Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1397-чи йил фарвардин ойининг 28-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил ражаб ойининг 30-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил апрель ойининг 17-чи кунидир.
Бундан 103 йил олдин, милодий 1915 йил апрел ойининг ўн еттинчи кунида Биринчи Жаҳон уруши жараёнида тарихда илк марта буғувчи заҳарли газлардан фойдаланилди. Германия Англия ва Францияга қарши уруш пайтида Франциянинг Ипр минтақасида заҳарли газлардан фойдаланиб, Иттифоқчиларнинг кўплаб аскарларини ўлдирди. Бу уруш “газли уруш" номи билан машҳур бўлди ва Германия нисбий ғалаба қозонди. Биринчи жаҳон урушидан сўнг, урушда химиявий аслаҳа ва заҳарли газлардан фойдаланишни чеклаш учун ҳаракатлар амалга ошириб, бу ҳаракатлар химиявий аслаҳаларни ишлаб чиқариш, тарқатиш ва улардан жангларда фойдаланишни тақиқловчи халқаро шартномаларнинг тузилиши ва имзоланишига сабаб бўлди. Аммо буларнинг барчасига қарамай, айрим мамлакатлар кимёвий қуроллар ишлаб чиқариш ва урушларда улардан фойдаланишни тўхтатмадилар. Бунга Американинг Ветнамга қарши ва Ироқ режимининг Эронга қарши урушлари мисол бўла олади.
Бундан 92 йил олдин, милодий 1926 йил апрел ойининг ўн еттинчи кунида шотландиялик ихтирочи Джон Бэрд телевизорни ихтиро этди. Илк телевизорни ихтиро этишга муяссар булган инсон италиялик олим Джованни Каселли эди, у 1862 йил телевизорни ихтиро этишга мувафақ бўлган. Унинг ихтиро этган телевизори телеграф системасидан фойдаланиб оддий тасвир кўрсатишга қодир эди. 1926 йил 17 апрелда Англия салтанати йиғилишида илк телевизор экранида тасвир кўрсатилди.Шуниндек 1936 йилдан бошлаб илк дастурлар эфирга узатилди. Дунёнинг техника ва техналогия соҳасининг ривожланиши сабабли техника оламида катта янгиликлар вужудга келди.
Бундан 72 йил олдин шу куни, милодий 1946 йил 17 апрелда Сурия мамлакати хорижий қудратлар қўшинлари ишғолидан озод бўлди ва мустақилликка эришди. Сурия мамлакати ўтмишда ўз атрофидаги айрим сарзаминлар билан бирга Шом деб номланарди ва ислом зуҳур топишидан олдин Эрон, Юнон, Миср ва Рим тасарруфи остида эди. Бу сарзамин Уммавийлар ҳукуматининг қароргоҳи эди ва бир неча вақтдан кейин Миср сўнгра Усмонийлар императорлиги тасарруфига кирди. Биринчи жаҳон уруши ва Усмонийлар императорлигининг парчаланишидан кейин усмонийлар назорати остида бўлган Сурия Франция ҳукмронлиги остига қарор олди. Иккинчи жаҳон уруши жараёни ва милодий 1941 йил июн ойида Франция ва Англия ҳарбий кучлари Сурияни ишғол этишди. Франция кучларининг қомондони уша йилнинг сентябр ойида Сурия истиқлолини қабул қилишга мажбур бўлди. Аммо Суриянинг мустақиллиги уша вақти бутунлайин қўлга киритилдиким, милодий 1946 йилда Франция ва Англия ҳарбий қушунлари ушбу ўлкадан чиқди. Сурия Осиёнинг ғарби ва Ўрта денгиз қирғоқларида жойлашган ва Ливан, Иордания, Ироқ , Туркия ва ишғолий Фаластин билан қўшни мамлакатдир. Сурия 185 минг квадрат километр масоҳатга эгадир.
Бундан 22 йил илгари ҳижрий-шамсий 1365 йил фарвардин ойининг 28-чисида:
Эроннинг “Муҳаммад Амин Мукрий” номи билан танилган курд ёзувчиси ва шоири вафот этди. Муҳаммад Амин Шайхул-Исломий Мукрий ҳижрий-шамсий 1300 йил Эроннинг ғарбида жойлашган қишлоқларидан бирида дунёга келди. Таълим олиш даврида курд шоири ва олими устод Абдурраҳмон Шарафкандий билан ошно бўлди ва ушбу икки нафар устодларнинг дўстликлари умрларининг охиригача давом этди. Шайхул-Исломий Мукрий 21 ёшлигида Нишемтон газетаси ёзувчилар уюшмасининг аъзолигига кирди. Ушбу газета шоҳ режимига қарши махфий фаъолият олиб борарди ва унинг хатолар ва хиёнатларини фош этарди. Ушбу курд ёзувчининг асарларидан “Шеър қолибидаги номалар”, насрда ёзилган “Барча буш водий” асарларига ишора этиш мумкин. Муҳаммад Амин Макрий охир-оқибат ҳижрий-шамсий 1365 йил 28 фарвардин ойида 65 ёшида оламдан ўтди.