиган чолғу-асбоблар сирасига киради.
Эрон шеъриятида Сурна номи сурнай шаклида ишлатилади. Дизфул ва бахтиёрий қавми яшайдиган жойлардакичик сурнайни чалиш одатга айланган. Бахтиёрий сурнайи кўпинча дуҳул билан чалинади. Баҳор фасли ва янги йил билан омихта бўладиган ушбу икки чолғу асбобнинг муҳим хусусиятларидан бири бу унинг очиқ ҳавода кенг ва катта ҳажмдаги товушга эга бўлишидир. Бу чолғу-асбобнинг садоси Наврўз байрамининг кириб келишидан хабар беради.
Наврўзнома ёки “Янги йилни нишонлаш” эронликлар орасида кенг нишонланади. Эроннинг катта шаҳарларида “Нақорахона” ёки “Таблхона” каби махсус маҳаллалар борким, ўзига хос мавқеларда карнай, сурнай, нағора ва табл чалиш билан шуғулланишарди. Теҳрондаги нақорахонаси бир неча йил олдин ҳозирги кунда Эрон ташқи ишлар вазирлиги маҳалласида қарор олган эди. Шунингдек, Машҳад шаҳрининг Атиқ саҳнасидаги кириш эшиги юқорисида қарор олган нақорахона ҳозиргача фаолият олиб бораётган нақорахоналар жумласидандир.
Алиакбар Маҳдийпур Деҳкурдий Карнай ва нақора навозандаси ва Эронда анъанавий ва мақом мусиқасининг тенгсиз навозандаларидан бири эди. У Эрон анъанавий мақом мусиқасининг асосий ҳавзаларидан бири бўлмиш Чаҳормаҳол ва Бахтиёрий вилоятининг маркази Шаҳри Курдда таваллуд топди. Марҳум Маҳдийпур уша ўспиринлик давридан бошлаб ўз ишини карнай ва сурнай каби Чаҳормаҳол ва Бахтиёрий вилоятининг маҳаллий чолғу-асбобларининг навозандаси заминасида бошлади. Кейинчалик Эронда карнай ва сурнайни чалувчи машҳур навозандага айланди. У камончада ҳам яхши уйнарди ва бир неча маротаба Эроннинг ички ва ташқарисида бўлиб ўтган фестевалларда иштирок этиб кўп мукофотларнинг совриндори бўлган эди. Наврўз байрамига бир неча ҳафта қолганида ҳижрий-шамсий 1389 йилда бу навозанда 74 ёшида оламдан ўтди.
Марҳум Али Акбар Маҳдийпур Деҳкурдийнинг карнай ва сурнайда ва Али Ҳайдарийнинг дуҳулда уйнашлари Эрон халқи хотирасида Наврўз байрами қаторида боқий қолган. Янги йилнинг карнай ва сурнай билан навоси чоргоҳ мусиқий дастгоҳда ижро этилади ва бир неча йиллар давомида янги йилни кутиб олиш байрамларида бу чолғу-асбобларнинг навоси радио ва телевидения дастурларида эфирга узатилади. Устод Маҳдийпур мусиқасининг навосини ва сурнай чалишини эшиттиш билан ўз сўҳбатимизни якунлаймиз.
Яна бир маротаба наврузи олам байрамининг кириб келиши билан сиз, азизларни табриклаб, “Баҳор навоси ” дастуримизнинг бугунги сонини якунлаймиз.
Хайр, баҳорий кайфият меҳрибон қалбларингизни тарк этмасин.
Навруз айёмида қариндошлар ва бемор кишиларнинг ҳолидан хабар олиш, ёши улуғ, олим ва фозил одамлар билан дийдор кӯришиш, ота-оналарнинг кӯнгилларини хушнуд этиш наврузий фазилатлар бӯлиши билан бирга бу эзгу амаллар ота-боболаримиздан қолган савобли анъана эканлиги ва бу анъаналарга амал қилиш бурчимиз эканлигини унутманг.
Янги йил, янги ҳаёт ва янгиланган табиат сизга муборак бӯлсин, азиз тингловчилар.