март 29, 2018 17:51 Asia/Tashkent

Пешонадаги ой

           Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.

Азизлар,  ўтган дастуримизда  Эрон афсоналари китобидан олинган "Пешонадаги ой " эртакини биргаликда эшитган эдик.  Бугун ҳам сиз билан биргаликда ушбу эртакнинг давомини эшиттамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Азиз дўстлар эслатиб ўтамизки, қадим замонларда бир эркак  ӯз хотини билан ҳаёт кечирар экан. Уларнинг Шаҳрбону номли жуда чиройли қизлари ҳам бор эди. Ота -она бундай қизлари борлигидан жуда хурсанд эдилар.  Вақт  ӯтиши билан Шаҳрбону етти ёшга кирди. Отаси Шаҳрбону билим олиш учун уни  Мулло Божий, яъни аёл ўқитувчи мактабига юборди. Бошқаларнинг Мулло Божийга тақдим этган нарсаларига кӯра, Шаҳрбонунинг совға қилган нарсаси яхшироқ эди.  Ўқитувчи аёл қизга нисбатан шак-шубҳа қилди. Унга мулойимлик билан яқинлашиб ота-онаси нима иш қилишларини сураб қолди. Мулло Божий нима режа тузганини  билмаган Шаҳрбону ҳаётларида юз берадиган бор нарсани таърифлаб берди. Мулло Божий Шаҳрбону отасининг иши олтин танга билан боғлиқ эканлигини ва уларнинг  ҳаётларида  камчилик йӯқлигини билиб олди. Шундан кейин ўз-ӯзича режа тузди. Уша кундан бошлаб қизга янада яқинлашди ва онасидан ҳам меҳрибонроқ дояга айланди.

Агар қатиқ қора деб айтса, Шаҳрбону ҳам албатта унинг сўзини қабул қиларди.  Кунлардан бир куни Мулло Божий бир косани Шаҳрбонуга берди ва бу косани онасига беришини ва унинг номидан салом айтишини ҳамда онаси бу косани сиркодан тўлдириб мактабга жўнатишини сўради. Энди эртакимизнинг давомини эшитинг!

Бундан ташқари, Мулло Божий қизга айтдиким, онанг амборхонага борган пайтида унинг орқасидан бориб Мулло Божий етти йиллик сиркани хоҳлайди деб айтгин ва онанг еттинчи кўзага яқинлашгани биланоқ уни оёғидан кўтариб кўза ичига ташлайсан ва кўзанинг оғзини ёпасан. Шаҳрбону ҳам унинг маслаҳатини қабул қилди ва бориб онасини оёғидан кўтариб кўза ичига ташлади ва оғзини ёпди. Шаҳрбонунинг отаси кечқурун келиб қизини ёлғиз кўриб онаси қаердалигини сўради. Шаҳрбону мактабдан келганимда онам ўйда йўқ эдилар,-  деб айтди. Эртага Шаҳрабону мактабга борди. Қилган ишини Мулло Божийга айтиб берди. Мулло Божий бу хабарни эшитиб хурсанд бўлди ва қизчани қучоқлаб уни ўпди.

 Бир неча кун ўтгач, Мулло Божий  Шаҳрбонуга бир ҳавуч хокшир бериб ўйга борганида хокширни бошига қўйиб отаси келиб ўтирганида, бошини силкитиб бошидаги хокшир олов ичига тўкканида товуш чиқаради деб сўради. Шу вақтда отаси бу товуш қаердан келияпти деб сўраганида, бошимда бит пайдо бўлган ва менга ғамхўрлик қиладиган киши йўқ деб айтишга буюрди.  Онаси ҳам йўқ ва агар отаси бирон хотин олганида уларнинг вазъияти яхшиланади. Унга ғамхўрлик қилиши учун отаси бирон бир хотин олиши керак ва агар отаси ким билан турмуш қурай деб сўраса, унда Шаҳрбону бир юрак ва жигарни эшикка осиб қуйсин ва қайси аёл келиб боши унга текса, уша аёл билан турмуш қуришни илтимос қилишини сўради. Шаҳрабону Мулло Божийнинг таклифини яна қабул қилди ва унинг айтган сўзларини амалга оширди. Отаси ҳам эрталаб бориб юрак ва жигарни сотиб олди ва эшикка осиб қуйди. Мулло Божий пойлаб тўрган эди ва Шаҳрбонунинг отаси жигар ва юракни осиб қуйгани биланоқ зудлик билан келиб ўйга кирганида осиб қуйилган жигар ва юрак унинг бошига тегди. У ёлғондан бу нима, кийимларим ифлос бўлди деб қичқирди. Шаҳрбонунинг отаси аёлнинг товушини эшитиб унинг олдига келиб узр сўради ва унга бунинг сабабини айтиб берди. Мулло Божий ҳам унинг таклифини қабул қилди ва улар шаҳар руҳонийси олдига бориб никоҳ ўқтириб, уйга қайтиб келишди. Шундай қилиб Шаҳрбонуга  кўра, Мулло Божийнинг  жуда хуник қизи бор эди. У қизини ҳам ўзи билан олиб келди. Мулло Божий икки-уч кун уйнинг нарсаларини бутунлай тозалаш билан шуғулланди.  Сўнгра, озиқ-овқатга керакли маҳсулотларни олиб келиш учун амборхонага борди ва еттинчи кўзага яқинлашиб, унинг ичида нима бор деб оғзини очганида бирданидан ундан сариқ сигир чиқди. Мулло Божий талвасага тушди ва эҳтимол бу Шаҳрбонунинг онаси бўлса керак деб ўйлади. У сигирни тезда олиб бориб саройда қамаб қўйди. Уша кундан сўнг у Шаҳрбонуга нисбатан бадрафторлик қилишни бошлади ва барча оғир ишларни унинг бўйнига қуярди.

Мулло Божий бечора қизни кўп хафа қилиб ҳаттоки баъзи вақтларда бу қизни урарди. Шунингдек ўз қизининг эски ва йиртилган кийимларини Шаҳрбонуга кийдирарди. Шаҳрбону эса Муллобожийдан қурқиб ўз отасига угай онасининг қилмишларидан бирон-бир сўз айтишга ҳам журъат қилмасди. Бир неча муддат ўтганидан сўнг Муллобожий Шаҳрабонуни қийнашнинг янги усулини топди. У Шаҳрабонуга эрталаб ҳали қўёш чиқмасдан туриб ҳовлиларни супириб тозалаб идиш товоқларни ювишни буюрди. Кейин, бир сават пахтани йигириб, сигирни боқиб кел!”,- деб қизни далага юборар эди. Пахтани йигириб кечқурун уларни тайёрлаб унга топшириш ва уйнинг бошқа ишларини ҳам бажаришни буюрди. Бечора қиз ўз-ўзича шундай айтарди: “Эй Худойим, агар менинг иккита эмас, ҳатто унта қўлим бўлганида ҳам ҳеч қачон бу пахталарни йигиришни охирга етказолмасдим. Агар бу ишни бажармасам кечқурун Муллобожийга қандай жавоб бераман?”. Шаҳрабону далага етиб келди ва сигирни далага ҳайдаб ўзи эса бир қоятош устида утириб чарх билан ип йигиришни бошлади. Кечқурун Шаҳрабону угай она айтган ипнинг ярмини ҳам йигиролмай ғамга ботиб қолди. У йиғлаб юборди. Бирданидан сигир унинг олдига келди ва ёрдам беришни бошлади. Қиз хурсанд бўлди. Ишни тугатиб барча йигирган барча ипни жамлаб бухчага солди ва сигирни ҳайдаб уйга қайтди. Бухчани угай онасига берди. Онаси бор қолган ишларни бажаргин деб буюрди. Ишларни бажарганидан сўнг Муллобожий қуриган қаттиқ нонни унга берди. Қиз қаттиқ нонни совуқ сувга ботириб уни ивитиб еб кейин бир бурчакда йиғлаб ухлади.