Чехия республикасида йиғилиш ўтказиш учун Европа экстремистик ўнчи партиясининг дастури
Азиз тингловчилар бугунги дастуримизда декабр ойининг ўртасида Чехия республикасида йиғилиш ўтказиш учун Европа экстремистик унчи партиясининг дастури ва Европада ифротий унчи партиянинг қудрат бошига келишининг хатари ҳақида сўҳбатлашамиз.
Чехия республикасининг ун қанот экстремистлари ҳали давлатни қўлга олмасдан ўзларининг исломга нисбатан бўлган бадбинлик ва исломдан қурқитиш дастурларини эълон қилишди. Улар биринчи навбатда Чехия пойтахти Прага шаҳрида ўтказиладиган йиғилишда иштирок этиш учун Европа унчи экстремист раҳбарларни даъват этишди. Чехия “Бевосита демократия ва эркинлик” партиясининг раиси Томио Окамура томонидан ушбу конфренцияни ўтказиш таклиф этилган. Чехия республикасида ўтказилган парламент сайловларида бу партия парламентда иккинчи жойни эгаллади. Франция миллий фронти экстремистик унчи партиясининг раиси Морин Ле Пен, Голландия эркинлик ифротий ўнчи партиянинг раиси Герт Вилдерс, Италия “Шимол Иттифоқи” партиясининг раиси Маттео Салвини каби исломга нисбатан бадбинликка эга бўлган ва муҳожиратга зид бўлган машҳур чеҳралар ва Австрия эркинлик ифротий унчи партия мақомотларидан бир неча киши ҳамда Европа эркинлиги ва халқлар сиёсий гуруҳининг айрим намояндалари Европа экстремистик ўнчи гуруҳлар конфренциясида иштирок этиш учун даъват этилган эди. Чехия республикаси “Бевосита демократия ва эркинлик” партиясининг раиси Томио Окамуранинг айтишич, бу конфренция Прагада декабр ойининг 15-16 кунларида ўтказилиши назарга олинган эди. Экстремист ўнчи партиялар Европа мамлакатларида охирги йиллар давомида ўтказилган сайловларда катта сиёсий мувафаққиятларни қўлга киритишди ва Европа мамлакатларининг аксариятида сиёсий муносибатларни ўзгартиришди. Европа давлатларининг молиявий бўҳрон билан юзмаюз бўлишлари, Европага қочгин муҳожирларнинг кириб келиши ва Европада террористик таҳдидларнинг ортиши боис Европа мамлакатларининг аксариятида ислом ва муҳожирларга зидд бўлган экстремистик гуруҳларнинг нуфузлари кенгайиши сабабига айланган. Албатта Европа давлатлари ва оммавий ахборот воситаларининг сиёсатлари ҳам Европада экстремистик ўнчи қанотнинг кенгшайишига кўмак бермоқда. Ҳақиқатан ҳам Европа ўрта ўнчи партиялар ўзларининг ижтимоий мавқеларини қўлдан бой бермаслик учун экстремист ўнчи партияларнинг шиорлари ва дастурларини такрор этишмоқда.
Европада охирги бир неча йил давомида юзага келган сиёсий ўзгаришлардан кейин экстремист ўнчи партияларга Европа халқининг қарашлари салбий эди ва европаликлар ўрта сулчи ва ўнчи партияларнинг фаолиятларидан ўз эътирозларини эълон қилиш учун ифротий ўнчи партияларга овоз беришарди. Шу сабабдан ифротий ўнчи партиялар ижтимоий заиф мавқега эга эдилар ва уларниннг бир сайловдаги ғалабалари иккинчи сайловда такрорланмасди. Эндиликда бу вазъият ўзгариб қолган. Ўрта сулчи ва ўнчи партиялар ўзларининг ижтимоий мавқеларини қўлдан бой беришган ва ҳар бир сайловда уларнинг рекорд қуйишлари собиқаси бўлмаган даражада кам руйхатга олинади. Чехия республикасининг парламент сайловлари бунга мисол бўла олади. Исломга нисбатан бадбинликка эга бўлган ва ифротий ўнчи партиялар ушбу мамлакатда собиқаси бўлмаган тарзда ғалабани қўлга киритишлари Чехославакияни икки қисм, яъни Чехия ва Словакияга тақсимлаш замонидан бошланди. Бундан кейин ҳам эркинлик ифротий ўнчи партия Австрия парламент сайловларида 26 фоиз овозни касб этиши билан собиқаси бўлмаган тарзда Австрия парламентида иккинчи ўринни эгаллади.
Австрия халқ партияси бу сайловларда ғолибликни қўлга киритган партия унвонида коалицион давлатни ташкил этиш учун фақат битта вариантга эгадир ва бу ҳам эркинлик партияси билан коалиция ташкил этиш ҳисобланади. Австрия социал-демократик партияси халқ партияси билан коалиция ташкил этишидан ўн йил ўтгач халқ партияси билан коалицияда иштирок этмаслигини эълон қилди. Австрия ва Чехия республикаларида ифротий ўнчи партиялар давлат тизимига кириш ҳолатида қарор олган. Катта бошқа сиёсий ўзгариш бу Германияда ифротий ўнчи партиялар эътиборларининг кенгайиши ҳисобланади. “Германия учун алтернатива” ифротий ўнчи партия 24 сентябр ойида ўтказилган сайловларда 23 фоиз овоз олиши билан Германиянинг Бендестаг парламентида 92 жойни ўзи учун касб этди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин биринчи маротаба ифротгарчиликка мойиллик зоҳир этадиган партия Германия парламентига киришга муваффақ бўлди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин биринчи маротаба Германиянинг ўрта сулчи ва ўнчи партияларнинг жами овозлари 54 фоизни ташкил этди.
Милодий 2017 йил Европа экстремистик ўнчи партияларнинг мувафаққият ва ғалаба қозониш йили эди. Улар Европада сиёсий вазъиятни ҳамда Европа мамлакатларида ҳоким бўлган икки қутбли сиёсий фазони ўзгартиришга муваффақ бўлишди. Сиёсий, ижтимоий, иқтисодий турли бўҳронлар билан Европанинг юзмаюз бўлиши Европа партияларини ҳам бўҳронларга юзмаюз этган. Европа ўрта ўнчи ва сулчи партияларининг дастур ва шиорлари Европадаги бўҳронларни ҳал этишга қодир эмас. Шу сабабдан уларнинг шиор ва дастурлари бошқа диққат-эътиборни жалб этмайди.