апрел 09, 2018 13:11 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил фарвардин ойининг 20-чиси: Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил ражаб ойининг 22-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил апрель ойининг 9-чи кунидир.

Бундан 193 йил олдин, ҳижрий-қамарий 1246 йил ражаб ойининг 22 кунида:

Буюк олим ва ҳаким Охунд Нурий номи билан танилган Мулло Али бин Жамшид оламдан ўтди. У дарс бериш билан бирга тадқиқот ишлари билан ҳам машғул бўлди  ва ҳикмат соҳасида катта мақомга эришишга муваффақ бўлди. Шунинг учун фалсафа илмининг айрим  донишмандлари унинг эгаллаган мавқеини “Садрул-Мутааҳилин”-га яқин деб билишган. Мулло Али Нурий қаламига мансуб асарлар"Ҳавошии Асфор" ва “Ваҳдат ҳақида рисола” деб номланади.

Милодий 1948 йилнинг 9  апрел куни, яъни бундан 70 йил олдин Фаластиндаги Дайр Ёсин қишлоғининг аҳолиси сионист террорчилар томонидан қатлиом қилинди. Террорчилар томонидан Фаластин тупроғида яҳудий давлатини ташкил қилиш муаммосини ҳал қилишнинг калиди сифатида қаралган бу ваҳшиёна жиноят жараёнида аҳолиси 400 нафардан иборат бӯлган бу қишлоққа тиш-тирноғигача қуролланган Манохим Бегин бошчилигидаги Аргун гуруҳи, Исҳақ Шамир бошчилигидаги Шатирн гуруҳи, Давид бин Горюн бошчилигидаги Ҳагана гуруҳи номи билан танилган сионистларнинг 33-та террорчи гуруҳи томонидан ҳужум қилинди. Дайр Ёсин қатлиоми сионист террорчилари томонидан босиб олинган Фаластин тупроғидаги энг фожиали жиноятларидан бири бӯлиб, унда ӯнлаб болалар, аёллар ва қариялар шаҳид бўлишди.

Бундан 25 йил олдин шамсий 1372 йил фарвардин ойининг 20-чисида:

Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши Саддом баъс режимининг юклатган уруши ҳақидаги ҳужжатли фильмнинг муаллифи  Эрон жанубида жойлашган Факка уруш минтақасида саккиз йиллик ҳодисалар ҳақида янги ҳужжатли филмни тасвирга олиш вақтида бомба портлаши натижасида шаҳодатга етди. “Фатҳ ривояти” номи билан Овийнийнинг тасвирга олган ҳужжатли филми Саддом режими баробарида эронлик ёшларнинг саккиз йиллик муқовиматлари ҳақида тасвирга олинган энг машҳур ривоятлардан бири саналади.  Овийний уруш ривоятлари ҳақида янги жанр услубини тақдим этди ва филмда ёзилган матнларни тасирчан товуш билан ижро этиш Овийний  ҳужжатли филмларининг ўзига хос хусусиятларидан эди.  У шунингдек кино ва ҳунар санъати ҳавзасида ҳам машҳур танқидчи ва ўз қарашига эга бўлган шахсиятлардан эди. Ҳужжатли филмларга қўшимча, Овийнийдан қолган ёзма асарлар ҳам нашр этилганким кўп мухлисларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этган. Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Сайид Муртазо Овийний эга бўлган ирфоний руҳияси ва филм яратишдаги  шахсий хусусиятларини эътиборга олган ҳолда, бу шахсни қалам аҳли шаҳидларининг сайиди унвонида эслатиб ўтадилар. Эрон тақвимида ҳам Сайид Муртазо Овинийнинг шаҳид бўлган куни “Исломий ҳунар” куни деб ном қуйилган.

Ҳижрий-қамарий 1386 йил фарвардин ойининг 20-куни, яъни бундан 11 йил илгари Эрон Ислом Жумҳуриятида "Атом энергияси миллий технологияси куни" дея эълон қилинди. Шу куни Ғарб давлатларининг  тинч мақсадлардаги Эрон ядровий дастурини ҳарбий дастур дея айюҳаннос солишларига қарамай, эронлик ядровий технологиялар бӯйича ёш-ғайратли олимлар уранни бойитиш ва ундан медитсинада энг оғир хасталикларни даволашда фойдаланиш технологиясини ишлаб чиқишгани эълон қилинди. 20 фарвардин куни ҳар йили Эрон Ислом Жумҳуриятида  "Атом энергияси миллий тенологияси куни" сифатида нишонланади ва шу куни ядровий технология соҳасида эришилган муваффақиятларнинг тақдимот маросими ӯтказилади.

Ёрлиқ