Иймон зиёси
Сузан, Девид ва Стес бирбиридан фарқ қиладиган тафаккур билан охир-оқибат ислом динини комил ва нажот берувчи дин унвонида танлашди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
«Иймон зиёси” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Янги мусулмон бўлган авcтриялик Девид Станли шундай деб айтади: “Исломдан олдин ва кейин комилан бир бирига ўхшамайдиган одамга ўхшаб қолганман. Энди бошқа ўтган йиллардек одамларни қазоват қилмайман ва энди кўпроқ ўзимга аҳамият қаратаман. Бошқаларнинг айбини топиш ўрнига ўзимни тарбиялаш ва ислоҳ этишга сайъ-ҳаракат қиламан ва бу хатти-ҳаракат бошқаларга ҳам таъсир етказади.”
Ҳозирги дунёда оммавий ахборот воситалари оммавий афкорни шакллантиришда инкор этиб бўлмайдиган муҳим рол уйнайди. Дунёнинг энг йирик оммавий ахборот воситалари Ғарб мамлакатларига тегишлидир. Улар ўз сиёсатларига асосланиб таблиғот ўтказиб, ўз мухотабларига катта тасир етказишади. Бу таблиғотий сиёсатлардан бири бу ислом динидан қурқитиш, мутаассиб, қупол, ҳақиқий бўлмаган дин унвонида жилвалантиришдир. Албатта айрим омммавий ахборот воситалари ҳам борки, минимал даражада ўзларининг айрим дастурларида мусулмонлар ва ислом динининг ҳақиқий чеҳрасини кўрсатишга сайъ-ҳаракат қилишади. Бир неча вақт олдин бир нечита каналлардан эфирга ўзатиладиган Австралиянинг Санрейз телевидения дастури қисқа бўлсада, бу мамлакатнинг янги мусулмон бўлган уч нафар шахс билан сўҳбат ўтказдиким, ислом дининг айрим ҳақиқатларини ошкор этди. Бу эшиттиришда университет устоди Сусан Карл, электр тармоғининг мутахассисси Девид Стенли ва уй бекаси Стеси Муҳаммад номли янги мусулмон бўлган уч нафар шахс иштирок этишди.
Сузан, Девид ва Стес бирбиридан фарқ қиладиган тафаккур билан охир-оқибат ислом динини комил ва нажот берувчи дин унвонида танлашди. Хонум Сузан Карл эътиқодли бир масеҳий эди ва шу сабабдан эшиттиришнинг диктори ушбу мавзўга ишора этиб, сизнинг ҳаётингизда дин мавзўси муҳим ўринни эгаллайдими деб сўради. У жавоб берди: “Ҳа, мен ҳамиша Худога ишонардим ва масеҳий динига ишонадиган оиладан катта бўлдим. Доим калисога борардим. Албатта, дин ҳамиша менинг ҳаётимнинг ижобий ва катта қисмини ташкил этади.” Аммо Девид Стенлининг вазъияти фарқ қилади. Ўзи шундай деб фикр билдиради: “Мен бошқа австриялик ёшлардек спиртли ичимликларни ичардим, сигарет чекардим ва вақтгузаронлик қилардим.” Бошқа таъбир билан ифодалаганда Стенли мунча ҳам диний ақидаларга эга эмасди. Аммо қишлоқда яшаб улғайган Стеси Муҳаммад агностик, яъни Худо борлиги ёки йўқлигига шак-шубҳа қиладиган бир шахс эди. Аммо нима сабаб бўлдиким, бу уч нафар шахс муштарак дин, яъни ислом динини қабул қилишди?
Хонум Карл дастур дикторининг нима учун исломни қабул қилдингиз деган саволига шундай деб жавоб берди: “Ўспиринлик давримда ҳақиқатан ҳам менда мавжуд бўлган ақидамга қараб амал қиламанми ёки месеҳий бўлган оилада туғилганим учун унга ишонаман деган саволга жавоб топишга сайъ-ҳаракат қилдим. Дунё, ҳаёт ва бошқа барча нарсалар ҳақида менда кўп саволлар бор эди. Уларга турлича жавоблар топардим. Ажабланарли томони шундаки, бу ислом дини эдиким менинг барча саволларимга мантиқий жавоб берарди. Шунинг учун ислом динини қабул қилиш ва мусулмон бўлиш қарорига келдим.” Дастурнинг диктори ислом динини қабул қилишидан олдин мусулмонлар ва ислом дини ҳақида Стенлининг нуқтаи назарини сўради. У жиддий жавоб берди: “Мен ирқпараст бир шахс эдим ва мусулмон бўлишни истамасдим. Ислом дини ҳақида менинг нуқтаи назарим шундан иборат эдиким, ислом дини бир минтақага хос бўлган диндир ва ундаги одамлар дунёнинг бор насаларидан безор бўлиб, мусулмон бўлмаган ҳар бир шахсни зўрлаб мусулмон қилишади.”
Кўп одамлар уларнинг чанқоқ қолган маънавий руҳларини сероб айлайдиган ва умид, янги ҳаёт ва осойишталик бағишлайдиган динни қабул қилишга тайёрлар. Оммавий ахборот воситаларининг ўтказган таблиғотлари тасири остида исломга нисбатан салбий нуқтаи назарга эга бўлган Девид тахминан бирданидан ва мусулмон бир шахс билан сўҳбатлашганидан кейин ўз нуқтаи назарини ўзгартирди ва самовий ушбу динни қабул қилди. У мусулмон бўлишининг можаросини шундай шарҳ-изоҳ беради: “Мусулмон бир шахс билан сўҳбат қилганимнинг биринчи дақиқаларида мусулмонлар ва ислом дини ҳақида менинг тасаввуротларим комилан хато эканлигини тушундим. Уша вақтдан бошлаб ўзимдан мен кимман деб сўрашни бошладим.”
Диктор Стенлийдан мусулмон бўлганингдан кейинги ҳаётинг қандай ўтмоқда деган саволига шундай жавоб берди: “Исломдан олдин ва исломдан кейин мен бутунлайин бошқача одамман. Шахсий нуқтаи назардан ўзимдан бохаварман. Бошқа ароқ ичмайман, сигарет чекмайман. Мен доим ўзимни ўзгартиришни истардим ва бунга эҳтиёж сезардим. Умуман олганда яхши инсон бўлганман. Бошқа одамларни қазоват қилмайман ва уларнинг айбларини топиш ўрнига ўзимни ислоҳ этиш билан шуғулланаман. Бу эса бошқаларга таъсир етказади.”
Одамларнинг айбини излаш ва ўзини ислоҳ этиш ҳақида Девиднинг айтган сўзлари исломий муҳим таълимотлардан саналади. Қуръони карим Моида муборак сурасининг 105 ояти каримасида шундай марҳамат этади: “ Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни билинг. Агар ҳидоятда бўлсангиз, уларнинг адашганлари сизга зарар қилмас. Ҳаммангизнинг қайтиб борадиган жойингиз Аллоҳнинг ҳузурида. Ўшанда сизга қилиб юрган ишларингизнинг хабарини берадир. (Аллоҳнинг шариатида юрмай кофир бўлаётганларга ваъз-насиҳат, амри маъруф ва наҳйи мункар қилиб, уларни тўғри йўлга солиш учун қўлингиздан келган ҳаракатни қилдингиз. Аммо улар кўнмадилар, айтганингизни қабул қилмадилар. Энди «ўзингизни билинг», ишларингизни жойига қўйинг. Аллоҳнинг амрини бажо қилишда давом этинг. Кофирларнинг қилмишлари сизни турли хаёлларга олиб бормасин, улар ўз қилмишлари учун ўзлари жавоб берадилар.)
Шунингдек Ҳумаза муборак сурасининг биринчи ояти каримасида ҳам шундай деб таъкилайди: “Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига «вайл» бўлсин.”
Бу заминада турли ҳадислар ҳам бор. Мисол учун келтириш мумкинки, Ҳазрат Али алайҳиссалом шундай деб буюрадилар: “Ўзининг айблари, уни бошқалардан айб излаш амалидан қайтарадиган киши на қадар бахтиёр”.
Дастур дикторининг хонум Стеси Муҳаммаддан сўраган саволи бошқача эди. Биринчи савол мусулмон бўлганингиздан кейин оила аъзоларингизнинг аксиламаллари қандай эди деган саволдан иборат эди. Янги мусулмон бўлишларидан кейин оила аъзоларининг қупол хатти-ҳаракатларига хилоф тарзда Стенли биронбир мушкулотга юзмаюз бўлмаган эди. У шундай деб айтади: “Менинг яхши оилам бор эди. Аммо ислом динини қабул қилишим ҳақида улар билан сўҳбат қилганим йўқ. Қандай қарорга келишимини ҳаммага айтишим шарт эмасди, чунки фақат бир сафар, яъни худосизликдан исломга сафар қилиш эди халос. Мен икки йилдан кейин уларга айтганимда, менда бир ўзгариш вужудга келганини уларнинг ўзлари ҳис этишарди ва мен билан яхши муносибат қилишди. Айтишим мумкинки, энг мусулмон бўлганимдан кейин ўтган йиллардан ҳам ўз оиламга яқинлашганман.”