май 13, 2018 10:14 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил урдибиҳешт ойининг 23-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шаъбон ойининг 26-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил май ойининг 13-чи кунидир.

Бундан 1334 йил олдин ҳижрий-қамарий 105 йил шаъбон ойининг 26-чисида:

Уммавийларнинг мустабид халифаси Язид бин Абдулмалик бин Марвон оламдан ўтди. Язид бин Абдулмалик бин Марвон Умар бин Абдулазиздан кейин ҳижрий 101 йилда хилофатнинг бошига келди. У исломий мамлакатларнинг ишларига эътибор бермайдиган шахслардан эди. Ҳажжож Сақафийнинг авлодидан бўлиши сабабли бу хонадоннинг кўп одамларини ишга олди. У ўз умрининг охирида аччиқлик ва зарарсиз айш-ишратга берилиб кетиш йўқлигини исботлашни хоҳларди. Аммо бир неча кун ўтишидан кейин унинг маъшуқаси ўлди ва унинг ҳаёти ғам-кулфатга айланиб қолди. Халифа ҳам бин неча кундан кейин оламдан ўтди.  

 Бундан 172  йил олдин, милодий 1846 йил январ ойининг ўн учинчи кунида Америка Мексикага қарши ҳужум қилишини эълон қилгани билан икки мамлакат ўртасида жанг бошланди. Милодий 1821 йилда Мексика ўз истиқлолини қўлга киритди ва ундан кейин америкаликларнинг Мексикага муҳожират қилишлари бошланди ва охири милодий 1835 йилда уша вақтда Мексиканинг бир қисми бўлган Техас штати ушбу муҳожирларнинг кўмаки билан истиқлолга эришди ва 10 йилдан кейин Америкага қўшилди. Бу ўзгаришларнинг оқибатида Американинг тажовузкор давлати Мексикада америкаликларни озод этиш баҳонаси билан Мексикага қарши ҳужуми ҳужумини бошлади. Аммо амалда АҚШ Мексиканинг айрим минтақалари, айниқса Техасни ўз ҳудудларига қўшиб олишни мақсад қилган эди. Бир ярим йил давом этган ушбу тенгсиз тўқнашувнинг охирида Америка Мексиканинг баъзи минтақалари шунингдек Мексиканинг Техас, Калифорния, Невада, Аризона, Ню-Мехико вилоятларини ишғол этиб Америка Қўшма штатларига қўшиб олади.                    

 Бундан  111  йил олдин милодий 1907 йил май ойининг 13-чисида

Англиянинг машҳур ёзувчиси Дофна Де Мария таваллуд топди.

Унинг хонадони адабиёт ва ҳунар аҳлидан эдилар. Ана шундай муҳитда Дофна Де Мариянинг ёзувчилик истеъдоди тарбияланди. Де Мария ўз таҳсилотини тамомлаганидан кейин Францияга борди ва ёзувчилик билан шуғулланди. Унинг машҳур китоблари жумласидан "Ребеко " деб номланган романи ҳисобланади. У ёзиб боқий қолдирган бошқа асарлардан "Меҳрубон руҳ" ва "Паррандалар" асарларига ишора этиш мумкин. Англиянинг бу ёзувчи милодий 1089 йилда вафот этди.

Бугунги кундан 39 йил олдин, яъни ҳижрий-шамсий 1358 йилнинг 23 урдибиҳиштида  Эрон мусулмон халқининг узоқ муддатли курашлари, Исломий Инқилобнинг ғалабаси ва Эрон Ислом Жумҳуриятининг  тузуми барқарор этилганидан кейин  “капитуляция” битими Эронда  бекор қилинади. “Капитуляция” битими асосида америкалик фуқаролар Эронда  дахлсизлик ҳуқуқига эга эдилар, яъни улар ушбу мамлакатда бирон жиноят содир этишса, Эроннинг бирон идораси уларни маҳкамага тортиш ҳақига эга эмас эди. Жиноят содир этган америкаликларни фақат уларнинг мамлакатидаги судлар  муҳокама этишга ҳақли эди.  Ушбу қонун Эрон миллий ҳокимияти ва истиқлолини савол остига қўярди. Мазкур  қонун ҳижрий-шамсий 1343 йилнинг 21 меҳр ойида тасдиқланган эди ва ўша вақтдан бошлаб Эрон Исломий Инқилоб раҳбари Имом Хумайний (р.а) жиддийлик билан ушбу битимга қаршилик қилдилар ва уни маҳкум этдилар. Бошқа томондан шоҳ режими Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ва Эрон кўрашувчи халқининг қатъийлик билан мухолифат қилишлари баробарида қаршилик кўрсатиш қудратига эга эмасди. Шунинг учун Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳни сургун қилди. Аммо эркинлик ва истиқлолга эришиш 0443ун Эрон халқининг кўраши давом этди ва ниҳоят Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қилганидан кейин ушбу кунда капитуляция қонуни бекор қилинади.