Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил урдибиҳишт ойининг 31-чиси: Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил рамазон ойининг 5-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил май ойининг 21-чи кунидир.
Бундан 2234 йил олдин милодий 216 йил май ойининг 31-чисида:
Ганибал раҳбарлигида Карфаген императорлигининг ҳарбийлари Италиянинг шимолида Румни мағлуб этишди. Бу уруш “Пуник” урушлари унвонида Рим ва Карфаген ўртасидаги иккинчи уруш эди. Гонибал уруш филлар ва тажрибали ҳарбийлардан фойдаланиб Римни охиригача мағлубиятга юзмаюз этишигача ҳаракат қилди. Аммо карфаген ҳарбийлари овқатларининг охирга етиши сабабли улар бири нечита тўқнашувларда мағлуб бўлишди ва орқага чекинишди. Ўрта ер денгизидаги ушбу икки қудрат орасидаги учинчи ва охирги урушда Рим қушунлари ҳозирги Тунисда жойлашган Карфагеннинг асосий сарзаминларини ишғол этди ва шаҳарларни харобазорга айлантириб, одамларни эса оммавий қирғин қилди.
Бундан 793 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 646 -чи йил рамазон ойининг 5-чисида:
Ҳижрий-қамарий 7 асрнинг машҳур ҳакимларидан бири Абдулмалик Хунжийнинг фарзанди Афзалиддин Абу Абдуллоҳ Тибиб Хунжий вафот этди. У ҳижрий-қамарий 590 йилда Эроннинг шимол-ғарбида жойлашган Халхол ноҳияларидан бўлган Хунжда таваллуд топди ва уша жойда ўзининг маълумотини олди. У ҳаким шахс ва мантиқ аҳлидан эди. У таббиёт ва бошқа исломий илмлар, жумладан фиқҳ ва ҳадисда устод эди. Бу ҳаким кўп асарларни ёзиб мерос қолдирган. Бу асарлар жумласидан "Кашфул-Асрор ан ғавомизул-Афкор фил-Мантиқ" номли китобга ишора этиш мумкин.
Бундан 97 йил бурун 1921 йилнинг 21 май куни Россия физика илмининг машҳур олими Андрей Сахаров дунёга келди. У 1941 йили Москва университетининг физика факултетини битирди ва ядровий энергетика соҳасида тадқиқотлар олиб бора бошлади. У собиқ Совет Иттифоқининг водород бомбаси яратишида муҳим рол уйнади. Олимнинг 1968 йили чоп этилган "Ривожланиш, тинч-тотув яшаш ва фикрлаш эркинлиги" мақоласи СССР раҳбарларининг ғазабини келтирди.
Андрей Сахаров ядровий қуролсизланиш лойиҳасининг асосий ҳомийларидан бири бӯлгани учун 1975 йилда тинчлик йўналишидаги Нобел мукофотининг лауреати бӯлди. Орадан беш йил ӯтгач, машҳур олимни коммунистик тузумга нисбатан танқидий фикрлари учун Москва яқинидаги Горкий шаҳрига сургун қилишди.
Горбачевнинг қудрат бошига келиши оқибатида 1986 йили Сахаровнинг сургуни ҳам охирга етди. Бу олим 1989 йили СССР Олий кенгаши депутатлигига сайланди, аммо кӯп ӯтмай, ӯша йилнинг декабр ойида оламдан ӯтди.
Бундан 16 йил олдин 2002 йилнинг 21 май куни БМТ Умумий Ассамблеяси тавсияси билан биринчи маротаба "Маданиятлар хилма-хиллиги ривожланиш ва мулоқот учун" халқаро куни маросими ӯтказилди. Бу куннинг номини БМТ Умумий ассамблеясига ЮНЕСКО ташкилоти тавсия қилган эди. Бу жараён ривожланиб, БМТ умумий ассамблеяси 2010 йилни ""Маданиятларнинг дӯстлиги" халқаро йили дея эълон қилди.
Афсўски, турли маданият ва тилларнинг тенг ҳуқуқлиги ҳақида кӯп фикр билдирилишига қарамай, улкан оммавий ахборот воситаларига эга бӯлган Ғарб маданияти жуда кӯп миллий маданиятлар ва маҳаллий тилларни йӯқ қилишга ҳаракат қилмоқда.