апрел 10, 2018 10:09 Asia/Tashkent

Яратилиш ҳам айнан шу мавзулардан бӯлиб, бу мавзу аввалдан кӯплаб одамлар диққатини ӯзига жалб этиб келмоқда. Яралган мавжудотлардан Яратувчи нишонасини кӯриш самовий динларда ӯз таъбирини топган масалалардан бӯлиб, ислом динида яратилиш, коинот ва унинг сир-синоати ҳақида фикр юритишга буюрилган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Азал сирлари” туркум эшиттириши илк сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Кӯплаб одамлар ӯз ҳаётларида жавоб топмаган саволларга дуч келишлари мумкин. Оддий бир кишидан олиб, то олим ва мутафаккиргача ҳаётда шундай ҳолатга учраганки уни ӯша вазият ҳақида чуқур ӯйлашга мажбур бӯлган.

Яратилиш ҳам айнан шу мавзулардан бӯлиб, бу мавзу аввалдан кӯплаб одамлар диққатини ӯзига жалб этиб келмоқда. Яралган мавжудотлардан Яратувчи нишонасини кӯриш самовий динларда ӯз таъбирини топган масалалардан бӯлиб, ислом динида яратилиш, коинот ва унинг сир-синоати ҳақида фикр юритишга буюрилган.

Субҳидамнинг тоза нафаси, япроқларидан дув тӯкилган шабнам тасвири жонимизга тароват бахшида этади. Қушларнинг сирли хониши қулоққа чалинади. Ёмғирнинг шивирлаши гӯё ҳаёт қувончи оҳингини табиат қулоғига чалади. Кӯз ӯнгимда кенг далалардан иборат  чиройли манзара очилади. Узоқларга тикиламан.Осмонӯпар тоғлар мислсиз ҳашамат  билан ерда мустаҳкам қоқилганларини кӯраман. Қуёш ҳам булутлар ортидан кӯриниб, унинг зиёси иссиқлиги билан бутун борлиқни мунаввар этади. Дарҳақиқат, бу сирли олам мӯъжизаларига диққат билан боқсак, Аллоҳи зулжалол азаматини ӯз жонимизда ҳис этиб, барча борлиқ унинг баробарида ҳеч эканлигига англаб етамиз.

Инсон замирида борлиқ ва табиатга нисбатан туғилган саволлари унинг  ҳақиқатни кашф этиши учун урғудир. Яратилиш ва унинг чиройли ва нафис нақшларини кузатар эканмиз, барча мавжудотнинг яратилиши Холиқи халқ ихтиёри ила яралгани аён бӯлади.

Шубҳасиз инсоният ер юзига қадам қӯйганидан бу ён еру осмон ва табиат мӯъжизаларига синчковлик билан боқади. Инсон таважжуҳини ӯзига жалб этган нарса шуки, ҳар қанча илм ва фан олға силжиб, сирли олам пардаси кӯтарилаверса, шу қадар борлиқ азамати шаҳомат билан жилваланаверади.

Аллоҳнинг биру борлиги ҳамда чексиз қудрати ва бошқа комил сифатларини тўла англаб етиш учун зикр ва тафаккур лозим экан. Бири бўлиб иккинчиси бўлмаса ҳам, иш битмас экан. Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларда эслаш даражаси улуғ даража бўлиб, инсон ибодатнинг олий мақомига эришгандагина ушбу даражага кўтарилади.

Шундай даражада тафаккур қилган одам қалби соф ҳолга келади ва дуо қилса, ижобат бўладиган мақомга етади. Ибодат қилиб, осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритган одам, албатта, Аллоҳ таоло бу нарсаларни бекорга яратмаганини тушуниб етади.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Азал сирлари” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Ушбу борлиқнинг яратилишини, ундаги нарсаларнинг ҳақиқатини тушуниб етиш уларда тадбиркорлик, ҳикмат ва мақсад борлигини англаб етишга олиб боради ва бу дунёда яшаётган кишилар учун адолат ҳам зарурлигини тушуниб етади.

Миллионлар йилдан бери қуёш чиқиб, олтин нури билан тоғлар, даралар ва саҳролар ва дарёларни ёритиб, кечқурун яна ботади. Тун пардаси ҳа жойни қоплаб олганидан сӯнг ой ва юлдузлар  осмонни безаклашади. Бу тартиб ажаблантириб, кишини фикр юритишга ундайди.

Яратилиш жараёнида ишлатилган чиройлар ҳеч қандай таъриф ва тавсифга сиғмайди.

Азизлар! Агар иенсон организми ва унинг яратилиши ҳақида фикр юритадиган бӯлсак, инсон организми шундай бир мураккаб тизимки ҳар қанча у ҳақда фикр юритсак, шу қадар Аллоҳи зулжалол қудрати ва унинг ҳикматига ҳайрон қолаверамиз.

Инсон сифатида бизнинг бу илоҳий ҳақиқатлардан чиқарадиган хулосамиз шундан иборат бўлиши керак: Аллоҳ таоло инсонни мукаррам қилди, еру осмонлардаги барча нарсаларни инсонларнинг манфатлари учун яратди. Инсонни эса фақат Ўзига бандалик қилиш учун яратди…

 Ҳурматли тингловчилар! “Азал сирлари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.