май 13, 2018 13:17 Asia/Tashkent

Ислом дини менга янги ҳаёт бағишлади ва яшаш учун иккинчи маротаба имконият яратди.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

«Иймон зиёси” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Янги мусулмон бӯлган америкалик хонум  Джина Келлар шундай деб айтади:  "Ислом дини менга янги ҳаёт бағишлади ва яшаш учун иккинчи маротаба имконият яратди.  Ислом дини менга узлик ва шахсиятга эга бӯлиш ҳис туйғусини берди ва мен бошқа  шахсга айланиб қолганимни сездим. Бундан олдин ҳаёт мен учун мақсадсиз эди ва мен нима учун яшаётганимни билмасдим. Дунёда осойишталик,  адолат ва ҳақиқатга чанқоқ бӯлган шахслар энг комил ва энг охирги  иллоҳий динга юз қаратишади.

Мусулмонлар ва исломий манбаларга эга бӯлиш имкони бор жойда самовий ушбу дин кенгайишининг тезлиги ортади.  Бошқа сӯз билан айтганда  исломий қадриятлар ва таълимотлардан халқ огоҳлигининг мизонига қараб ислом динига мойиллик зоҳир этиш жараёни ҳам кенгаяди.

Американинг Калифорния штатида жойлашган Ментон минтақасини  исломга мойиллик зоҳир этиш мизонининг кӯпроқ учрайдиган  минтақалар жумласидан билиш мумкин.

Вашингтондаги Америка исломий алоқалар кенгашининг ахборот воситалар бошлиғи Аҳмад Риҳоб шундай деб айтади:  "Минтон минтақасидаги аёлларнинг исломга юз қаратишлари,  айниқса Лотин Америкаси аҳлидан бӯлган шахслар ӯртасида тез суратда кенгайиб бормоқда.

Ӯзлиги ва осойишталигини ислом мубин динида топган аёллардан бири Джина Келлар ҳисобланади.  У шундай фикр билдиради:  "Ислом динини қабул қилганимдан кейин янги ҳаёт ва осойишталикни тажриба этдимки бундан олдин бунга эришганим йӯқ эди. Хонум Келлар болалик даврида  Мексика америкалик ӯз онасини қӯлдан бой берди. Унинг отаси Кавказ аҳлидан эди. Хонум Келлар масеҳий бӯлган бир хонадонда вояга етди. Аммо  унинг айтишича  ҳеч қачон калисода осойишталикка эришмади. У бу ҳақда шундай шарҳ -изоҳ беради:  "Насроний булган пайтимда зеҳнимда кӯп савол вужудга келардиким унда керакли жавоб топмасдим. Менга айрим нарсаларга эътиқод қилгин деб айтишарди.  Мен учун бу жавоб қониқарли эмасди. Одатда успиринлар ва ёшлар ӯзлари ва ӯз атрофидаги дунё ҳақида кӯп саволга эга бӯлишади. Агар дин бу саволларга тӯғри жавоб қайтармаса улар бу  диндан қӯл тортишади Аммо Джина йӯлдан чалғинмаган бошқа дин билан ошно бӯлиш,  ҳамда барча саволларга энг яхши даражада жавоб топиш бахтига эга бӯлди.

У университетда исломни қабул қилган  математика фаннининг уқитувчиси билан танишди. Бу танишиш исломнинг инсон яратувчи таълимотларидан ва огоҳ бӯлиш муқаддимасига айланади. Хонум Келлар ӯз устоди билан турмуш қуришидан кейин ислом дини ҳақида кӯпроқ тадқиқот олиб бориш  ва мутолаа этиш имконига эга бӯлди. Охири у бу мактабни энг мукаммал самовий дин  деб билади ва расмий равишда уни қабул қилади.

Ислом дини шахснинг ижтимоий ва шахсий ҳаётида чуқур ӯзгаришларни ижод этадиким унга имон келтиришади ва уларга ӯзига хос осойишталикни ато этади. Джина Келлар бу ҳақда шундай деб айтади: "Ислом дини  менга янги ҳаёт берди. Мен эса яшаш учун иккинчи имконият топтдим.  Ислом дини  менга ӯзлик ато этди. Мен бошқа шахсга айланиб қолдим. Бундан олдин менинг ҳаётимнинг мақсади йӯқ эди ва нима учун яшаётганини ҳам билмасдим. "

Ислом инсон учун фаровон каромат ва шарофатни ато этади ва ер юзида Худонинг ӯринбосари бӯлишини таъкидлайди.

Аллоҳ таоло Исро муборак сурасининг 70 ояти каримасида  шундай марҳамат этади: "Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик. (Аллоҳ таоло қуруқликда ҳам, денгизда ҳам инсон боласи учун турли уловларни яратиб, шунга биноан қонун-қоидаларни жорий қилиб қўйди. Бу ҳам Аллоҳ одам боласини азизу мукаррам қилганидандир. Афзалликда унга яқин кела оладиган махлуқот оламда йўқдир. Барча махлуқотлар одам боласи учун беминнат хизматкордир. Лекин бу афзалликнинг жавобгарилиги ҳам бор. Қиёмат куни ҳар бир берилган афзаллик ва неъматлардан сўралади. Ҳисоб-китоб қилинади.)"               

Ислом дини ӯз издошлари учун  ҳаёт мушкулотларида устувор бӯлишлари учун кумак берадиган кӯп ижобий таълимотларга эгадир.

Садоқат,  хайрхоҳлик,  бошқаларга яхшилик қилиш,  фидокорлик поклик,  шижоат ва гуноҳлардан  ӯзоқда бӯлиш каби сифатлар яхши ҳаёт сари ҳаракат қилиш учун ислом динининг берадиган таълимотлари жумласидандир. Хонум Келлар осойишталик бағишловчи сабр ва тоқат қилиш хусусиятини унга катта кумак берган таълимотлардан деб билади. У шундай шарҳ -изоҳ беради:  "Ислом дини инсоннинг хулқ -атвори ва хатти -ҳаракатларига фавқулодда таъсир етказадиган диндир. Исломий таълимотлардан сабрли бӯлишни ӯргандим. Шунинг учун ислом динини қабул қилганимдан сӯнг кӯпроқ  сабр -тоқатли бӯлдим. "

Қуръони каримда сабрли бӯлиш учун кенг таъкидланган. Чунончи Аллоҳ тало Бақара муборак сурасининг 153 -чи ояти каримасида шундай марҳамат этади:  "Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир. (Демак, мўмин-мусулмон банда мазкур қийинчиликларни енгиш учун катта миқдордаги сабрга эга бўлиши керак. Аммо ҳамма нарсанинг чегараси бўлганидек, гоҳида сабр ҳам тугаши, сусайиши мумкин, бундай ҳолатда намоз ёрдамга келади. Намоз битмас-туганмас ёрдамчи, кучга-куч, қувватга-қувват бахш этувчи, қалбга мадад берувчи, сабрга-сабр қўшувчи, сокинлик ва хотиржамлик манбаидир. У ожиз, заиф одамни қувват ва ёрдамнинг асл манбаи бўлмиш Аллоҳ таолога боғловчи воситадир.)"