Меҳр-муҳаббат ойи
Ўттиз кун, ўттиз ҳикоят
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Ушбу шариф кунларда тоат ва ибодатларингиз Аллоҳ даргоҳига қабул бўлишини тилаган ҳолда Муборак Рамазон ойига бағишлаган " Меҳр-муҳаббат ойи ” унвонли махсус эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.
«Меҳр-муҳаббат» ойининг дастурига биноан қулларимизни осмон томон кўтариб ягона яратгувчининг даргоҳига қабул бўлиши учун Рамазон муборак ойининг туққузинчи кунида ўқиладиган дуони биргаликда замзама этайлик.
Рамазон муборак ойининг хусусиятларидан бири ушбу ойда тақдирни белгиловчи кечаси бӯлмиш Лайлатул қадр кечасида Қуръоннинг нозил бӯлишидир. Шуни билишимиз лозимки Қуръоннинг нозил бӯлиш фалсафаси Пайғамбар (с) ва Худога итоат қилишдир.
Бугунги дастуримизда Пайғамбар ва Худога итоат қилиш натижаси нима деган мавзӯни таҳлил этамиз. Бу саволга шундай жавоб бериш мумкин: Дунёда Пайғамбар ва Худога итоат қилишнинг арзигули натижаси ислом олами аҳлининг ӯртасида сиёсий, ижтимоий, фикрий ва барча эътиқодий жабҳаларда ваҳдатни барқарор этиш ва шахсий саодатга эришиш ва низоъ ва тафриқаларнинг олдини олиш, шунингдек мусулмонларнинг иззат-эҳтироми ва қудратини муҳофазат этишдан иборат.
Абадий бу дунёда унинг ютуқлари ҳам ҳар куни иллоҳий даргоҳга намоз ӯқиётганимизда айтадиган энг юксак ибрат намуналар билан оқибатбахайр ва ҳамжиҳат бӯлишдир.
Энди шундай савол вужудга келадиким Худо билан розу ниёз қилиш учун кечалари ёки кундузлари ӯз намозларимизда уларнинг мустақим сиротига бизни ҳидоят этгин деб орзу қиладиган бу шахслар ким ӯзлари?
Қуръон буларни таништириш учун шундай марҳамат этади: «Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва уларнинг рафиқлари қандай ҳам яхши!» Нисо сураси 69 оят.
Бинобарин иллоҳий мустақим сиротда қадам ташлаш ва иллоҳий лутф ва неъмат бизнинг насибимиз бӯлиши учун асосий асл, яъни Пайғамбар ва Худога итоат қилиш йӯлида амал қилишимиз лозим. Бу амал ҳар макон, ҳар замонда, ҳамда ҳаётнинг турли барча мушкулотларида давом этиши лозим.
Бундай шахсларнинг бошқа гуруҳи кӯп садоқатга эга бӯлган шахслар ҳисобланишадики Аллоҳ таоло уларга неъмат берган ва улар иллоҳий мустақим сиротда ҳаракат қиладиган шахслар деб таништирилади. Бундай шахслар садоқат билан иймон келтиришган. Пайғамбар ва Худога итоат қилишган. Тавҳидий ишончлар ҳаримини муҳофазат этиш учун анбиёлар билан бирга садоқат ила ҳаракат қилишган. Шунингдек таҳдидлар ва тамагарликлар таъсири остида қолишмаган.
Азиз тингловчилар, Рамазон ойи – Қуръон нозил бўлган ой мавзў ҳақида Тошкентлик ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизи репортажини эътиборингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг
Эшшитганингиз Маҳмула Муҳаммадкарим сўҳбати эди.Дастуримиз давом этади.
Ӯз манфаатлари ва мавқеларини хатар остига кӯрган куфр ва ширк пешволари ва тизимлар тавҳидий ҳокимиятнинг нобудлиги ва мағлуб бӯлиши учун уруш ва қон тукишни келтириб чиқаришарди. Бундай вақтда шаҳидларнинг ёруғ чеҳралари намоён бӯладиким тавҳидий тизим ва андишалар ниҳолини етиштириш ва уни муҳофазат этиш учун пайғамбарлар раҳбарлигида ӯз жонларининг охиоги лаҳзаларигача муқовимат қилишган ва иллоҳий раҳмат ва лутф иноятига қарор олишган.
Қуръони карим шаҳидлар садоқатли инсонлар ва пайғамбарлар қаторида жой берган охирги гуруҳ пайғамбар ва Худога итоат қилиш неъматидан баҳраманд ва иллоҳий мустақим сиротда қадам ташлайдиган солеҳин гуруҳи ҳисобланади. Солеҳ инсонлар на фақат ӯзлари , балки пайғамбарлар асос солган ва уни муҳофазат этган қадриятларни эъзозлаш ва жамиятни ислоҳ этишда сайъ-ҳаракат қилишади. Бу гуруҳ одамлар амал ва сӯзда пайғамбар ва Худога итоат қилиш руҳиясига эгалар.
Азизлар, энди дастуримизнинг «Ўттиз кун, ўттиз ҳикоят» унвонли охирги қисмида “Карвондан орқага қолиш” номли бир ҳикоятни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътиборингизга ҳавола этадилар. Марҳамат тингланг!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари! Ушбу нуроний лаҳзаларда энг чиройли маънавий тажриба ортирган азизларга Оллоҳнинг қутлуғи бўлсин.
Ёз фаслининг охирлари эди. Қурғоқчилик ва иссиқлик Мадина шаҳрининг аҳолисини озор берарди. Аммо оғир кунлар ҳам ӯз охирига етаётган эди. Чунки хурмоларни териб олиш фасли эди. Бу шароитда Расулуллоҳ (с) румликлар мусулмонларга ҳужум қилиш нияти борлигини таъкидладилар. Пайғамбари Акрам (с) барча мусулмонларга уруш ва ҳимоя қилишга тайёр бўлишларини буюрдилар. Жуда оғир вазъият эди. Бир томондан қуғоқчилик ва бошқа томондан ҳавонинг иссиқлиги ва нафасни сиқиладиган Шом ва Мадина ўртасидаги ўзоқ масофа қарор олган эди.
Мунофиқлар зоҳирда мусулмон эдилар , аммо ботинда имонсиз эдилар. Улар
Азиз рўзадорлар, Оллоҳ таоло ибодатингизни ўз даргоҳида қабул қилишини умид қиламиз. Ҳамда муборак рамазон ойида Оллоҳ таолога хуш келадиган амалларни ижро этишга сиз азизларга омад ва муваффақият тилаб қоламиз.