Баҳор навоси
Байрамингиз муборак бўлсин!
Гўзалликлар яратган Буюк Парвардигорнинг номи ва ёди билан
Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Баҳор ва Наврўз байрами муносабати билан барчангизни қизғин қутлаймиз ва ушбу файзли айёмга бағишланган “Баҳор навоси” унвонли махсус эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга тақдим этамиз. Бизга ҳамроҳлик қилинг.
Азиз тингловчилар, бугун фарвардин ойининг биринчиси, баҳор фаслининг илк куни ва Наврўз байрамидир! Байрамингиз муборак бўлсин!
Бутун борлиқни ўз нафаси билан ҳаёт бағишлаётган ва ўйғотаётган ва қалбларни қувонч билан тўлдираётган эзгўлик фаслига саломлар бўлсин! Ассалом баҳорнинг таниш товуши! Ассалом баҳор фаслинининг ошиқлари!
Инсоният азалдан бошлаб табиат билан бирга яшайди.Табиат ўзининг саховатини, ноз-неъматини инсондан аямайди. Бундай қараганда, табиат, она-замин –инсон учун гўёки бир муқаддас бешик, бамисоли она қучоғидир. Ер жамики бойликларнинг, ноз-неъматларнинг манбаи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам одамзод уни бениҳоя улуғлаб, эъзозлаб, она-замин, деб таърифлайди. Аммо тарих давомида инсоннинг ер остидаги ҳаёти бир-биридан фарқ қилади ва ҳар бир инсон “табиат”-га махсус тарз билан қарайди. Башарият маданияти ҳам табиатга турли қарашларга эгадир.
Эрон ўзининг географик жойлашуви ва маданияти туфайли табиат билан махсус мувозанат ва алоқаларга эгадир . Ҳаттоки минг йиллар олдин ҳам атроф-муҳитни асраб авайлаш маданияти афсоналар мавзўсини ташкил этган. Табиатга махсус эътибор қаратиш сабаб бўлганким қадимий эронликларнинг энг йирик байрамлари табиатга боғлиқ бўлиб келган наврўз байрами юзлаб ва минглаб йиллардан бери бу байрамларнинг энг муҳими бўлиб келмоқда.
Бу байрам ва унинг ибтидоси баҳор фасли ҳақида кўп сўзлар баён этилган, аммо биз дастуримизда табиатнинг бу боғлиқларини бошқа томондан кўриб чиқамиз. Биз билан ҳамроҳлик қилинг!
Ҳозир радиотингловчиларимизнинг Наврўз айёмларига атаб йўллаган табрикларини эътиборингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг.
Наврўз айёмига бағишлаб йўллаган табрикларини тингладингиз. Дастуримиз давом этади.
Инсон ӯзининг ички дунёсидан дарк этадиган нарсасини ӯзидан ташқарида бӯлган дунёга махсус маъно ва образ шаклида баён этади. Тарих давомида саноқсиз ҳодиса -воқеалар ва ҳақиқатлар мавжуд бӯлганким инсоннинг рамзни кашф этишига сабаб бўлган. Рамз ҳақиқатан ҳам баён этиш йӯлининг энг қадимий маърифат воситаларининг бири ҳисобланади. Байрам ва маросимлар ҳам тула рамздан иборатдир. Бу рамзлардан бири ранг ҳисобланади.
Минглаб йиллар олдин ориёий халқлари Порс сарзаминига қадам қӯйган вақтларида ӯз очликларини бартараф этиш учун лалми тарзида етиштирадиган гиёҳлардан фойдаланишарди. Улар кенг фаровонликка етганларида боғларни яратиш ва уларни безатиш кенг ривож-равнақ топди .
Улар бинолар атрофида яратилган боғларда яшашни энг яхши жой ва жаннат рамзи деб билишарди. Шу сабабдан яшил ранг Эрон халқининг маданиятида ӯзига хос мавқега эга бӯлди. Бу маданиятда яшил ранг икки хусусият, яъни ҳаёт ва ўзликка эга бӯлган унсур лар унвонида эслатилади.
Ёруқ ва шаффоф яшил ранг, яъне ҳаёт маъносини ва зангорий яшил ранг эса ўлим маъносини билдирарди. Айни ҳолда яшил ранг Эрон халқининг маданиятида хурсандчилик, умид ва ёшликнинг рамзидир. Шунингдек бу ранг баҳор, жаннат, муваффақият ва тинчлик маъносини ҳам англатади.
Наврӯз байрамидаги ушбу рамзшунослик жиҳат кӯп жилваларга эгадир.
Наврӯз байрамида эронликлар уруғ донасини ёки ӯсимликни устиришади. Унинг усишини эса, табиатнинг янгитдан ӯйғониши ва ниҳоят ӯз жону руҳлари юксалишининг рамзи деб билишади. Бунга қӯшимча қадимий ушбу байрамнинг барча расм -русумлари ва анъана -маросимларида табиатнинг рамзини жой беришади. Яшил рангни эса ушбу байрамнинг ранги унвонида танлашади.
Крисмас байрамининг махсус ранги қизил ранги бӯлганидек, ҳамда пок байрамининг махсус ранги сариқ ранг бӯлганидек наврӯз байрамининг ранги ҳам яшил рангдир.
Аммо баҳор фасли дойим ҳам яшил бӯлмайди, балки баҳорда табиатнинг манзаралари ва унинг нақшу нигорлари махмалдек ӯзига хос шакл ва ранг билан зеб-зийнат берилган. Ям -яшил майсазорларда лов -лов ёнган оқу қизил ва алвон рангдаги чечаклар табиатга ӯзгача ҳусн -тароват бағишлаган.
Баҳорнинг илк кунларида зилол сувли булоқлар ва анвойи ранг гулу гиёҳлар ӯзгача тароват касб этади. Дарахт новдаларидаги анвойи гуллар ва эндигина куртак чиқарган барглар серҳосил ва баракали йилдан хушхабар беришади. Гиёҳлар тупроқдан бош кутарган, нафис гуллар очилган, баҳор тароватини уфуриб турган ҳар бир маскан кишиларнинг ҳордиқ чиқарадиган жойига айланади.
Табиатдан илҳом олмаган ёки табиат билан яқин алоқада бӯлмаган мусиқашуносни сиз топа олмайсиз. Шарқ мусиқашунослари ӯз асарларини табиатдан илҳомланиб ижод этишган . Бу асарлар табиатдан олинган мафҳумларнинг қандайдир баён этиш усули ва шаклидир. Бинобарин Шарқ, айрим Эрон мусиқаси ӯзида табиатнинг кенг инъикосини акс этади. Мисол унвонида мусиқий асарларда фойдаланадиган рамзлар қушлар тилидан олинган рамздир.
Мусиқашунос ӯзининг Шарқона руҳияси билан агар гуллар, дарахтлар ва қушлар билан тулиб кетган мусаффо боғда ҳузур топса, албатта ӯз ҳунари ва истеъдодига таяниб мусиқанинг турли ва фарқли шаклларини яратиши мумкин. Чунки мусиқанинг тахаюлотдан иборат тизими ҳақиқат оламидан илҳом олади.
Азизлар, табиат билан чамбарчасб боғлиқ бӯлган Эрон мусиқасининг айрим жиҳатлари билан ошно бӯлиш учун чоргоҳ дастгоҳида ижро этилган Эрон анъанавий мусиқасининг бир қисмини эшитишга сизларни даъват этамиз.
Энди эса баҳор фаслига оид таҳлилчи Маҳмула Муҳаммадкарим қизи сўҳбатини биргаликда тинглаймиз.
Таҳлилчи Маҳмула Муҳаммадкарим қизи сўҳбати эди. Дастуримиз давом этади.
Қиш ўзининг барча кўркамликлари билан кетди ва баҳор келишининг навбати етди. Совуқлик замин ва замондан кўчди ва ўз жойини яшил фасл ва ранг-баранг баҳорга бўшатиб берди. Булутлар, шамоллар, Ой, Қуёш ва фалак бирлашиб, инсон учун янги ҳаётни яратишмоқда, токи у Аллоҳ шукронасини бажо келтирсин. Қушлар ҳам ишқ ва тароватни тараннум этишлари билан қиш фаслининг совуқ сукутини бўзадилар. Эрон сарзамини йилнинг ушбу фаслида турли иқлим ва об-ҳавони ўзига тажассум этиб, унинг ҳар бир гўзал манзаралари табиат муштоқларини кўтиб олиш учун тайёрдир.
Азиз радиотингловчилар! Сӯҳбатимизнинг охирида бир ҳикояни эьтиборингизга ҳавола этамиз.
Икки гуруҳ нақошлар подшоҳнинг ҳузурида ӯзларининг маҳорат ва ҳунарларини тарифлашарди. Ҳар бир гуруҳ наққошлик ҳунарида бошқа гуруҳдан афзалмиз деб иддао қилишарди. Ҳоким айтди: "Кимнинг ҳунари афзалроқ эканлигини аниқлаш учун сизларни синовдан ӯтказамиз. Бир хонанинг икки томонидаги деворини бу икки гуруҳ наққошларига ажратиб беришди. Улар ӯз ишини бошлашди. Бу икки гурӯҳнинг ӯртасида бир пардани осиб қӯйишди. Биринчи гурӯҳ юз хил ранг олиб келишни сӯрашди. Шунингдек ҳар куни турли керакли нарсаларни олиб келишни талаб қилиб уларни ишлатишарди.
Бир неча кундан кейин уларнинг хурсандчилиги, қувончи ва байрам қилишларининг садоси эшитилди. Улар наққошлик охирга етганини изҳор этишди. Аммо иккинчи гурӯҳ ҳали керакли нарса ва рангларни олмасдан уша биринчи кундан бошлаб деворни чанг ғубордан тозалаб унга сайқал беришди. Биринчи гурӯҳ чизган расмларини тамоша қилиш учун подшоҳни даьват этишди. У девордаги расмларни кӯриб ҳайратланди. Уларнинг наққошликлари жуда чиройли эди ва кишини мафтун этарди.
Сӯнгра иккинчи гурӯҳ ӯз асарларини тамоша қилиш учун ҳокимни даьват этишди. Ӯртада қуйилган пардани олганларида сайқал этилган девор бир ойнадек рупарусидаги деворнинг тасвирларини иньикос этарди ва унинг чиройига чирой бағишларди.
Ҳоким қайси бир наққошлик асосий тасвир ва қайсиси оина эканлигини тушунмай қолди. У қайси гурӯҳ афзалроқ ҳунарманд эканлигини айтолмасди.
Мавлавийнинг ушбу достонидан шундай хулоса чиқариш мумкинким, ҳама нарсадан олдин юракларимизни оинадек мусаффо, пок ва шаффоф этишимиз лозим, токим бир тасвирни иньикос эта олса. Ранг, ҳид, ӯлчам ва ҳажмдан раҳо топган оинанинг аҳлидан бӯлайлик азизлар!
Муҳтарам мухлислар, Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган "Баҳор навоси " номли махсус эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Баҳор байрами барчангизга яна бир бора муборак бўлсин.
Хонадонингизни тинчлик-осойишталик, қалбингизни хотиржамлик, кӯнгил мулкингизни наврузий кайфият тарк этмасин, азизлар.
Хайр, баҳорий кайфият меҳрибон қалбларингизни тарк этмасин!