Биз ва тингловчи
Янги эшиттириш билан таништириш
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг навбатдаги сони яна эфирда. Унда радиомизнинг оқшомги дастурларида ўрин олган “Соғлиғимиз ўз қўлимизда” рукни остидаги янги эшиттиришлар билан сизни таништирмоқчимиз. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Инсон танасида битта эмас, 700 юрак бўлиб. Инсон буни тушуниб етганда – у узоқ ва соғлом яшайди. Инсон танасида 700 та мушак бўлиб, буларни вазифаси нафақат таянч ва ҳаракат ёки ички аъзоларни ушлаб туриш. Яна улар ички аъзоларда актив микронасос ишини бажариб қонни артерия томирларидан вена томирларига ҳайдаб фақат ўзида қон айланишини таъминлашдан ташқари, вена қонини юракни ўнг бўлмасига ҳайдаб ҳам беради. Буни визиологлар периферик мушак юраклари вазифаси деб аташади. Бу вазифа юракни дам олишини таъминлайди. Мушаклар насос функцияси туфайли, лимфа оқимини ҳам таъминлаб туради. Йигирма ёшда танани 44% мушаклардан иборат бўлади. Томирларни деярли барчаси мушаклар орасида жойлашган.
Саломатлик борасида ушбу муҳим тавсиялар ҳам мавжуд: 1. Кўпроқ сув истеъмол қилинг; 2. Нонуштангиз ҳукмдорникидек, тушлигингиз шаҳзоданикидек, кечки таомингиз фақирларники каби бўлсин; 3. Ўсимлик ва дарахт (яъни, табиий) маҳсулотларини кўпроқ, завод ва фабрикалардан чиққан маҳсулотларни камроқ енг; 4. “Э” – ларнинг ҳаётингиздаги ўрнини оширинг: Энергия, Энтузиазм (интилиш) ва Эътибор. 5. Ибодатга вақт ажратинг; 6. Ўйин ўйнаб туришни ҳам унутманг; 7. Олдинги йилдагидан кўпроқ китоб ўқинг; 8. Ҳар куни камида 10 дақиқа сукут сақлаб ўтиринг; 9. Бир суткада 7 соат ухланг; 10. Ҳар куни 10-30 дақиқалик сайрга одатланинг. Сайр давомида жилмайинг;
Саломатлик мавзуси ўта муҳим бўлгани боис радиомизнинг кечки дастурларида “Соғлиғимиз ўз қўлимизда” номли янги эшиттиришларни эфирга узатишни бошладик. Эрон телерадиокомпаниясининг хорижий идораси қошидаги “”Маърифат ва маданият” бўлимида ёзилган ушбу радиомақолаларнинг режиссёри Умид Сафоиниё бўлиб, матнларнинг таржимони ва бошловчиси ҳамкоримиз Адиба Қодирийдир. Ушбу янги эшиттиришлар борасида кўпроқ маълумот бериш учун биз ҳамкоримиз Адиба Қодирийни суҳбатга чорладик.
Қизиқарли суҳбатлари учун ҳамкоримиз Адиба Қодирийга миннатдорчилик изҳор этамиз.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
“Соғлимиз ўз қўлимизда” рукни остидаги эшиттиришларда таъкидланишича, ўзимиздан ҳақиқий огоҳликка эга бўлиш ва ўзни таниш учун ўзимизнинг камчиликларимиз ва қобилиятларимиз ҳақида ўзимизнинг ҳақиқий қарашимизга эга бўлишимиз зарур. Америкалик пластик операциялар жарроҳи доктор Максвел Малтз бу ҳақда шундай ёзган эди: “Айрим вақтларда мижозларимнинг пластик операцияларини мувафаққиятли тарзда амалга оширган бўлсамда, аммо улар розий бўлишмасди ва ўзларини чиройли кўрмасдилар. Улар операция яхши чиқмаган деб ўйлашарди. Мен операциядан олдинги расмларини операциядан кейинги расмлари билан солиштириб кўрсатсам ҳам жарроҳлик амаллари мувафаққиятли ўтгани ҳақида уларни қониқтира олмасдим.”
Кейинчалик фикрий тасаввурлар ва идеялар ҳақида бир нечта руҳшунослик бобидаги китобларини ёзган доктор Максвелнинг фикрига кўра, барча инсонлар ўзларининг ташқи кўринишлари ва жисмлари ҳақида ўзларига хос бўлган фикрий бир тасаввурга эга бўлишади ва ўша тасаввур ўзгармагунига қадар пластик операция ва гўзаллик амаллари билан уларни қониқтира олмайсиз.
Ҳозир эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Энди эса радиомизнинг эшиттиришлари борасида сирдарёлик тингловчиларимиздан бири Аъзамжоннинг билдирган фикрларини биргаликда тинглаймиз.
Тингловчимиз Аъзамжоннинг билдирган фикрлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.