Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил хурдод ойининг 16-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рамазон ойининг 21-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июн ойининг 6-чи кунидир.
Бундан 1399 йил олдин ҳ.қ 40- йил рамазон ойнинг 21-чисида: Расули Акрам (с)нинг ўринбосари ва ул ҳазратнинг аҳли байтларидан бўлмиш Али Бин Аби Толиб (а) шаҳодатга етди. Икки кун олдин, Али (а) бомдод намозини ўқиш учун масжидга келганида ва Ҳақ таоло даргоҳига тоат-ибодат қилиш вақтида хорижийлардан бўлган бир шахс ўз қиличи билан ул ҳазратнинг бошига зарба берди. Ва ана шу кунда оғир жароҳатнинг таъсирида бу дунёни тарк этди ва ҳамиша орзу-ормонида бўлган саодат, яъни Аллоҳ таоло ва парҳизкорлик йўлида шаҳид бўлди. Бу шаҳодат ислом дини ва мусулмонларга қоплаб бўлмайдиган зарба ва ғам-кулфат келтирди. Ул ҳазратнинг ҳаёти, қандайлиги ва шунингдек ул ҳазратдан боқий қолган сўзлари эндиликда асрлар оша адолат ва ҳақиқат йўлида изловчиларнинг ҳаётини чароғон айламоқда. "Наҳжул-балоға " ҳазрат Али алайҳиссалом баён этган сўзларининг мажмуаси ҳисобланадиким фасоҳат ва балоғатда унга тенг келадиган китоб мавжуд эмас. Ҳазрат Али (а)-нинг ҳикматли ушбу сўзлари ижтимоий, ахлоқий, панд-насиҳатлар ва ирфоний маърифатдан тўлган бир денгиздир ва ул ҳазрат фазилатга эга бўлишнинг энг яхши йўлини тақводорликда деб биларди. Ҳазрат Али (а) ўз фарзандларига қилган васиятларида ахлоқий аниқ масалаларни насиҳат шаклида баён этади ва шундай марҳамат қилади: "Сиз, ўз оилам ва менинг кўрсатмаларим бориб етадиган ҳар бир шахснинг ишларида муназзамлик ва парҳизкорлик бўлишига васият этаман. Етим-есирларга кўмак ва эътибор беринг, пайғамбар (с) қўшнилар ҳақида кўп кўрсатмалар берган қўшниларга яхшилик қилинг. Қуръон билан унс олинг ва ушбу амални ижро этишда бошқа киши сиздан олдинроқ пешволик қилишга йўл қўйманг. Намозни буюк деб билинг, чунки намоз динингизнинг пойдивори ҳисобланади.”
Бундан 93 йил олдин ҳижрий-шамсий 1304 йил хурдод ойининг 16-чисида:
Эронда мажбурий ҳарбий хизмат қилиш қонуни тасдиқланди. Шамсий 1304 йил хурдод ойининг 16 чисида 36 моддадан иборат мажбурий ҳарбий хизмат қилиш қонуни Эрон парламентида тасдиқланди. Бу қонуннинг биринчи моддасига кўра, шаҳар, қишлоқ, вилоят, кўчманчи ва мамлакатдан ташқарида яшайдиган шахслардан бошлаб Эроннинг барча фуқаролари 21 ёшдан бошлаб ҳарбий хизмат қилишга мажбурлар. Бу қонун тасдиқланишидан кейин уша вақти ижро этилмади, аммо кейинги йилларда ижрога кирди.
Бундан 29 йил аввал, ҳижрий-шамсий 1368 йил хурдод ойининг 16-куни Исломий Инқилобнинг буюк йӯлбошчиси Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратлари билан видолашиш учун йиғилган миллионлаб муҳиб ва мухлислар иштирокида жаноза намози ӯқилиб, ул ҳазратнинг пок жисми Теҳрон шаҳрида дафн этилди. Мисли кӯрилмаган бу жаноза маросимида Эроннинг турли шаҳарлари ва хорижий мамлакатлардан келган ӯн миллиондан ортиқ киши қатнашди. Бир умр элнинг эркинлиги учун кўрашган буюк имомнинг жанозаси ҳақиқий халқона бир маросимга айланди. Ӯша куни ҳазратнинг тобути Теҳроннинг Мусаллосидан Биҳишти Заҳро қабристонига келтирилиб, Исломий Инқилоб ва Ироқнинг Эронга бостириб кирган юклатма уруши жараёнида шаҳид бӯлган ӯн минглаб кишиларнинг ёнига дафн этилди. Бугунги кунда Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратларининг мутаҳҳар марқадлари Исломий Инқилоб ошиқларининг зиёратгоҳидир.
Бундан 2 йил олдин шамсий 1395 йил хурдод ойининг 16-чисида:
Эрон генетика илмининг отаси номи билан танилган прфессор Муҳаммад Али Мавлавий оламдан ўтди. Прфессор Мавлавий Эронга генетика илмини олиб келган биринчи шахс эди. Ва уч йил муддат давомида ушбу илмни бепул дарс берди. У ўз фаолияти давомида Эронда учта генетика марказини очди. Шамсий 1389 йил обон ойининг 27 чисида ўтказилган Эроннинг машҳур чеҳраларининг 8-чи йиғилишида профессор Мавлавий Эрон тиббиёт илмида машҳур чеҳра унвонида танланди. Профессор Мавлавий шамсий 1332 йилда Теҳронга қайтиб келганидан кейин Теҳрон университетининг илмий кенгаши ҳайатига аъзо бўлди ва тиббиёт йўналишида таълим беришни бошлади. У панкреатик саратон олгани туфайли якшанба куни 16 хурдод ойида Кирмоншоҳнинг Имом Ризо (а) касалхонасида вафот этди.