апрел 03, 2018 11:11 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1397-чи йил фарвардин ойининг 14-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил ражаб ойининг 16-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил апрель ойининг 3-чи кунидир.

Бундан 18 йил илгари ҳижрий-шамсий 1379 йил фарвардин ойининг 14-чисида:

Эроннинг машҳур картографи ва география илмининг билимдони инжинер Аббос Саҳҳоб вафот этди. У ҳижрий-шамсий 1300-чи йилда Тафришнинг яқинида таваллуд топди. У география илмининг билимдони бўлмиш ўз отаси Абулқосим Саҳҳобнинг ҳидояти ва ҳимояти билан ўзининг бошланғич маълумот олишини бошлади. Аббос Саҳҳоб карта чизиш ва география илми заминасида зудлик билан ўз истеъдодини намоён этиб, Теҳроннинг биринчи картасини аниқ чизди. Ҳижрий-шамсий 1315 йил отаси Эроннинг катография ва география ташкилотини таъсис этганидан кейин у амалда бу ташкилотни бошқаришни ўз зиммасига олди. Инжинер Саҳҳоб аниқ карталарни чизиш учун Эроннинг юзлаб қишлоқ ва шаҳарлари шунингдек хорижий мамлакатларга сафар қилиб, ўз иши учун янги йўл-йўриқлардан баҳра олди. У шунингдек “Ҳунари хушнависи аз аввал то имрўз”, яъни “Хаттотлик ҳунари бошланишдан ҳозирги кунгача” деб номланган китобини исломий ҳунар тарихи атласини тайёрлаш учун Юнеско ташкилотининг лойиҳаси доирасида ёзди.       

Бундан 16 йил муқаддам милодий 2002-чи йил апрел ойининг 3-чисида:

Сионистик режим армияси Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларида жойлашган фаластинлик Женин шаҳрига кенг  кўламда ўз ҳужумини бошлади. Бу тажовуз Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларида жойлашган турли шаҳарларга қарши ушбу режим ҳарбийларининг ҳужумлари давомида амалга оширилган ҳужум эди ва бир неча ҳафта олдин Фаластин халқининг интифазасига якун бериш мақсадида бошланган эди.  Сионистик режимнинг минглаб ҳарбийлари, 200 тага яқин танк ва унлаб верталетлари 15 минг жамиятга эга бўлган Женин шаҳрига қарши ҳужумда иштирок этиб, ер ва ҳаводан тўриб ушбу лагерда яшовчи аҳолини нишонга олишди. Электроэнергия ва сувни етказиш заминаларини узиш ва фаластинлик ноҳарбий бўлган аҳолига кўмак бериш гуруҳларининг ёрдамларига қарши сионистларнинг тўсқинлик ижод қилишларига қарамай Фаластин халқи ва ҳарбийлари 9 кун давомида сионистик ишғолгарлар баробарида муқовимат қилишди. Сионистлар золимлик билан халқни оммавий қирғин қилиш, шаҳардаги уйлар, касалхоналар ва иқтисодий тасисотларни бўзиб ташлаш билан шуғулланишди. Сионистик режим армиясининг Женин шаҳрига қарши ваҳшийликча амалга оширган ҳужумларининг охирида ушбу шаҳарнинг 70 фоизи бузилган эди ва юзлаб фаластинликлар эса шаҳид ёки ярадор бўлишган эдилар ва улардан 5 минг нафари эса уй-жойсиз қолган эдилар. Шу тартиб билан сионистик режим томонидан фаластинликларни бостириш ва оммавий қирғин қилиш сиёсати ижро этилади. Аммо Фаластин халқини бостиришда ўзининг мувафаққиятсизлиги ва қобилиятсизлигини кўрсатди.       

Бундан 16 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1381 йил фарвардин ойининг 14-чисида:

Эроннинг ҳозирги замон машҳур математики ва таржимони устод Аҳмад Биршак вафот этди. Устод Аҳмад Биршак ҳижрий-шамсий 1285 йили баҳман ойининг 14-чисида Теҳрон шаҳрида таваллуд топди. У билим ўрганишнинг турли босқичларини ўтказиш ва математика йўналишида дипломни касб этишидан кейин 19 йил давомида меъморчилик йўналишида таълим бериш билан шуғулланди ва таълим-тарбия вазирлигининг ўринбосарлиги ва мақсадли маданий гуруҳнинг ўқитувчиси каби турли симматларни ўз зиммасига олди. Устод Биршакнинг амалга оширган муҳим ишларидан бири бу олимларнинг илмий таржимаи ҳолларини тайёрлаш ва шунингдек шамсий, қамарий ва милодий  тарихларнинг уч минглик адаптив вақт жадвалини бир бири билан татбиқ этгани эди. У шунингдек таржимаи ҳол, тарих ва достон, математика, геометрия ва бошқа мазўлар заминасида 60-та асар ижод этдики, яси геометрия, фалсафа, рийзиёт қадимий илм ва янги маданият ва билим мажмўаси бу асарлар жумласидандир. Устод Биршак шойисталик билан Эрон риёзиёт илмининг отаси деган номни олган эди. У охири шамсий 1381 йил фарвардин ойининг 14- чисида 96 ёшида оламдан ўтди.