Имом Маҳдий (а.ж.ф) ҳазратларининг таваллуд топган куни
Имом Маҳдий (алайҳис салом) ҳазратларининг муборак таваллуд айёмлари билан бутун дунё мусулмонларини чин дилдан табриклаймиз.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан! Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Ягона ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)га салому салавот йўллаб, имом Маҳдий (алайҳис салом) ҳазратларининг муборак таваллуд айёмлари билан бутун дунё мусулмонларини чин дилдан табриклаб, ушбу қутлуғ санага бағишланган махсус эшшитиришимизни сиз азизларга тақдим этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Шаъбон ойининг 15 куни бутун дунёга ҳукмронлик пайти инсониятнинг энг эзгу қадриятлари эъзозланадиган, маънавият ва камолотнинг юксак чўққисига эришиладиган, инсоний аҳлоқни комиллик даражасига етказадиган , мазлумлар елкасидан таҳқир ва ҳақорат юкини олиб ташлайдиган, Аллоҳнинг бандаларини ҳақиқий инсоний яшаш тарзига эриштирадиган ҳақиқатни устувор, ботилни эса нобуд айлайдиган улуғ шахсият—Имом Маҳдий ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шарифнинг валодат кунларидир.
Ҳаким Аллоҳ таоло инсон хилқатидан олдин фаришталарга буюрди: “ Эсла, вақтики Роббинг фаришталарга: "Мен ер юзида халифа қилмоқчиман", деди. Улар: "Унда фасод қиладиган, қон тўкадиган кимсани қилмоқчимисан? Ва ҳолбуки, биз Сенга тасбиҳ, ҳамд айтиб ва Сени улуғлаб турибмиз", дедилар. У: "Мен сиз билмаганни биламан", деди. (Ушбу оятдан маълум бўляптики, Аллоҳ таоло Одамни Ўзининг ер юзидаги ўринбосари-халифаси бўлишини ирода этган экан. Демак, инсонга улкан ишонч билдирилган, улуғ Аллоҳнинг халифаси бўлишдек олий мақомга лойиқ кўрилган. Бундай марҳаматнинг ўзига яраша буюк масъулияти ҳам бор. Инсон шуни англаган ҳолда, уни халифа қилиб қўйган зотнинг топшириқларини бажармоғи, яратган зот муносиб кўрган олий мақомга доғ туширмасликка ҳаракат қилмоғи керак.)Бақара сураси 30 оят).
Биринчи халифа Ҳазрат Одам алайҳиссалом эди ва ундан кейинги авлиёлар ва издошлари бири-бирининг ортидан бориб ушбу яратганлар ва Парвардигор ўртасидаги алоқалар ва боғлиқларни давом эттиришди. Ер-юзидаги халифаликнинг мавжудлиги бу дунё ҳаётида ҳукмрон бўлган ўзгармас анъаналар ва қонунлардан биридир. Бутун ҳақиқатни акс эттирган ва энг аввало Аллоҳ билан бирга бўлган халифа мавжуддир. Инсон ер-юзидаги Худонинг халифаси каби, Худонинг мукаммаллигини ва яхшиликларини кўрсатишда энг мукаммал ва энг яхши махлуқ ҳисобланади.
Қуръони карим турли қавмларнинг саргузаштларини баён этади, ҳамда Аллоҳ таоло қандай унутилмас халифа ва пайғамбарларнинг яратганлари ҳақида ҳикоя қилади. Бу қавм-қабилаларнинг баъзилари уларнинг ҳақ сўзларини қабул қилишди, аммо баъзилари эса исьён кўтаришди ва шунингдек Аллоҳ таолонинг азобига гирифтор бўлишди. Бу Қуръоний ҳикояларда бир умумий хабар бор ва бу эса шундан иборатким Аллоҳ таоло ҳар бир қавм-қабилалар учун халифа ва пайғамбарларни яратган. Имом Али алайҳиссалом ҳам “Нажҳул Балоға” –нинг биринчи хутбасида Одам алайҳиссаломнинг яратилишида ишора қилганидан кейин шундай дейди: “Қудратли ва ҳаким Аллоҳ таоло башариятни пайғамбарлар, самовий китоб ва ёруқ йўлидан бенасиб қолмаган”.
Ҳижрий- қамарийнинг 255-йили, шаъбон ойининг ўн бешинчисида, жума куни Ироқнинг Сомирро шаҳрида сарвари олам Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг пок неварали, ўн биринчи имом Ҳасан Аскарий (алайҳис салом)нинг файзу баракотли хонадонларида имомат ва вилоят осмонининг ўн иккинчи порлоқ юлдузи имом Маҳдий (алайҳис салом) ҳазратлари дунёга келдилар.
Ҳижрий-қамарий 260 йили рабеъул-аввал ойининг тўққизинчисида Имом Ҳасан Аскарий (а)-нинг шаҳодатга етказилганидан сўнг Ҳазрат Имом Маҳдий ажжалаллоҳу фаражаҳу шарифнинг имомати бошланди.
Муътабар исломий ривоятлар ва Самовий Китобларга кўра, Имом Маҳдий ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шарифнинг ҳазратлари охирзамонда зуҳур этадилар. Дунёнинг бошқарув жиловини золимлар қўлидан олиб, Аллоҳнинг иродаси билан бутун оламни бошқарадилар. Ул ҳазратнинг ҳукуматлари давомида барча эзгу инсоний қадриятлар эъзозланади.
Оламдаги барча маҳлуқотларнинг ашрафи бўлган инсон илоҳий каромат, иззат ва қадриятларнинг соҳибидир. Аллоҳ таъоло инсонни ўзининг Ердаги халифаси деб атаб, унинг мақом-мартабасини жуда юксак кўтарган. Инсоннинг шон-шарафи шунчалик улуғким, у фаришталардан-да, юксак ва фаришталар унга сажда қилишга буюрилган.
Биз эса, ер юзида эзилганларга беминнат неъмат беришни, уларни пешво қилишни ва уларни ворислар қилишни ва ер юзида уларга имконлар беришни, Фиръавн, Ҳомон ва икковининг аскарларига улар(Бани Исроил)дан қўрққан нарсаларини кўрсатишни истаймиз.
Аҳли башарга нажотбахш этгувчи Имом Маҳдий ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шарифнинг зуҳур этган пайтлари жаҳл ва нодонлик ўз ўрнини билим ва заковатга бўшатиб беради. Инсон ўзининг қўлдан берган қадр-қийматини қайта тиклайди.Маълумки, инсон қадр-қийматининг заминаси Аллоҳ томонидан унга ҳадя этилган ҳақиқатлар ҳақидаги маърифатдир. Ҳар бир инсон ана шу билим ва маърифатдан фойдаланиш даражасига яраша қадр-қиймат, обрў-эътибор ва фазилат касб этади.
Интизорлик ӯзининг моҳиятида муҳим ва ижобий жараёндир ва интизорлик тортаётган шахсларни шундай масъулиятларга аҳамият қаратишларига ундайдиким Имом Маҳди (а) ғийбатида уларни бажариши лозим. Интизор булаётган инсон илм ва амалда сайъ -ҳаракат қилиши лозим. Ҳамда дойим шу нуқтага аҳамият қаратиши лозимки ҳар лаҳзада дунёнинг мавъуди зуҳур топиши мумкин. Бошқа таъбир билан айтганда бир нажоткорнинг зуҳур топиш ормони муносиб амал билан ҳам бирга бӯлиши лозим.
Ул ҳазрат золим ва ситамкорлaрни қаттиқ ёпишиб олган курсиларидан суғириб, четга суриб ташлайдилар ва ягона дунё ҳукуматини адолат ва ҳақиқат асосида ташкил этадилар. Шундай бир ҳукумат ташкил этадиларки, жангларга чек қўйиб, вайроналарни ободонлaштириб, молиявий етишмовчиликлар ва иқтисодий кам-кўстлaрга барҳам бергайлар. Умуман олганда, моддий қийинчиликлар инсонлар орасидан кўтарилгай ва ҳатто хайру эҳсон, садақа, назр чиқариш учун муҳтож-фақир топилмaй қолади. Ҳaқсизликдaн қон бўлган қалблар, умид қуёшининг пайдо бўлиши биланоқ руҳий бир оромликкa эришaдилар. Дунёнинг фитна-фасод ва бузғунлик уялaри маҳв этилгай, илм ва саноат охирги даражада тараққий этиб, дунё робита тузумида фавқулодда рижвожланиш юз бeради.
Дастуримизнинг сўнггида қўлимизни дуога кўтариб айтамиз: «Парвардигоро, унга иззат бағишла ва бизни унинг зуҳури ила азиз ва сарафроз айлагин. Унга мадад бергин ва бизга мададингни у орқали етказгин ва бизларни унинг холис ёронларидан қил. Унга комил ғалаба, нусрат, иззат ва иқтидор ато эт ва унинг қўли билан жаҳонни осонлик билан тасарруф этиб, Ўзинг унга салтанат, қудрат ва иноят бергин, Омин!»