май 10, 2018 14:58 Asia/Tashkent

Бахт ва омад, иқбол ва тасодифларнинг ҳеч қайси бири тўғри пойдиворга эга эмас

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  " Соғлиғимиз ўз қўлимизда " туркум эшиттиришнинг  навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда ҳис-туйғуни назорат қилиш ва уни бартараф этиш айрим йўлларига ишора этиб ўтган эдик ва ҳис-туйғуга эътибор қаратиш шахснинг ўз саломатлигидан бохавар бўлиш ва соғлигида катта рол уйнайди деб эслатиб ўтган эдик. Бугунги дастурмизда сизнинг эътиборингизни бу заминадаги бошқа масалаларига жалб этамиз.

 Кўп одамлар ўз салбий ҳис-туйғулари ва ўтмишдаги одатларидан воз кечиш ва ҳаётда янги йўл-йуриқларини бошланишига сайъ-ҳаракат қилишади, лекин бу ишнинг уддасиданг чиқмайдилар. Ва улар ўзларини айблаш ва танбеҳ беришни бошлайдилар. Ўз-ўзини айблаш ўзини ҳимоят қилишдан фарқ қилади ва вазъиятни яхшилашга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Улар ўзларининг бутун умрининг давомида бир кун келиб ҳаётларининг вазъияти  яхшиланади деган орзу билан яшайдилар. Бундай одамлар доимо ҳамма нарса осонроқ ва осон бўлишини хоҳлайдилар. Эҳтимол улар ўз тасаввурларида мўжиза ва бирон-бир фавқулодда ҳодиса-воқеалар юзага келишини ва ўзларининг оғир вазъиятларини тартибга келтириш ва ҳаётларини  яхшироқ қилиш пайидадирлар.

Аммо, ҳақиқат шундаки, уша вақтда одамларнинг ҳаётлари ва вазъиятлари яхшироқ бўладиким ўзларини ўзгартириш пайида бўлсалар. Бошқа таъбир билан айтганда инсон ўзини ўзгартиришдан сўнг ўз ҳаёт йўлини ўзгартира олади.  Чунки инсон ҳаётида бир қонун бор ва бу ҳам бўлса шулким, Унинг олдида ҳам, ортида ҳам таъқиб қилгувчилар бор. Улар уни Аллоҳнинг амри ила ҳифз қилиб турурлар. Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас. Агар Аллоҳ бирор қавмга ёмонликни ирода қилса, бас, уни қайтариб бўлмас ва улар учун Ундан ўзга валий ҳам йўқ. (Аллоҳ Ўзи юқорида зикр қилганидек, бандалар учун ўта махфий бўлган ҳолатларни ҳам жуда аниқлик ила билиб туришига қарамай, ҳар бир бандага тўрттадан фариштани бириктириб қўйгандир. Улардан иккитаси банданинг ҳар бир қилган амалини ўша вақтнинг ўзидаёқ ёзиб қўяди. Бу ҳар бир бандага катта масъулият юклайди. Фаришталардан иккитасининг бандани қўриқлаб туриши эса, Аллоҳ уни мукаррам қилганини кўрсатади. Демак, ҳар бир инсон ўша икромга лойиқ бўлиб, ўша масъулиятни ҳис этмоғи керак. Ўзини ўнглашга, тузатишга, Аллоҳнинг розилигини қозонтирадиган амалларни бажаришга уриниши лозим. Раъд сураси 11 оят)

Шунинг учун ўзгартириш ҳам ўзимиздан бошланади.

Ўзгариш қонуни, ислом динида  жамиятшунослик ва дунёқараш  асосларидан бири бўлиб ҳар бир нарса ва ҳар бир кишидан олдин сизларнинг қадр-қийматингиз ўзингиз  қўлингиздадир, деб айтади. Инсонларнинг хушбахтлиги ва бахтсизлигида вужудга келадиган ҳар бир ўзгариш биринчи навбатда уларнинг ўзларига боғлиқдир. Бахт ва омад, иқбол ва тасодифларнинг ҳеч қайси бири тўғри пойдиворга эга эмас. Шунинг учун ҳама нарсани яхшилаш учун энг аввало ўзимизни яхшилашимиз лозим бўлади.

Бу ўз-ўзидан бохавар бўлиш масаласида муҳим мавқеъни эгаллайдиган нуқта ҳисобланади.

Ўтган дастурларимизда ўз-ўзидан бохавар бўлмоқ таърифини баён этиб таъкидлаб ўтган эдикки бўзидан бохавар бўлиш  ўз ихтиёри билан танлаган хатти-ҳаракат ҳисобланади ва ҳар бир шахснинг иродаси ва истак-хоҳиши асосида юзага келади. Шунингдек бу жараён давомида ҳар бир шахс етарли маҳорат ва билимни касб этиши билан, ҳамда ўзига таянган ҳолда ўз саломатлигининг вазъиятидан бохавар бўлиш қудратига эга бўлади.  Шунинг учун ваэъиятни яхшилаш ва уни ўзгартириш учун истак-хоҳишнинг мавжудлиги ўз саломатлигидан бохавар бўлмоқнинг олтин калиди ҳисобланади.    

   Хатти –ҳаракатни ўзгартириш нима учун лозим, нима учун ўз хатти-ҳаракатларимизни ўзгартиришимиз лозим, шунингдек бугунги кунимизни эртанги кундан яхшироқ айлашимизни Имом Содиқ алайҳисаломнинг ҳадиси билан жавоб берамиз. Ул ҳазрат шундай марҳамат этадилар: “Ҳар кимнинг икки куни (инсоний ривож-равнақ топиш ва ҳаёт камолоти нуқтаи назаридан) бир хел бўлса зарар кўради. Кимнинг бугунги куни кечаги кунидан яхшироқ бўлса, бошқаларнинг орзу ҳавасига қарор олади. Кимнинг бугунги куни кечаги кунидан ёмонроқ бўлса, Худо раҳматидан маҳрум бўлиб қолади.  Кимки ўз вужудида камол ва ривож-равнақ тоишни сезмаса хато ва камчиликларга юзмаюз бўлади. Кимки хато ва камчиликка эга бўлса, яшашидан ўлиши яхшироқдир.

Ўзгартиришдаги муҳим нуқталардан бири бу замонга аҳамият қаратишдан иборатдир. Агар биз ўз ҳаётимизда ижобий ҳаракат қилишни истасак ўз ҳою ҳавасларимизни камайтиришимиз лозим ва ҳаёт турли паст-баландлик, ҳамда муаммо ва мушкулотлардан иборат эканлигини билишимиз лозим. Аммо агар биз қандай йўл билан боришни билсак, бу йўлни қудрат ва тезда босиб ўта оламиз. Ишни орқага суриш ёки уша бугунги ишни эртага қуйишни бир четга қуйиб ҳаракат қилишимиз зарур. Шуни эсдан чиқармаслик лозимки ҳар бир ишни бошлаш учун бирон-бир сабабни ижод этиш умидида қолиш мумкин эмас. Чунки сабаб ва мақсад доим амал қилиш ва сайъ-ҳаракатларни ишга солишдан кейин мустаҳкамланади. Айрим одамлар ишни бошлашда хавотирланишлари ва изтиробга келишлари сабабли турли баҳоналар келтириб бу ишни орқага суришади. Ҳолбуки илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадиким ишни орқага суриш эҳтимол изтиробни вақтинчалик камайтириши мумкин. Аммо ўзоқ муддат давомида эса бу стресс ва изтироб кучлироқ бўлади. Инсонда эса нафс-иззатининг камайишидан келиб чиққан қадрсизланиш ҳисс-туйғуси ортади.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки ижобий ўзгариш ва олға томон ҳаракат қилиш учун интилиш ва қунт билан сайъ-ҳаракат қилишдан бошқа чора йўқ. Шуни эсдан чиқармаслик лозимки болалик давримизда юриш ва ҳаракат қилиш учун бир неча маротаба ерга йиқилиб қайта турганимиздек бугунги кунда ҳам ҳар бир ишнинг бошланишида турли тусқинликлар ёки бошқа таъбир билан айтганда ерга йиқилишимизмумкин. Демак, ўзимизнинг истак-хоҳиш ва ҳою ҳавасларимизнинг мизонини камайтиришимиз лозим. Бунга қўшимча шуни эсдан чиқармаслигимиз лозимки бизнинг қаршимизда қарор оладиган мухотабларнинг сонига қараб биз ҳақимизда турлича танқидлар ҳам вужудга келади. Шу сабабдан биз доим танқид остига қарор оламиз. Бу танқидлардан ўзимизнинг соғлиғимиз ва ривож-равнақ топишимиз жиҳатидан фойдаланишимиз на қадар гўзал амалдир.  

                                     

Ёрлиқ