май 05, 2018 10:25 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил урдибиҳишт ойининг 14-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шаъбон ойининг 17-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил май ойининг4-чи кунидир.

Бундан 1012 йил олдин шу куни, милодий 1006 йил май ойининг 4-чисида:  Эронлик донишманд, ориф ва ёзувчи Хожа Абдуллоҳ Ансорий таваллуд топди ва 83 йил умр кўриб Ҳирот шаҳрида оламдан ўтди. У Абу Саъид Абилхайр ва Хожа Низомул-Мулкнинг асрдоши эди. “Асрор ва Ҳриваи дилу чон”, “Рисолаҳои Қаландарнома”, “Ҳафт Ҳисор” ва “Муҳаббатнома” китоблари у ёзган асарлар жумласидандир. Хожа Абдуллоҳнинг “Мунжчотномаси” баён этишнинг ширинлиги ва равонлиги нуқтаи назаридан мислсиз деб тавсиф этилади. Шайх Абдуллоҳнинг рубоиётлари ҳам машҳурдир.                                 

Бундан 73 йил олдин, милодий 1945 йили май ойининг 4-чисида:

Германиянинг нацистлар партияси Иттифоқчи кучлардан ушбу мамлакатнинг мағлубиятга юзмаюз бўлиши оқибатида ўз фаолиятини тўхтатди. Нацистлар партияси номи билан танилган Германиянинг миллий-социалистик партияси бекор қилинишидан кейин Германияда ушбу партиянинг ҳукмронлик қилиши ва қудрат бошида бўлиш даври 13 йилдан кейин ўз охирига етди. Нацистлар ўз ирқпарастлик қарашлари билан инсоният тарихида энг хавфли таталитар диктаторликни вужудга келтирди. Нацистлар партияси Германия тилида сўзлашувчи халқларни бирлаштириш билан қудратли Германияни яратиш ва ўз ер-ҳудудларини кенгайтиришни мақсад қилган эди. Нацистлар партиясининг фаолияти иккинчи жаҳон урушида Германиянинг мағлубиятга учрашидан кейин абадий ноқонуний деб эълон қилинди. Аммо Германиянинг неонацистлари турли шаклларда нацистлар ва уларнинг нацист раҳбари Адольф Гитлернинг хотираларини ислашга сайъ-ҳаракат қилишмоқда. Улар ҳатто Германиянинг айрим вилоят парламентига кириб олишга муваффақ бўлишган.     

Бундан 32 йил олдин милодий 1986 йил май ойининг 4-чисида:

Афғонистон коммунистик республикасининг раҳбари Бабрак Кармал давлати иенқирозга учради. Бабрак кармал милодий 1929 йилда таваллуд топди ва ёшлигидан бошлаб сиёсий фаолиятлар арсасига кирди. У коммунизмга мойиллик зоҳир этиши билан Зоҳиршоҳ подшолик режимига қарши яширин кўраш олиб бориши ва коммунистик фаолиятлар олиб бориши сабабли милодий 1950 йили 5 йил қамоққа ташланди. Шундай ҳол билан у милодий 1956 йилдан бошлаб 17 йил давомида Луи Жирга номли Афғонистон парламентида аъзо эди. Бабрак Кармал Нурмуҳаммад тараки давлатининг ҳукумати вақтида Шарқ блокидаги айрим мамлакатларнинг элчихонасига юборилди. Аммо Ҳафизуллоҳ Аминнинг давлат тунтарувидан кейин Афғонистонга қайтишдан қўл тортди. Аммо руслар Шарқ ва Ғарб билан Афғонистоннинг алоқасини мувозанатга келтиришв а америка билан яқинлашиши мақсадида бўлган Ҳафизуллоҳ Аминга ишонмасликлари сабабли унинг қудрат бошидан ағдариш имкониятларини яратишди ва милодий 1979 йил декабр ойининг 27- чисида давлат тунтарувидан кейин Бабрак кармални Ҳафизуллоҳ Амин ўрнига қудрат бошига келтиришди. Афғонистонда бабрак Кармал ҳукуматининг бошланиши ушбу мамлакатни қизил армиясининг босиб олиши билан туғри келди. Аммо бу ишғолгарлик Афғонистон мужоҳидлар муқовимати билан юзмаюз бўлди. Афғон мужоҳидларининг оғир тўқнашувлари саккиз йил давом этди ва бу замонда Совет иттифоқининг давлати Афғонистонда ўз сиёсатини ўзгартириш қарорига келди. Шунинг учун биринчи навбатда милодий 1986 йил май ойининг 4-чисида Бабрак Кармални президентлик лавозимидан четлаштирди ва қудратни Афғонистон махфий полиция раҳбари генерал Нажибуллоҳга берди. Кармал етти йиллик ўз ҳукумати давомида Афғонистонда собиқ Шўролар ҳарбий ҳузурини туғри жидлвалантириш учун халқаро ва ички таблиғот саҳнасида кўп сайъ-ҳаракатларни амалга оширди. Кармал милодий 1990 йил апрел ойининг бошида вафот этди.       

Ёрлиқ