Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил фарвардин ойининг 17-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил ражаб ойининг 19-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил апрел ойининг 6-чи кунидир.
Бундан 1430 йил олдин, ҳижрий-қамарий 9- йилнинг 19-ражаб ойида мусулмонлар ва Рим қушунлари ўртасида “Табук ғазоси” юзага келади. “Табук ғазоси” ислом дини Пайғамбари (с)-нинг охирги жанглари ҳисобланади. Шом тижорат карвони ислом Пайғамбари (с)-га Римнинг яхши қуролланган қўшуни Мадина томонига ҳаракат қилаётгани борасида хабар беради. Ушбу хабардан кейин Худо Расули (с) яқин ва узоқда бўлган мусулмонларга жангга тайёргарлик кўриш фармонини берадилар. Йўлнинг узоқлиги, ёз фаслининг иссиқлиги ҳамда ҳосилни йиғиш ва йўлдаги қийинчиликларга қарамай, мусулмонлар ўзларини уруш учун тайёр этадилар. Ниҳоят мусулмонларнинг 30 минг нафардан иборат қўшуни жанг майдонига ҳозир бўлади. Бироқ Рим лашкари кўзга ташланмасди. Ушбу ғазода бирон тўқнашув юзага келмаган бўлсада, аммо кофирлар қаршисида бундай тайёргарлик кўриш исломнинг шавкати ва мусулмонларнинг фидокорликларини намоён этган эди. Мазкур урушни “Фозиҳа”, яъни “расво қилувчи ғазо”- дея ҳам аташган. Зеро унда айрим мунофиқлар шарманда бўлишган эди.
Бундан 965 йил олдин шу куни, ҳижрий-қамарий 474 йил ражаб ойининг ўн тўққизинчисида ҳижрий-қамарий бешинчи асрнинг фақеҳшуносларидан бирои Абулвалид Салаймон бин Халиф Моликий оламдан ўтди. У Қуръоннинг қорийси, тафсирчиси ҳамда истеъдодли ёзувчи ва шоир эди. Абулвалид аввалида Андалусияда ва сўнгра Макка ва Бағдодда фиқҳ илмини ургатиш ва Пайғамбари Акрам (с)-нинг ҳадисларини нашр этиш билан шуғулланди. "Тафсирул- Қуръон", "Ан-Носих вал-Мансух" ва "Ал-Ишора" каби асарлар Абулвалид Сулаймон ибн Халиф Моликийнинг асарлари жумласидандир.
Бундан 509 йил олдин ҳижрий-қамарий 930 йил ражаб ойининг 19-чисида: “Шоҳ Исмоили Сафавий “ оламдан ўтди ва “Шоҳ Таҳмосб” салтанатнинг тахтига утирди. Шоҳ Исмоил Сафавий ўлган пайтда 38 ёшга кирган эди ва 24 йил муддат давомида ҳукмронлик қилган эди. Исмоил-1 жасадини Ардабилга олиб келишди ва Шайх Сафиддин Ардабилийнинг мазорида дафн этишди. Шоҳ Исмоил ҳукмронлик қилиш вақтида шиа мазҳабини Эронда расмий мазҳаб деб эълон қилди ва қудратли бир давлатни вужудга келтирди. Шоҳ Исмоил ўлганидан сўнг 11 ёшда бўлган унинг ўғли Таҳмосп-1 қудрат бошига келди.
Бундан 101 йил илгари, яъни 1917 йил апрел ойининг 6-куни Америка давлати Германияга қарши уруш эълон қилиб Биринчи жаҳон урушига қӯшилди. Албатта бундан олдин Америка Германия билан ўз сиёсий алоқаларини узган эди ва иттифоқчиларга кўмак берарди. Американинг ӯз иттифоқчилари Франсия ва Англияга кӯмак етказиб бераётган кемаларига Германиянинг сув ости кемалари ҳужумидан сӯнг Америка Германияга қарши жанг эълон қилди. Бу амал Германия ва унинг тарафдорларини танг аҳволга солиб қуйди. Бошқа томондан Американинг урушга кириши харажоти катта бўлмаган яккаланиш ва бетарафлик ҳолатидан чиқиш ва дунёнинг катта қудратларининг муомалаларига кириш маъносида эди. Америка ӯзининг бу ҳарбий ҳийласини Иккинчи жаҳон урушида ҳам такрорлаб, дунёнинг улкан қудратига айланди.