май 28, 2018 10:49 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил хурдод ойининг 7-чиси: Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил рамазон ойининг 12-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил май ойининг 28-чи кунидир.

Бундан 1438 йил муқаддам ҳижрий-қамарий биринчи йил рамазон ойининг 12-чисида:

Ҳазрат Расули Акрам(с)-нинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилишларидан қисқа бир муддат ўтгач ул ҳазрат ансонийлардан бир киши ва муҳоҳижирлардан бир киши ўртасида биродарлик аҳдини туздилар. Муҳожирлар Ҳазрат Муҳаммад (с) билан бирга Мадинага ҳижрат қилган одамлар эдилар ва ансорийлар эса муҳожирларнинг мизбони бўлган Мадинанинг мусулмонлари эдилар. Шунингдек, ислом дини азиз пайғамбари (с) мусулмонлар ўртасида биродарлик аҳдини тузиш маросимида ҳазрат Али алайҳиссаломни дунё ва охиратда ўз биродари деб билдилар. Ансорийлар ва муҳожирлар ўртасида биродарлик аҳдини тузишда Расули Акрам (с)-нинг амалга оширган ажойиб сайъ-ҳаракатлари мусулмонларнинг қабилавий ва қавмий кўп ихтилофлари шунингдек Макка мусулмонларининг Мадинага муҳожират қилишларидан келиб чиққан мушкулотларни ҳал этишга катта кўмак берди. Ҳамда душманлар баробарида уларнинг сафларини мустаҳкамлади. Бу кунда Расули Акрам (с)-нинг ҳукми билан бирбирлари билан биродар бўлган мусулмонлар ўзаро бирбирлари учун фидокорлик ва вафодорлик қилишди.

Бундан 842 йил илгари ҳижрий-қамарий 597 йил рамазон ойининг 12-чисида:

Ҳижрий-қамарий олтинчи арснинг тарихчиси, ҳадисшуноси ва фақеҳшуноси Ибн Ал-Жавзий Бағдодда оламдан ўтди. У ҳижрий-қамарий 510 йилда таваллуд топди ва ўз умрининг бир қисмини билимни касб этиш учун сафар қилишга бағишлади. Ибн Ал-Жавзий ҳадий ва фиқҳ илмида катта маҳоратга эга бўлишига қўшимча, хитоб ва ваъз айтишда ҳам катта истеъдодга эга эди ва кўп уломаларнинг ишончига кирган эди. У ўз умрининг кўп қисмини китоб ёзишга сарфлади. Унинг ёзган асарларини 200 жилддан ортиқ деб зикр этишади. У ёзган машҳур асарлардан “Ал-Мунтазам” ва “Мавоизул-Мулук” номли китобларни тилга олиш мумкин.        

Бундан 38 йил бурун, яъни ҳижрий-шамсий 1359 йил хурдод ойининг 7-куни Эрон Исломий Кенгашининг биринчи давраси ӯз фаолиятини бошлади. Шу сабабли Эрон Ислом Жумҳуриятида  бу кун "Қонун куни" деб аталади. Исломий парламентнинг вазифаси қонун чиқариш ҳамда мамлакат президенти ва ҳукумат фаолиятини бевосита назорат қилишдан иборат. Исломий Кенгаш аъзолари 290 нафардан иборат бӯлиб, улар халқ томонидан бевосита сайланадилар. Парламентда расман руйхатга олинган диний озчиликларнинг ҳам намояндалари фаолият юритади.

Исломий Кенгаш йиғилишлари жумҳурият радиоси орқали жонли эфирга узатилади, қисқартирилган шарҳи жумҳуриятнинг расмий газеталарида чоп қилинади. 

                                         

Бундан 20 йил олдин милодий 1998 йил май ойининг 28-чисида:

Покистон илк маротаба 5-та ядровий аслаҳани синовдан ўтказди. Покистоннинг қўшниси ва рақиби бўлмиш Ҳиндустоннинг ядровий синов ўтказиш кунидан 2 ҳафта ўтгач ушбу синов ўтказилди. Шу тартиб билан ядровий аслаҳалар сатҳида ушбу иккита душманнинг мусобақа ўтказиши кенг кўламда кенгайди. Бу синовлар Ғарб мамлакатларнинг ғазабини келтирди ҳамда Америка ва Европа Покистонга қарши иқтисодий санкциялар жорий этди. Бунга қарамай бу кунгача Покистон атом қуролларни ишлаб чикариш ва уни кенгайтиришни ман этувчи конвенсияга қўшилишни қабул қилгани йўқ.