Биз ва тингловчи
Янги эшиттириш билан таништириш
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг навбатдаги сони яна эфирда. Бугунги суҳбатимизда ҳам радиомизнинг оқшомги дастурларида ўрин олган янги радиомақолалар билан сизни таништирмоқчимиз. Бу эшиттиришлар “Эрон бозори” номи билан эфирга узатилмоқда. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
“Хуросон садоси” радиосининг қадрли тингловчилари, “Эрон бозори” номли янги эшиттиришларни жорий йилнинг 16 апрелидан бошлаб эфирга узатишни бошладик.
Эрон халқаро радиосининг оқшомги дастурлари орқали ҳафтанинг душанба кунида азиз мухлислармизнинг эътиборларига ҳавола этиладиган ушбу радиомақолаларнинг матни Эрон телерадиокампанияси хорижий эшиттиришлар бошқармасининг “Маданият ва маърифат” бўлимида ёзилган. Мазкур радиомақолаларни эфирга тайёрловчи масъул ва режиссёр хонум Искандарий бўлиб, матнларнинг таржимони ва эшиттириш бошловчиси мен Куҳёр Аршадниёман.
Эроннинг кенг ва йирик ерларга ҳамда қулай жуғрофик мавқега эга бўлгани ушбу юртга кўплаб иқтисодий имконият ва шароитларни яратган. Турли хиллардан иборат қишлоқ хўжалик ва саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш даври Эронда узоқ тарихга ва халқаро мавқега эгадир. Эрон қадимдан ҳозиргача иқтисодий мавқейини жаҳон бозорларида қўлдан бермаган.
Мазкур мамлакат нафақат қулай иқлим ва жуғрофик жиҳатидан муносиб бўлган мавқелар, балки яратувчанлик хусусиятларига эга инсоний кучларга ҳам баҳраманд бўлган.
Турли соҳаларда таҳсил олган эронликлар бугунги кунда ҳам янги ишлаб ичқарувчи корхона, иншоот ва ширкатларни таъсис этиб, саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда намунали фаолиятларни амалга оширишмоқда.
Ушбу янги эшиттиришларда эронлик мутахассисларнинг иқтисод соҳасида қилган ишлари ва ҳимматлари тўғрисида сизга кенгроқ маълумотлар берамиз.
Бугунги кунда Эронда ишлаб чиқарилган қайси маҳсулотлар жаҳон бозорларида биринчи даражали маҳсулотлар ҳисобланади ва нима учун ушбу маҳсулотлар билан ҳалигача шунга ўхшаган бошқа мамлакатларнинг маҳсулотлари рақобат қила олмайди?
Бу борада ҳам сизга кенгроқ маълумот беришга ҳаракат қиламиз.
Айтиш жоизким, қишлоқ хўжалик фаолиятлари ва деҳқончилик ёхуд ўсимлик ва донларни муайян мақсадлар асосида экиш тарихи инсоният тамаддунининг тарихи билан чамбарчас боғлиқдир. Эрон жаҳонда деҳқончилик ишлари йўлга қўйилган биринчи мамлакатлардан саналади.
Вавиловга ўхшаган донишмандларнинг фикрича, Эрон қишлоқ хўжалик зироатларининг манбаси ва марказларидан бири ҳисобланади. Археологлар ва бошқа олимлар тадқиқотлари ҳамда Илом вилоятидаги Меҳрон дашти, Кошондаги Силк теппаси, Шуш шаҳри ва Эроннинг бошқа минтақаларда топилган ашёлар натижасида маълум бўлишича, эронликлар узоқ ўтмишдан кўплаб ғалла маҳсулотлари экишган ва ўша вақтда ҳам ер ости ариқлар ва бошқа йўллар орқали илғор суғориш системаларини ҳам яратишган.
Рус шарқшунослардан бири Петрошефский ўзининг ёзган китобларидан бирида милодий 224-651 йилда ҳукмронлик қилган Сосонийлар даврининг тарихига ишора этиб, Эронда ўша вақтда ҳам мевали дарахтлар , кўкат ва гулларни экиш кенг тарзда йўлга қўйилгани борасида муҳим маълумотлар берган. Ўша мевали дарахтлардан бири писта бўлган.
Ҳозирги вақтда писта дарахти Америка, Туркия, Сурия, Тунис каби дунёнинг кўплаб мамлакатларида экилади. Бироқ Эроннинг пистаси сифат жиҳатидан бошқа мамлакатларнинг писталаридан юқорида туради.
Эронда писта дарахтининг 90 нави етиштирилади. Уларнинг энг машҳурлари уҳадий ё фандақий раунд савдо белгиси билан, акбарий супер лонг савдо белгиси билан, энг катта писталардан бўлган каллақучий жумбо савдо белгиси билан, аҳмадоғоий лонг савдо белгиси билан ва кўплаб бошқа навлар жаҳон бозорларида сотилади.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Бугунги кунда писта маҳсулотлари Эроннинг Кирмон, Язд, Жанубий ва Марказий Хуросон, Форс, Семнон, Сиистон ва Балучистон, Исфаҳон, Қазвин вилоятлари ва Теҳронда кўплаб миқдорда етиштирилади ва экспорт учун мазкур мамлакатнинг муҳим маҳсулотларидан бири ҳисобланади.
Берилган маълумотларга кўра, Эронда писта етказиш ҳажми ўтган йилларга нисбатан 20-30 минг тоннага ўсган.
Масалан, ўтган охирги йилларда Эрон қуруқ мевалар ва ёнғоқ экспортчилари уюшмаси раҳбари Муҳаммад Ҳасан Шамсфарднинг сўзларига қараганда, 2015 йилдаги натижаларга кўра Эрон писта етиштириш бўйича АҚШдан ўзиб, биринчи ўринга кўтарилиб олган. Турли маълумотларга қараганда, ўша йилда Эронда 220-230 минг тонна писта ишлаб чиқарилган.
Писта дарахтини комбинат дарахт деб аташади, чунки унинг барча қисмлари (ёғочи, барглари, мевалари, қатрони) одамлар томонидан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилиши мумкин.
Писта Эрон юртида катта фойда келтирувчи маҳсулотлардан бўлиб, жаҳон бозорларида унинг харидорлари кўпдир. Эрондан кўплаб хорижий мамлакатларга писта маҳсулотлари экспорт қилинади. Европа, Осиё ва Американинг харидорлари Эрон писталарини кўпроқ харид қилишади. Германия,Испания, Италия, Швеция, Шветцария, Япония, Россия,Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия, Қозоғистон, Тунис, Канада, Чили, Бразилия шулар жумласидандир.
Эрон пистасининг ўзига хос таъми, кайфияти ва маззаси кўплаб харидорларни турли мамлакатларда ўзига жалб қилган. Ҳатто айрим мамлакатлар ўз писталарини Эрон пистаси билан аралаштириб сотишади.
Ҳозир эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Энди эса радиомизнинг эшиттиришлари борасида жиззахлик тингловчиларимиздан бири Миржалолнинг билдирган фикрларини биргаликда тинглаймиз.
Тингловчимиз Миржалолнинг билдирган фикрлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.