апрел 29, 2018 09:40 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил урдибиҳешт ойининг 9-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шаъбон ойининг 12-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил апрел ойининг 29-чи кунидир.

Бундан 336 йил илгари милодий 1682 йил апрел ойининг 29-чисида: Буюк Пётр ўн ёшида Россия тахтида ўттиради. Пётр Романовларнинг учинчи  сулоласидан  бўлган Фёдорнинг акаси  эди. У қудратга етгач, опаси томонидан салтанатдан четлаштирилади ва  Москва яқинида жойлашган қишлоқларнинг бирига сургун қилинади. Бир муддат вақт ўтишидан кейин буюк Пётр катта қўшин йиғди ва опасига қарши урушни бошлади. Ушбу урушда у ғолиб чиқиб, салтанатни яна қўлга олади. Пётр салтанатга эришганидан кейин қатъий равишда мамлакатнинг ички ишларига эътибор қаратади ҳамда Россиянинг маданий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларида муҳим ўзгаришларни юзага келтиради. Пётр Биринчи кўплаб бошқа юртларни ҳам ишғол этди ва ўз  империясининг  ҳудудларини янада кенгайтирди. Пётр Биринчи  милодий 1725 йилда вафот этган.

 Бундан 164 йил бурун, милодий 1854  апрел ойининг 29-чисида: Франциянинг математики ва табиатшуноси Анри Пуанкаре Нанси шаҳрида таваллуд топди. У математика илмининг муттахасиси эди ва бу заминада тадқиқот ва мутолаа  олиб бориш билан шуғулланди. Пуанкаре анализ, нур, электрик, ҳамда геометрия ва алгебра соҳаларида чуқур тадқиқот олиб борди. У фалсафа соҳасида ҳам маҳоратга эга эди ва уша замонда буюк устодлар қаторида жой олган эди. Пуанкаредан турли заминаларда кўп асарлар мерос қолган. Уларнинг жумласидан “Илм ва фарз” ва “Ривожланиш тахминлари” асарларига ишора этиш мумкин. У милодий 1912 йилда вафот этди.

Бундан 27 йил олдин, яъни ҳижрий-шамсий 1370 йил урдибиҳишт ойининг 9-чисида:

Эронннинг муҳаққиқи ва жамиятшуноси устод  Ғуломҳусейн Сиддиқий 78 ёшида оламдан ўтди. У Теҳроннинг Дорулфунун ва илмия мадрасасида таълим тарбия олди. Доктор Сиддиқий ўз таҳсилотини давом эттириш мақсадида Францияга борди ва фалсафа ва жамиятшунослик соҳаларида докторлик даражасига етганидан сўнг Эронга қайтди ва Теҳрон университетида фалсафа тарихи ва жамиятшунослик фанларидан дарс бериш билан шуғулланди. Ҳамда доктор Сиддиқий миллий мерос анжумани ва ижтимоий тадқиқот ва маълумот муассасасини таъсис этишда муҳим рол ўйнаган эди. Бир муддат Юнеско ташкилоти қошидаги миллий комиссиясининг аъзоси бўлмиш Доктор Ғулом Ҳусейн Сидиқийдан “Гузориши сафари Ҳинд”,  “Жашнҳои динии эрони дар қуруни дуввум ва саввуми ҳижрий- қамарий” ва “Тасҳиҳи рисолоти Ибн Сино” каби асарларга ишора этиш мумкин.   

Бундан 73 йил олдин, милодий 1945 йил апрел ойининг 29-чисида:

Иккинчи жаҳон урушининг охирги кунларида бирлашган кучлар катта мағлубиятга дуч келди. Италияда Германия мудофаа фронтининг мағлубиятга юзмаюз бўлиши билан барча томонлама ҳужумда Иттифоқчи кучлар Италияни ўз тасарруфига киритишди. Мусалини раҳбарлиги остидаги Италия Германия билан шартнома тузган эди. Иттифоқчи кучларнинг Италияда ғалаба қозинишлари оқибатида Италияда қарор топган Германиянинг бир миллионга яқин аскарлари иттифоқчи кучларга таслим бўлишди. Германия Шўролар Иттифоқи кучларининг ҳужумлари остида қарор олган бир пайтда бу катта мағлубият урушда ғалаба қозинишдан Гитлерни умидсизлантириб қуйди.