Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил фарвардин ойининг 18-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил ражаб ойининг 20-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 7-апрель .
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил фарвардин ойининг 18-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил ражаб ойининг 20-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 7-апрель .
Бундан 1426 йил олдин, ҳижрий-қамарий 13 йилнинг 20-ражаб ойида Ислом қўшини ва Шарқий Рим империяси қўшинлари ўртасида Фаластиндаги Бармук водийсида тўқнашув юзага келади. Шом мусулмонлар томонидан фатҳ этилганидан кейин Рим шоҳи Гераклиюс уларга қарши урушиш учун катта қўшин тайёрлайди. Бироқ мусулмонлар сон ва ҳарбий тажҳизотлар жиҳатидан кам бўлсаларда ушбу урушда Рим қўшини устидан ғалаба қилишади. Натижада Рим империясининг шарқий дарвозалари мусулмонлар учун очилади. Мусулмонлар бир йилдан кейин Байтулмуқаддас шаҳрини қон тўкишларсиз фатҳ этишади.
Бундан 297 йил олдин, милодий 1721 йилнинг 8 апрелида Россия императори Буюк Пётр Швеция юртига ҳужум қилади. Россия ва Швеция Польша ва Дания ҳамроҳлигида 1700 йилдан бошлаб шимол урушини олиб боришарди. Россия Швецияга ҳужум қилган вақтида Швеция бошқа урушаётган давлатлар билан тинчлик шартномасини тузган эди ва Россия билан ҳам ярашиш пайида эди. Аммо Пётр Биринчи яхши қуролланган қўшуни билан янги юртларни ишғол этиш пайидан эди ва Швецияни ушбу урушда мағлуб этади. Россия томонидан тайёрланган янги тинчлик келишуви асосида Швециянинг айрим ҳудудлари, жумладан Швеция ҳукмронлиги остида бўлган Финляндия Россияга қўшилади. Мазкур мағлубият натижасида Швециянинг мавқейи сусайиб, Россия Европанинг кучли давлатига айланади.
Бугунги кундан 71 йил олдин, милодий 1947 йилнинг 7-апрель ойида америкалик ихтирочи ва донишманд Ҳенри Форд 84 ёшида вафот этади. У 1963 йилда Американинг Гринфилд шаҳрида камбағал бир оилада туғилган эди. Форд болалик даврида соатсозлик ва ёшлик чоғида механика соҳаси билан шуғулланади. Аммо умрининг охирги йилларида у автомобилсозлик соҳасида йирик империя яратган эди. У автомобил ихтирочиларидан бири ҳисобланади.
Бундан 54 йил олдин, шамсий 1343 йилнинг 18 фарвардин ойида Эрон мусулмон халқининг эътирозлари ортидан Эрон Ислом Жумҳурияти асосчиси Имом Хумайний (р) қамоқдан озод этиладилар. Ул ҳазратни шоҳнинг хавфсизлик кучлари шамсий 1342 йилнинг 11 хурдод ойида мустабид режим айбларини сўзлаган нутқларида фош этишгани боис қамоққа олишган эди. Ушбу воқеадан кейин бутун Эронда эътирозли намойишлар ташкил этилади ва эътирозчилар ул ҳазратнинг озод этишларини талаб қилишади. Ниҳоят раҳбарлари озод бўлганидан кейин Эрон халқи бутун мамлакатда хурсандчилик байрамини ташкил қилишади.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.