Туризм-маънавият оламига очилган дарича
Кавир, яъни чўл биёбонли минтақалар ўзига хос жозибаликларга эгадир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Туризм-маънавият оламига очилган дарича” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Кавир, яъни чўл биёбонли минтақалар ўзига хос жозибаликларга эгадир. Инсоний меъёрларнинг кекскинликларга юзмаюз этган ушбу руҳсиз минтақалар тафаккур ва дунёқарашга катта тасир етказади. Чўл-биёбон унинг жозибаликларига бир маротаба афсун бўлиб қолган одамни доим ўзига жалб этади.
“Ҳар бир киши бир маротаба чўл-биёбоннинг сеҳри-жодусига гирифтор бўлиб қолган бўлса, ўз умрининг охиригача бу сеҳр-жоду ва жозибаликлардан қутилолмайди.” Милодий 1927-1937 йилларда уч маротаба Эронга сафар қилган австриялик турист, географ ва табиб Алфонс Габриэлнинг сўзлари эди. Габриэл Эронни машриқзаминнинг қалби деб биларди ва Эроннинг чўл-биёбонларини кўришни ўз ҳаётида кўрган энг қийматли хотираларидан эди деб тавсиф этади. У Эроннинг чўл-биёбонларига сафар қилиб “Эрон саҳроларини кезиб ўтиш” унвони билан ўзининг машҳур сафарномасини ёзди. Бу китобнинг бир қисмида шундай ёзади: “Чўл биёбонлар ўзига хос махсус жизабликларга эгадир. Руҳсиз ушбу минтақаларда инсоннинг меъёрлари кескинликларга дуч келади ва унинг жозибаликлари инсоннинг тафаккури ва дунёқарашига чуқур тасир етказади. Тез ўтар ҳар қандай масалалардан қутилиш, ҳаракатсиз ва ёлғиз юлдуз каби пайида бўлган дунёйимиз ўлим ва ҳаёт ўртасида қарор олади. Чўл-биёбон билан бегона бўлган шахслар учун кавир қурқув ва хатардан бошқа мафҳумни англатмайди. Аммо чўл-биёбоннинг қурқувлари ва гўзалликлари билан ошно бўлган шахсларнинг қалбларида иккинчи маротаба қайтиш учун таскин бериб бўлмайдиган бир истак-хоҳиш ва завқни вужудга келтиради. Чўл-биёбон бир марта унинг сеҳр-жудосига гирифтор бўлиб қолган кишини қуйиб юбормайди.”
Айрим мусофирлар сафар чоғида кўришни истаган жозибаликлардан бири бу ҳар кунлик шовқунлардан узоқлашиш ва осойишталиккка эришиш ҳисобланади. Азамат, осойишталик ва сукут тимсоли бўлмиш чўл-биёбонларга сафар қилиш билан бундай истак-хоҳишларга эришиш мумкин. Чўл-биёбоннинг сукут сақлаши, юлдуздан тўла осмони, гоҳида чўл-биёбоннинг ваҳшатли ва ўрганилмаган дунёси қум ва қуриқлик сарзаминининг хусусиятларидан бир қисмидир. Чўл-биёбон ўзининг махсус жозибаликлари ва хусусиятлари билан туризм саноатининг энг чиройли жазибаликларидан саналади. Агарчи айримлар қум билан қопланган кенг ушбу минтақаларни табиатнинг ғазаби деб билишсада, аммо ҳақиқат шундаки, чўл-биёбон иллоҳий мероснинг бойлигидир.
Саҳро, чўл ва биёбон агарчи илм нуқтаи назаридан денгиз сатҳидан баландлик, йиллик ёмғир ёғишнинг мизони, ўсимликларнинг ўсиши, тупроқдаги тузнинг мавжудлиги жиҳатидан ўзаро бир биридан фарқ қилсада, аммо туристлар учун мунча ҳам фақр қилмайди. Чўл-биёбон ва саҳрога сафар қилиш ўзига хос лаззат ва шавқу завққа эгадир. Кўп одамлар чўл биёбонинг сукути ва осойишталигидан фойдаланиш ва ушбу чиройли минтақаларни кўриш учун Африканинг шимолида жойлашган Сахара биёбони, Монголива Хитойда жойлашган Габи биёбони, Намибия саҳроси ва Австралиядаги Виктория биёбони каби чиройли чўл-биёбон ва саҳроларга сафар қилишади.
Ер курраси географиясининг учдан бир қисмини чўл-биёбон ва саҳролар ташкил этади. Бутун ер-куррасидаги барча қитъаларда чўл-биёбон мавжуд. Чўл-биёбон табиатнинг энг чиройли манзараларидан ҳисобланади. Чўл -биёбон Худонинг меҳр-муҳаббати ва табиатнинг ғазаби билан уйғунлашган меросдир. Шамолнинг эсиши, тупроқнинг паст-баландликлари, бир-бирига чирмашиб кетган бутталар, қумнинг ҳаракатланиши ҳар бир мусофирни чўл-биёбон ва саҳронинг кенг манзараларини тамоша қилишга даъват этади.
Чўл-биёбонга сафар қилган мусофир чиройли ва минглаб манзараларга эга бўлган ушбу манзарага қадам қуйиши билан эсда қоладиган сафарни тажриба қилишини сезади. Агарчи саҳрога сафар қиладиган мусофирлар ўзига хос мусофирлар ҳисоблансаларда, аммо саҳроннинг жозибаликлари жуда кўп. Ҳар ким ўзига хос андешаси ва умиди билан сирли ва асрорли ушбу сарзаминга сафар қилади. Саҳродаги жонварлар ва ўсимликларнинг ҳаёти, чўл-биёбон қалбида тарихий шаҳарлардан мерос қолган хотиралар, қум теппаликларидан чанғида учиш ва энг муҳими унинг тавсиф этиб бўлмайдиган сукути ва осойишталиги чўл-биёбон жозибаликларидан бир қисми саналади. Одамнинг ақлини лол қолдирадиган юлдузларнинг порлаши одамни ҳайратга қолдиради. Саҳро кечаларининг осмони туннинг қора пардасида минглаб юлдузлар нурининг жилваланишини муштоқ мусофирнинг кўз олдига қарор беради ва уни ушбу барча азамат баробарида таҳсин айтишга ундайди. Ана шу сабабдан чўл-биёбон маъно оламига кириш даричаси ҳисобланади.
Эрон масоҳатининг тўртдан бир қисмини чўл-биёбон ва саҳро ташкил этади. Эроннинг шукўҳли чўл-биёбонлари чиройли табиат бағрида ҳар бир мусофир учун барча жозибаликларни тақдим этади. Эрондаги кенг минтақаларни ўзига қамраб олган Лут-чўл-биёбони милодий 2016 йили табиий биринчи мерос унвонида Юнеско ташкилотининг рўйхатига олинди. Айтишларича, дунёнинг энг иссиқ минтақаси Эроннинг Лут чўл-биёбонида жойлашган. Лут чўл-биёбонининг халқаро мерос рўйхатига киришининг далилларидан бири бу минглаб йиллар давомида Лут саҳросида шаклланган ўзига хос геоморфик ҳодисалар ва биёбонда сув ва шамол эрозиясининг энг намунали кўрсатгичи унвонида Калутлар афсонали шаҳарнинг вужудга келиши ва 12 метр баландликка етадиган табиий тувакларга ишора этиш мумкин.