Меҳр-муҳаббат ойи
Ўттиз кун, ўттиз ҳикоят
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Ушбу шариф кунларда тоат ва ибодатларингиз Аллоҳ даргоҳига қабул бўлишини тилаган ҳолда Муборак Рамазон ойига бағишлаган " Меҳр-муҳаббат ойи ” унвонли махсус эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.
«Меҳр-муҳаббат» ойининг дастурига биноан қулларимизни осмон томон кўтариб ягона яратгувчининг даргоҳига қабул бўлиши учун Рамазон муборак ойининг ўнинчи кунида ўқиладиган дуони биргаликда замзама этайлик.
Азизлар, ӯтган дастурларимизда имон келтирганларнинг муҳим масъулиятларидан бири Пайғамбар ва Худога итоат қилиш руҳиясига эга бӯлишларини эслатиб ӯтган эдик. Руҳий ушбу тайёргарлик ӯзидан ӯзи ижод этилмайди. Пойдивор ижод этишга эҳтиёж сезади. Бу заминада муҳим рол ӯйнайдиган масала иллоҳий муқаддас зотнинг бандалик ва тоат-ибодат қилиш аслига вафодор бӯлиш ҳисобланади. Аллоҳ таоло Ҳаж сурасининг 77 ояти каримада шундай марҳамат этади: “Эй иймон келтирганлар! Рукуъ, сажда қилинглар ва Роббингизга ибодат қилинглар ҳамда яхшилик қилинглар, шоядки нажот топсангиз.”
Тоат-ибодат қилиш, яъни қатъийлик билан итоат қилиш ва бӯйсуниш, фақат унга имон келтириш, рукӯъ яъни сажда қилиш , бӯйсуниш каби унинг энг муҳим нишоналари бӯлмиш Худога итоат қилиш ва унга имон келтириш саналади. Бандаликни ҳис этадиган шахс Худо баробарида саркашлик қилмайди. Балки, унга буйсунади. Такаббурлик ва ғурур бундай шахсда бӯлмайди. Балки хушӯъ ва хузӯъ билан пешонасини ерга қӯяди. Агар бундай руҳия бандада ижод этилмаган бӯлса, ҳамда иллоҳий азамат баробарида бош эгмаса бандаликнинг нажот бағишлувчи ва малакутий фазосида ҳузур тополмайди. Шу сабабдан бу оятда дастлаб сужуд ва рукӯъ ҳақида сӯз юритилади. Кейин эса, парвардигорга бандалик қилиш фармони содир этилади.
Борлиқнинг мабдаи баробарида кимки бандалик қилса, шак-шубҳасиз иллоҳий фармонлардан келиб чиққан Худонинг Расули (с) фармонларини қабул қилади.
Қуръони каримнинг тавсиясига муносиб иллоҳий дастурлар унвонида Пайғамбар (с) буюрган нарсани бажо келтирасиз ва унга қараб амал қиласиз, ҳамда наҳий этган нарсалардан ӯзоқлашасиз. Инсонда бу хусусият уша вақти ижод этиладиким Пайғамбар ва иллоҳий фармонларни ижро этишда ӯзида бирон-бир шак-шубҳани йӯл қӯймаса ва Худо баробарида бандалик руҳи шу даражада унинг бор вужудида нуфуз топадиким, гӯё ихтиёри ӯзида эмас. Бинобарин Пайғамбар (с) ва иллоҳий муқаддас манзалат баробарида исён қилмаслик ва уни муқаддас деб билиш, мунофиқликча ва ёлғон имон келтирган шахсларга нисбатан чин дилдан ва содиқлик билан имон келтирган шахсларни ажратиш учун аниқ бир меъёр ҳисобланади.
Эҳтимол , нима учун фақат Худога бандалик қилиш керак деган савол вужудга келиши мумкин. Қуръони карим бу ҳақда Оли Имрон сурасининг 51, Марям сурасининг 36-чи, ва Зухруф сурасининг 64 ояти карималарида шундай марҳамат этади: “ Албатта, Аллоҳ менинг Роббим ва сизнинг Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинг. Бу–сироти мустақимдир», дейдир. (Ийсо алайҳиссаломнинг: «...ўзимдан аввалги Тавротни тасдиқловчи бўлиб...» деганларидан, яна бир бор, у кишининг Бани Исроилга Пайғамбар бўлиб, Мусо алайҳиссалом шариатига амал қилиб келганлари билинмоқда.)”
«Ва, албатта, Аллоҳ менинг Роббимдир ва сизнинг Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинг. Мана шу тўғри йўлдир».
«Албатта, Аллоҳ менинг ҳам Роббим, сизнинг ҳам Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинг. Мана шу тўғри йўлдир», деди. (Ийсо алайҳиссалом қавмларига: «Аллоҳ менинг Роббим», деганлар. Аллоҳ менинг отам, деган эмаслар. Демак, Аллоҳ таоло бошқа бандаларга Робб бўлгани каби, Исога алайҳиссалом ҳам Роббдир. Бу ҳақда бошқа гап бехуда.)»
Демак, бу оятга асосан Худога бандалик қилишнинг илк фалсафаси шундан иборатки Худо бизнинг парвардигоримиздир. Бу парвардигор дунёдаги маънавий ва моддий барча жиҳатларни биз учун яратади.
Қуръони карим баён этадиган бошқа далил шундан иборатким Худо бизнинг яратгувчимиз ва холиқимзидир . Ӯ бизни йӯқликдан яратиб борлиққа келтирди. У Зот инсонни энг чиройли ва энг мукаммал шаклда яратди ва уни ерда ӯзининг ӯринбосари ва халифаси этиб тайинлади. Уни барча махлуқотлардан афзалроқ этди ва каромат тожини бошига қӯйди. Бақара муборак сурасининг 21 ояти каримада шундай келтирилади:
«Эй одамлар, сизларни ва сиздан олдингиларни яратган Роббингизга ибодат қилинг. Шоядки тақводор бўлсангиз. (Ушбу оятда умумбашарга қарата нидо этилмоқдаки, сизларни яратган тарбиякунандаларингиз улуғ Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизларни яратишда У ягона бўлган, энди ёлғиз Ўзига ибодат қилишингизга ҳақлидир. Ибодатдан мақсад-шоядки тақводор бўлсаларингиз.)“”
Азизлар, энди дастуримизнинг «Ўттиз кун, ўттиз ҳикоят» унвонли охирги қисмида “Гўзал ахлоқ кишига нажот бахш этади ” номли бир ҳикоятни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътиборингизга ҳавола этадилар. Марҳамат тингланг!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари! Ушбу нуроний лаҳзаларда энг чиройли маънавий тажриба ортирган азизларга Оллоҳнинг қутлуғи бўлсин.
Азизлар, бугунги ҳикоятимиз “Гўзал ахлоқ кишига нажот бахш этади ” ҳақида бўлади. Биз билан бирга бўлинг!
Халқ ӯртасида дув-дув гап тарқалган эди. Хабар оғиздан оғизга ӯтиб Мадинанинг барча халқига етиб келган эди. Расули Акрам (с)-нинг саҳобаларидан бири ва Авс қабиласининг раиси Саъд Бин Муоз оламдан ӯтди. Авс ва Хазраж Мадинанинг муҳим икки қабилаларидан эди. Саъд Бин Муоз Мадина шаҳрида мусулмон бӯлганидан кейин унинг кетидан барча оиласи мусулмон бӯлишди. Аёллари ва эркаклари биргаликда исломни қабул қилган биринчи оилалардан эдилар. Саъд Расули Акрам (с) билан бирга Бадр ва Уҳуд урушларида мушриклар билан урушган эди. Шунингдек Расули Акрамнинг маслиҳатчи ва яқинларидан эди. Хандақ урушида Саъд бин Муоз оёқидан ярадор бӯлди. Халқ унинг аҳволи яхши эмаслигини билишарди. Охир-оқибат бир неча муддатдан кейин, жароҳатнинг оғирлиги ва кӯп қон кетиши оқибатида Саъд Бин Муоз дунёдан кетди. Расули Акрам (с)-га Саъд Бин Муоз вафот этди деб хабар беришди. Ул Ҳазрат ӯз жойларидан туриб ҳаракат қилдилар. Ул ҳазратнинг дастури ва назорати остида Саъдни ювиб кафан қилдилар. Уни жанозасида Расули Акрам (с) яланоёқ ва яктаксиз ҳаракат қилиб гоҳида чапдан гоҳида ӯн томондан тобутни кутардилар. Саъднинг қабрига яқинлашганида ул ҳазратнинг ӯзлари Саъдни ҳозир бӯлганларнинг кумаки билан қабрга қӯйдилар. Сӯнгра муборак ӯз қӯллари билан қабрни ёпиб Саъдни кумгандан сӯнг шундай марҳамат этдилар: “У зудлик билан чиришини биламан, аммо бирон ишни чин дилдан ва мустаҳкам бажарадиган бандани Худо яхши кӯради.”
Саъдни кумганларидан кейин унинг онаси қабр олдига келиб шундай деди: Саъд жойинг жаннатда бӯлсин!
Расули Акрам (с) шундай марҳамат этдилар: Эй Саъднинг онаси тинчланинг. Бундай ишонч билан Худонинг номидан гапирманг. Энди Саъд қабрнинг азобига гирифтор бӯлади ва бу ишдан ранж-азобдадир. Кейин ҳама қабристондан қайтишди.
Расули Акрам (с) билан бирга бӯлган халқ сӯрашди: Эй Худонинг Расули! Саъд учун бажо келтирган ишни ҳалигача бошқа ҳеч кимга бажо келтирмаган эдингиз. Сиз абосиз ва яланоёқ уни дафн эттингиз. Расули Акрам (с) шундай марҳамат этдилар: Фаришталар ҳам яланоёқ ва абосиз эдилар. Мен уларга пайравлик қилдим. Улар сӯрадилар: Гоҳида чап томондан, баъзида эса ӯн томондан тобутни олардингиз.
Ул ҳазрат шундай буюрдилар: Қӯлим Жаброилнинг қӯлида бӯлганлиги сабабли у олган томонни мен ҳам олардим.
Халқ айтди: Эй Худо Расули , Саъднинг жанозасига намоз уқидингиз. Уни муборак қӯлингиз билан қабрга қуйдингиз. Қабрини эса ӯз қӯлингиз билан тайёрладингиз. Яна қабрда азоб тортади деб айтияпсиз.
Пайғамбари Акрам (с) шундай буюрдилар: Ҳа, Саъд ӯз оиласига нисбатан ахлоқсиз эди.
Расули Акрам буюрмишлар(с) : Қиёмат куни кишининг амаллар иўлчанганида тарозу палласини босиб турадиган энг арзирли амал гўзал хулқдир”.
Ҳамда Расули Акрам (с) марҳамат этганлар: Аллоҳ таоло наздида энг мўътабар кишилар - яхши хулқ эгаларидур.
Азизлар, бу ойда нафасларингиз атиргулнинг ҳидидек тоза, уйқунгиз ибодат, амалларингиз мақбул ва дуоларингиз эса мустажоб бўлишини тилаб қоламиз!
Ҳамкоримиз Адиба Қодирийга ўз мазмунли ва тарбияли ҳикояни нақл этганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.
Қадрли тингловчилар, Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг илк сони шу ерда ўз ниҳоясига етди.
Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини Аллоҳ Таоло қабул айласин.
Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ Парвардигор ёру мададкорингиз бўлсин.