апрел 15, 2018 12:53 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил фарвардин ойининг 26-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил ражаб ойининг 28-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил апрел ойининг 15-чи кунидир.

Бундан 1379 олдин ҳижрий-қамарий 60 йил ражаб ойининг 26-чисида:

Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг корвони Мадина муқаддас шаҳридан ўз ҳаракатини бошлади. Ул ҳазратнинг бу сайъ-ҳаракати ражаб ойининг 15- чисида Муовиянинг ҳалок бўлиши ва унинг фарзанди Язиднинг қудрут бошига келишидан кейин бошланди. Язид зудлик билан Мадина шаҳри ҳокимидан ўзи учун Имом Ҳусейн бин Али алайҳиссаломдан байъат олиши ёки уни ўлдиришини сўради. Аммо Язидни фосид, гуноҳкор ва йўлдан адашган одам деб билган ул ҳазрат байъат қилишдан бош тортдилар ва ўз ёронлари ва хонадонлари билан Мадина шаҳрини Маккага бориш мақсадида тарк этдилар. Ул ҳазрат ҳаракат қилишдан олдин  Муҳаммад Ҳанафияга берган ўз васиятномаларида шундай таъкидладилар: “Мен парҳизкорликни амалда татбиқ этиш ва ўз бобом Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг умматини ислоҳ этиш учун қиём қилдим. Мен ёмонликдан қайтариш ва яхшилликка ундаш ва бобом Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ҳамда отам Али бин Аби Толиб алайҳиссалом сиратига қараб амал қилишни истайман...” Язиднинг Имом Ҳусейн алайҳи саломдан байъат олишни таъкидлаши ва ул ҳазратнинг мухолифат қилишлари оқибатида Мадинадан Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг ҳаракат қилганларидан 5 ярим ой вақт ўтгач ул ҳазрат бир гуруҳ ўз ёронлари билан Карбалода Язид қушунлари томонидан шаҳодатга етдилар.        

Бундан 110 йил илгари ҳижрий-қамарий 1329 йил ражаб ойининг 28-чисида:

Кавказнинг шоирларидан бири Тоҳирзода номи билан танилган Мирзо Али Акбар Собир оламдан ўтди. У ҳижрий-қамарий 1278 йилда Кавказ жанубида жойлашган Шервон шаҳрида таваллуд топди. Тоҳирзода ислом дини пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва ул ҳазратнинг аҳли байтлари алайҳимсаломларнинг мадҳида кўп шеърлар ижод этди. Кавказлик ушбу шоир турли журналларда чоп этилган ўз шеърларида доим қашшоқ ва мўҳтож бўлиб қолган халқни ҳимоят этарди ва мулойим ҳажв этиш билан ўз асри халқининг ижтимоий мушкулотларини баён этарди. Тоҳирзодадан шеър девони мерос қолган.  

Бундан 102 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1337 йил ражаб ойининг 28-чисида:

Эронлик машҳур фақеҳшунос Аллома Яздий номи билан танилган Оятуллоҳил-Узмо Муҳаммад Козим Таботабоий Яздий вафот этди. У бошланғич маълумотларини олганидан кейин Ироқнинг илмия ҳавзасига борди ва Мирзо Шерозий каби машҳур устодларнинг илмидан баҳра олиб ижтиҳод даражасига етди. Бундан кейин диний илмларни дарс бериш билан шуғулланди. У иллоҳий аҳкомларни ёритиш, нафсни тозалаш ва таълим бериш билан бирга хайрия бинолар, халқ манфаатини таъминлайдиган марказлар, масжид ва мактабларни таъсис этишга ҳам катта аҳамият қаратарди. Аллома Яздийдан машҳур китоб “Урватул-Вусқа” ҳамда дуо ва муножот бобида “Бўстони ниёз” китоби мерос қолган. 

Бундан 30 йил илгари милодий 1988 йил аперл ойининг 15-чисида:

Фаластин эркинлик ташкилотининг асосчиларидан бири ва иккинчи шахсияти ҳисобланмиш Абу Жиҳод номи билан танилган Халилул-Вазир террор қилинди. У сионистик режимга қарши амалга оширилган кўп амалиётларда иштирок этди. Сионистик режим кўп йиллар давомида унинг орқасидан пойлаб юрарди. Милодий 1978 йилда унинг жонига қасд қилиш мақсадида унинг автомобили ўтадиган жойда бомба портлаб кетди аммо у тирик қолган эди. Абу Жиҳод милодий 1982 йилда сионистик режим кучларининг Ливанга қарши қилган ҳужумларидан кейин Африкада жойлашган Тунис мамлакатига борди. Охири милодий 1988 йил апрел ойининг 15-чисида Тунисда яшаш маҳаллида сионистик режим омиллари томонидан 47 ёшида террор қилинди. 

 

Ёрлиқ