май 31, 2018 16:44 Asia/Tashkent

Ўттиз кун, ўттиз ҳикоят

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий   зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!

Аллоҳнинг ҳабиби азиз Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, «Меҳр-муҳаббат ойи» дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздамиз.

Бизни тинглаб боринг.

«Меҳр-муҳаббат» ойининг дастурига биноан қулларимизни осмон томон кўтариб ягона яратгувчининг даргоҳига  Рамазон муборак ойининг ўн тўртинчи кунида ўқиладиган дуони  биргаликда замзама этайлик.

Азиз тингловчилар Рамазон ойи ҳам Қуръоннинг баҳор фасли ҳамда тоат-ибодат қилиш ва дуо ўқиш ойидир. Шунингдек Рамазон муборак ойида дуолар ўқиш ва Қуръон тиловат қилиш ҳақида фаровон тавсиялар беришнинг ойига айланган. Бизнинг амалий ва фикрий ҳаракат ва фаолиятларимизни аниқлаб берадиган ва бизнинг ҳаётимизга илҳом бағишловчи дуолар матни ва Қуръон паёмларининг мафҳумлари ҳақида оз бўлса ҳам андеша қилсак яхши бўлади.  Агар эсингизда бўлса, ўтган дастурларимизда иллоҳий донишмандлар  ҳамда ҳидоят топган бандаларнинг хусусиятлари бўлмиш яхши сўзлаш ва айтилган энг яхши сўзларга пайравлик қилиш ҳақида сизлар билан сўҳбатлашган эдик. Энди шундай савол вужудга келадиким, ҳама сўзга ишониш керакми ёки бу заминада масъулиятни ҳис этиш лозимми?

Имом Жавод алайҳиссалом бир ривоятда шундай марҳамат этади: “Кимки нутқ сўзлаётган шахсга қўлоқ солса, унга бандалик қилган ҳисобланади. Агар сўзловчи Худо ҳақида сўз юритса, у Худога бандалик қилган бўлади ва агар нотиқ шайтон тилидан сўз айтса, шайтонга бандалик қилган бўлади” .  Бу ҳадис шундан далолат берадиким, тавҳидий маданиятдаги энг муҳим нуқта бу Худога ишонадиган ва иймонли инсон барча заминаларда масъулиятни ҳис этиши лозим. Ҳар бир айтилган сўзга ишонмаслиги ва ҳар бир сўзга қўлоқ солмаслиги лозим. Чунки нотиқнинг сўзи мухотаб ҳамда тафаккур ва шахсиятга таъсир етказади. Шу сабабдан Имом алайҳиссалом нотиқ ва тингловчиларни икки гуруҳга тақсимлайдиларким, ҳар иккала гуруҳга қўлоқ солиш уларга бандалик қилиш билан тенгдир ва қай даражада сўзнинг инсонга таъсир етказишининг нишонасидир. Бу тасир инсонни “Худо” томон ёки “шайтон”  томон етаклайди.  

Оммавий ахборот воситалари кенг ҳукмрон бўлган бугунги асрда Имом Жавод алайҳиссаломнинг каломидан қўлга киритиладиган паём шундан иборатким, нуфузли ахборот воситалари баробарида ҳушёр бўлиш лозим ва улар бизнинг амалий ва фикрий жиҳатларимизни ўзлари хоҳлаган шаклда шакллантирмасликлари учун ўз оиламиз, ўз шахсиятимиз ва андешаларимизни уларнинг ихтиёрларига қуймаслигимиз даркор. Қуръони карим жаннат ва унинг жозибаликлари ҳамда шойиста ишларни бажарган иймон келтирганларнинг жаннатга киришлари ҳақида Ҳажж муборак сурасининг 24 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “Улар ширин сўзга ҳидоят қилинурлар ва мақталган Зотнинг йўлига ҳидоят қилинурлар. (Жаҳаннам аҳлига «Ёниш азобини тотинг!» деб гурзи билан урилса, жаннат аҳлига ширин сўзлар айтилиб, Аллоҳ таолонинг йўлига ҳидоят қилиб қўйилади).

Пок сўз ва унинг хусусиятлари нима?-деган саволга шундай айтиш мумкинки, бу ҳақда турли қарашлар мавжуд ва улар яхши, чиройли ва тасирчан нутқ, руҳпарвар, хурсандчилик келтирувчи , маънавият ва самимийлик тўла сўз ҳамда иллоҳий муқаддаслик ва унинг фазилатини эътироф этиш ҳақида айтилган сўз шунингдек инсонни камолот даражаларига етказадиган сўздан иборатдир. Юқорида зикр этилган ҳар бир сўзнинг маъносини назарга олсак, бизнинг вужудимизнинг бирон бири жиҳатида муҳим рол уйнайди ва унинг энг муҳими шундан иборатким,  амалий ва фикрий заминада камолотга етишмизнинг имконини вужудга келтиради ва “Сироти ҳамид”, яъни Худо қабул қиладиган йўл,  жаннатга киришимиз ва ниҳоят иллоҳий яқинлашишга бизни етаклайди. Шак шубҳасиз сўз маданиятига риоят этадиган шахс амалий нуқтаи назаридан айрим усул ва қадриятларга қараб амал қилади. Эҳтимол шу сабабданг бўлса керакки, айрим тафсирчилар “Сироти ҳамид”-ни эзгў амал деб таъбир этишади.

 Инсон руҳига тасир етказадиган сўзнинг заминаларидан бири бу ота-оналарга ҳурмат-эҳтиром зоҳир этишдир. Қуръони карим Исро муборак сурасининг 23 ояти каримасида шундай марҳамат этади: “Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишнигни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! (Бу жумланинг «уфф» сўзига боғлиқ икки хил маъноси бор. Бир маъноси — ота-онага ёмон сўз айтиб, беҳурмат қилма, дегани бўлса, иккинчи маъноси — ота-онанг олдида «уфф» дема, улар болам оғир ҳолга тушибди, деб озорланадилар, деганидир.)” 

Азизлар, энди  дастуримизнинг «Ўттиз кун, ўттиз ҳикоят» унвонли қисмида Саккоки номли бир темирчи ҳақида ҳикоятни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътиборингизга ҳавола этадилар. Марҳамат тингланг!

Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий   зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!

Ўз нафсларини тийиб, ўзларини ёмонликдан сақлаб, саломатлик ва саодатга эришиш мақсадида рамазон ойида рўза тутганларга саломлар йўллаймиз!

Илмни талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарзидир. Албатта, фаришталар толиби илмни рози қилиш учун қанотларини қўяди.

Азизлар, бугун сиз билан биргаликда Саккоки номли темирчи киши ҳақида бир ҳикояни  эшиттамиз.

Бир шахс металлга ишлов берувчи маҳоратли бир уста эди. У ӯз ҳунари ва маҳоратини ишга солиб чиройли ва нозик бир қулф ва сиёҳдон ясади. У бу нарсаларни шоҳга совға қилиш қарорига келди. Ясаган бу нарсалари ҳунар ва санъаткорлик билан ижод этилганини яхши биларди. Шу сабабдан подшоҳ унинг ишини эътиборга олиб уни рағбатлантиради ва ӯз марҳаматига қарор беради деб умидвор бӯлди. Усто шоҳнинг олдига борди ва ӯзи ясаган қулф ва сиёҳдонни шоҳга тақдим этди. Ӯзи ӯйлаганидек бу нарсалар шоҳга ёқди ва уни таърифлади. Уста хурсанд эди ва ӯз ҳунаридан фахрланарди. Аммо бу хурсандчилик кӯп давом этмади. Чунки шоҳга бир олим қасрга келади ва шоҳ билан дидор кӯришни истайди деб хабар беришди. Подшоҳ олимни истиқбол этишга борди. Подшоҳ бу олимни кутиб олиш ва сӯҳбатлашишга шу даражада берилиб кетган эдиким,  уста ва унинг ҳунарини эсидан чиқарди. 

Уста бу олим ва подшоҳнинг сӯҳбатларини иштиёқ билан тамоша қиларди. Подшоҳ ӯзининг  салобатига қарамасдан олим шахснинг олдида хузӯъ билан унинг сӯҳбатларига қулоқ соларди. Устанинг бор орзу ва умидлари нобуд бӯлди. Уста бу касби ва ҳунари билан у истаган даражада рағбатланмаслигини тушуниб етди. Аммо унинг баландпарвоз руҳияси таскин топмасди.  Ӯзича шундай фикрга келдики билим ва илмни касб этиши ва юқотган умид орзуларини топиши лозим.   Уста учун маълумот олиш оддий иш эмас эди. Унинг ёши бир жойга етиб келган эди. Уста қирқ ёшда эди. Ёшлиги утган эди. Илмни касб этувчи бошқа талабалардан фарқ қиларди. Болалар билан бирга дарсга кириб улар билан тенг билим олиши осон иш эмасди. Аммо чораси йӯқ эди.Ӯзича айтди: “Қачонки билиқни сувдан олсанг тозадир. “

Бу уста уқишни бошлади. Аммо билим олиш учун истеъдоди йӯқлигини биларди. Шунингдек йиллар давомида устолик қилиши унинг адабий ва илмий қизиқиши зайифланишининг сабабига айланган эди. Бунга қарамай уста чарчамади. Ҳамда маҳоратсизлиги ёки катта ёши билим олиш йӯлида тусиқлик қилмади. Шу сабабдан яна қатъийлик билан илм урганишни давом этирди.

Бир куни уқитувчи устага шофеийлик фиқҳини ургатарди. Устоднинг ақидасига кӯра итнинг терисини ошланиши  билан тозаланади деган масалани унга ургатарди. Уста бу гапни бир неча маротаба такрорлади, токим имтиҳонда бу масалани яхши шарҳ-изоҳ бера олса. Аммо бу гапни ӯз устоди учун такрор қилишни истаганида  мазкур гапнинг тезкарисини айтиб қӯйди.: Итнинг ақидаси шундан иборатким устоднинг териси ошланиши билан покланади. Ҳозир бӯлган талабалар кӯлиб юборишди. Улар ӯзича, уста уқишда бирон натижага эришолмайди, деб айтишарди. Уста шарманда бӯлиб синфдан чиқди. Бошқа мадраса ва шаҳарда яшолмади. Бошини олиб саҳрога чиқиб кетди. Дунё  ӯзининг кенглигига қарамай уста учун тор эди. Ӯзоқ йӯл кезди. Охири бир тоғга етиб келди. Баландликда тош устига томчи-томчи бӯлиб сув томаётгани ва кӯп йиллар давомида сувнинг томиши таъсирида қоятош тешик бӯлганини кӯрди. Бир лаҳза ӯйлаб қолди. Зеҳнига бир фикр келди. Ӯзича шундай деб айтди: “Менинг юрагим бу тошдан қаттиқроқ эмас. Қунт билан ишлаш ва меҳнат қилиш билан хоҳлаган нарсамга эришишимни биламан. У шаҳар ва мадрасага қайтиб борди. Илм урганиш ва билим олишда шу даражада меҳнат қилдиким унинг истеъдоди ва қобилияти қайта ривож-равнақ топтди. Охир-оқибат араб адабиётининг мислсиз донишмандларининг бирига айланди.

Пайғамбари Акрам (с) шундай марҳамат этадилар: “Пайғамбар (с.а.в) буюрмишлар: “Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Албатта, фаришталар толиби илмни рози қилиш учун қанотларини қўяди.Албатта, олимга осмондаги зотлар, ердаги зотлар, хатто сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтади. Олимнинг обиддан фазли худди ойнинг бошқа юлдузлардан фазлига ўхшайди. Албатта, олимлар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Албатта, Пайғамбарлар динорни ҳам, дирҳамни ҳам мерос қолдирмаганлар. Албатта, улар илмни мерос қолдирганлар. Ким ўшани олса, улуғ насибани олибди”.

Азизлар, Азизлар,  бу ойда нафасларингиз атиргулнинг ҳидидек тоза, уйқунгиз ибодат, амалларингиз мақбул ва дуоларингиз эса мустажоб бўлишини тилаб қоламиз!

Ҳамкоримиз Адиба Қодирийга ўз мазмунли ва тарбияли ҳикояни нақл этганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

 

Қадрли  тингловчилар, Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди.

Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини  Аллоҳ Таоло қабул айласин.

Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ  Парвардигор ёру мададкорингиз  бўлсин.

 

Ёрлиқ