Эрон бозори
Эрон заъфарони
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Эрон бозори” рукни остидаги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда мамлакат ва жаҳон бозорларида Эронда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлиги борасида сўз юритилади. Бугунги суҳбатимиз ҳам “Эрон заъфарони ” мавзуига бағишланган. Эшиттириш поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Айтиш лозимки, заъфароннинг баҳоси (1 килограмм учун) - 400 доллардан 1 000 долларгача. Бунга заъфароннинг фақат кузги мавсумда, йилда атиги 7 кун ўсиши сабабдир. Уни йиғиш ва қайта ишлаш ишлари қўлда амалга оширилади. 1 килограмм заъфарон чиқиши учун эса ишчилар 300 минг ўсимлик теришларига тўғри келади.
Шарқда илгарилари у “қизил олтин” деб номланган. Заъфарон қимматбаҳолигининг сабаби иккита: биринчидан, уни етиштириш жуда машақ-қатли иш, иккинчидан, хушбўйлиги, таъми ва даволаш хусусиятлари бўйича заъфарон зираворлар орасида тенгсиздир. Заъфарон – йилига бир марта 10-15 кун оммавий гуллайдиган, ҳар бир гул очилишининг давомийлиги фақат 2-3 кун бўлган қирмизи “крокус” (лотинча номи) оналик гули тумшуқларининг қуритилганидир.Заъфарон гуллари ва хусусан оналик гулларини қайта ишлаш фақат қўл меҳнати билан амалга оширилади. Оналик гуллари тумшуғи фақат гулларнинг биринчи очилган куни қирқиб олиниши лозим. Унинг сифати терим ва уни қуритишнинг тезлиги билан боғлиқдир. Бир килограмм заъфарон йиғиш учун тонгда қуёш ҳали оналик гулларини қуритиб улгурмасидан, 150 минг дона атрофидаги гули териб олиниши лозим. Бир гектар ер майдонидан теримчиларнинг маҳорати ва об-ҳавонинг муносиб шароитига қараб 8-12 килограмм заъфарон йиғиб олиш мумкин.
Ҳар йили бутун дунё бўйича бор-йўғи 300 тонна заъфарон етиштирилади. Кўриб турганингиздек, мазкур усул жуда машаққатли бўлгани учун заъфарон Ўрта асрлардан буён баҳоси тушмаган ягона зиравор ҳисобланади.
Эрон умумий ҳисобда 170 тонна заъфарон ишлаб чиқариб, жаҳон мамлакатлари бўйича етакчи ўринларни эгаллайди.
Шарқда илгарилари заъфарон “қизил олтин” деб номланган. Заъфарон қимматбаҳолигининг сабаби иккита: биринчидан, уни етиштириш жуда машаққатли иш, иккинчидан, хушбўйлиги, таъми ва даволаш хусусиятлари бўйича заъфарон зираворлар орасида тенгсиздир.
Амалда ҳар қандалик хасталик, у бошланиш босқичидами ёки ривожланган охирги босқичидами, бундан қатъий назар, заъфарон ёрдамида 85-87 % га шифо топади. Тадқиқотлар буни қайта-қайта исботлаган.Заъфароннинг шифобахш хоссалари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Онкологик касалликларни даволашда (ҳатто касалликнинг охирги босқичида саратон ўсимталарига қаршилик кўрсатади ва уларнинг ҳужайралари ўсишини тўхтатади);
Қонни тозалашда (уни янгилайди ва тозалайди, демак юрак қон томир тизимини мустаҳкамлайди, организмнинг барча ҳужайраларини озиқлантиради);
Мия фаолияти активлигини яхшилайди (бош мия тўқималарини ўстиради, хотирани яхшилайди);
Невроздан фориғ қилади;
Бош оғриғи ва уйқусизликдан халос этади;
Ошқозон-ичак фаолиятини меъёрга келтиради;
Ортиқча ўтдан халос этади;
Буйрак ва қовуқни даволайди(асал аралаштирилган заъфарон буйрак ва қовуқдаги тошларни майдалайди);
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “Эрон бозори” рукни остидаги янги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Антиоксидант таъсирга эга (энергетик модда алмашинувини яхшилайди, зарарли моддаларни чиқариб юборади);
Организмни қувватлайди; Кўриш қобилиятини тиклайди, кўз тўрпардасидаги иллатларни даволайди;Эрекцияни яхшилайди;
Ҳайз циклида оғриқни енгиллаштиради;Терининг куйган ва шиш пайдо бўлиш ҳолатларида уларни даволайди;Аллергиядан халос этади; Ичкиликбозлик иллатидан халос этади;Шамол ва спазмаларни чиқариб юборади; Бутун организмни ёшартиради;
Организмдаги радиация даражасини пасайтиради.Заъфаронни истеъмол қилиш универсал рецепти.
Таъсири: организмни умумий мустаҳкамлаш ва фаоллаштириш. Қонни яхши тозалайди. Иммунитетни мустаҳкамлайди. Онкологик касалликларнинг олдини олади.
Таркиби: Заъфароннинг 2-3 гул оталиги ва 10 дона майиз олиб, ярим стакан совуқ сувга солинади, тун давомида тиндирилади— сув қўнғир-тилла ранг тус олади.Эрталаб наҳорга ичилади, худди шу йўсинда кечқурун ичишга кейинги меъёрдаги дори эрталаб тайёрлаб қўйилади.Муолажа давомийлиги – 2 ой. Бу дорини ичиш учун энг муносиб вақт баҳор ва ёз фасллари.
Жигар фаолиятини меъёрига келтириш ва уни даволаш мақсадида заъфарон ун каби янчилиб, майдаланади ва овқатлангандан 20 минут ўтказиб истеъмол қилинади.Услуби: чой қошиғи учидан тил билан ялаб истеъмол қилинади.
Эркаклар қувватини ошириш учун заъфарон, занжабил дориворларини ва қора муручни сабзавотли, гўштли ёки балиқли таомлар пиширилиб тайёр бўлгач, қўшилади.
Юрак, буйрак, жигар касалликларини даволашда, конъюнктивит, кератит ва йирингли жароҳатларни даволашда заъфароннинг сувдаги аралашмасидан фойдаланилади. Бунинг учун бир чой қошиғи заъфарон толалари устидан қайнаб турган бир стакан сув қуйилади, 20 дақиқа тиндиради, 3 қават докадан ўтказиб, совутилади ва кунига уч маҳал овқатдан олдин 15 грамдан ичилади ёки бу сувга дока ҳўллаб жароҳатга қўйилади.
Томирлар хасталиклари, катарактада, глаукомада, юрак қон томир касалликларида ва ошқозон-ичак касалликларини даволашда, буйрак тошларини майдалашда заъфароннинг қуритиб майдаланган ва асалга аралаштирилган толалари тил тагига қўйиб шимиб истеъмол қилинади. Заъфаронни қайноқ сутга қўшиб ичиш бош мия тўқималарининг ўсишига ижобий таъсир кўрсатади. Бу хотирани яхшилайди, ақлий фаолият ва сезги органлари фаолиятини яхшилайди.Асабларни тинчлантириш ва уйқуни яхшилаш, шунингдек, пешоб ажралишини яхшилаш учун заъфарон ёғини истеъмол қилиш яхши натижа беради.
Қадрли тингловчилар, “Эрон бозори” рукни остидани янги эшиттиришларнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.