Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун пайшанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил исфанд ойининг 24-си, ҳижрий қамарий 1439 йил жумодиус соний ойининг 26-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил март ойининг 15- кунидир.
Эрамиздан аввалги 44 йилнинг 15 март куни, бундан 2062 йил муқаддам қадимги Римнинг илк императори Юлий Цезар мамлакат Сенати мажлисида қатл қилинди. У эрамиздан аввалги 100 -йили дунёга келган эди.
Испаниядаги қӯзғолонни бостиргач, Юлий Цезар уни мамлакатдаги энг олий мансаб --Консулликка сайлашларини сенат аъзоларидан тақозо қилди. У консуллик замонида бугунги Франсия тупроғига қӯшин тортди ва бу мамлакатни босиб олди.
Юлий Цезар Эрон билан жанг қилаётган чоғи Помпей Римда қудратни ӯз қӯлига олди. Цезар ватанга қайтиб, Помпейни енгиб, ӯзини Римнинг диктатори ва императори дея эълон қилди. Сенат эса ӯз мавқеини батамом қӯлдан берди.
Шу сабабли Цезар ӯзининг императорлигини расман эълон қилиш учун сенатга кирган чоғи ҳатто айримлари дӯстлари бӯлган сенаторларнинг ханжарлари зарбидан ҳалок бӯлди.
Ххххххххххххххххххххххххххххххххххх
Бундан 613 йил бурун ҳижрий-қамарий 826 йил жумодиус соний ойининг 26 куни фиқҳ илмининг машҳур билимдони шайх Жамолиддин Миқдод Ҳиллий Асадий Ироқнинг Нажаф шаҳрида вафот этди.
У уламолар орасида “Фозил Миқдод” лақаби билан машҳур бӯлиб, шайҳ Муҳаммад бин Маккийнинг таълимини олган шогирдлардан ҳисобланиб, устозининг фиқҳий масалалардаги қарашларини шарҳлаб, кӯплаб китоблар битди.
Фозил Миқдоддан бой маънавий мерос қолган. “Ҳаж қилиш одоби” ва “Оётал аҳком” китоблари шулар жумласидандир.
хххххххххххххххххххх
Бундан 164 йил олдин, яъни 1854 йилнинг 15 март куни Германиялик машҳур шифокор Эмил Адолф фон Беҳринг дунёга келди. У франсиялик замондоши Луи Пастернинг юқумли касалликлар олдини олиш юзасидан олиб борган тадқиқотларини давом эттирди ва бу борада улкан муваффақиятларга эришди.
Беҳринг 1901 йили медитцина соҳасида илк маротаба халқаро Нобел мукофотини олишга сазовор бӯлди.
Машҳур олим 1917 йили оламдан ӯтди.
Ххххххххххххххххххх
Ҳижрий-шамсий 1358 йил исфанд ойининг 24 куни, яъни бундан 38 йил бурун Эронда Исломий кенгаш мажлисининг биринчи давра сайлови бӯлиб ӯтди. Шу тариқа Исломий инқилобнинг мақсадларидан бири амалга ошди. Эронликлар эркин сайлов йӯли билан ӯз намояндаларини сайлашга муваффақ бӯлишди.
Эронда исломий кенгаш мажлисининг биринчи давра сайлови ислом душманлари эндигина тетапоя бӯлган исломий давлатни бешигидаёқ буғиш учун тиш-тирноғи билан ҳаракат қилаётган бир шароитда ӯтказилди.
Имом Хумайний ҳазратлари раҳбарлигидаги Эрон халқи душманларнинг барча ҳийла-найрангларини чипакка чиқарди. Натижада Эронда исломий кенгаш мажлиси матонат ила ӯз ишини бошлади.
Эронда исломий кенгаш мажлиси аъзолари ҳозирда 290 нафар халқ томонидан 4 йил муддатга сайланган аъзолардан иборат. Миллий озчиликлар ҳам Эрон Исломий кенгаш мажлисида энг камида бир нафар вакилга эга.