июн 07, 2018 12:10 Asia/Tashkent

Бола жамиятнинг бир аъзоси бӯлиб, инсон умри давомида болалик даври энг ҳассос давр деб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бола ҳуқуқларини алоҳида бир гуруҳга ажратиб, у бир махсус бир мавзӯдек тарифланади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Исломда бола ҳуқуқлари” туркум-эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Бола жамиятнинг бир аъзоси бӯлиб, инсон умри давомида болалик даври энг ҳассос давр деб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бола ҳуқуқларини алоҳида бир гуруҳга ажратиб, у бир махсус бир мавзӯдек тарифланади.

Инсоният вужудга келибдики, у авлодининг давомчиси, қолаверса давлат пойдевори бўлган болани асраб-авайлаш, уни вояга етказиб, жамиятнинг етук аъзоси сифатида тарбиялашга ҳаракат қилиб келган. Аммо ҳар доим ҳам улар болаликнинг бахтиёр онларини бошдан кечирмаганлар. Ҳанузгача дунёда очликдан, турли касалликлардан азият чекаётган, мактаб остонасига қадам қўймаган, оиласига ёрдам бериш мақсадида беғубор болаликни оғир, машаққатли меҳнатга алмаштирган миллионлаб болалар бор. Уларнинг ҳуқуқлари ҳар куни, ҳар дақиқа бузилмоқда.

   Ҳозирда дунё аҳолисининг 40 фоизидан ортиғроғи болалардир. Демак, аҳолининг салкам ярми ҳисобланган болаларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг тарбияси ва ўқиши учун етарли шароит яратиш, соғлиғини муҳофаза қилиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлатнинг устувор вазифасига айланган. Бундан кўзланган асосий мақсад болаларни ҳар қандай шароитда, ҳар доим ҳимоя қилиш, уларни ота-оналари бағрида эмин-эркин ўсиб, улғайишларини таъминлаш, айниқса ҳақиқий маънода кўмакка муҳтож бўлганларни давлат ўз муҳофазасига олиш, уларга ёрдам бериш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш орқали соғлом авлодни вояга етказишдир.

 Она сайёрамизнинг қайси бурчагида чақалоқ дунёга келмасин, мурғак инсон  катталар сингари ўз ҳуқуқларига эга бўлади. Бу  Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция ва унга асосан турли мамлакатларда қабул қилинган шу йўналишдаги қонунларда белгилаб берилган ҳуқуқлар туркумидир.Фарзанд туғилишни, унинг оиласининг қувончи, ота-онасининг ҳаёти мазмуни деб таърифланадиган кўп оилаларда, аксарият ҳолатларда болалар ўз ҳуқуқига эга эмаслар. Айниқса, улар бола бўлгани учун ҳам, қўлида бир иш келмай, оиланинг даромадига таъсир қилгани, баъзан ота-онанинг ҳаётига халақит бергани учун ҳам камситилади, уларнинг фикрлари инобатга олинмайди. Қолаверса, халқ орасида қолган айрим эскича  қарашлар, стериотипларнинг мавжудлиги, боланинг катталар сингари оила аъзоси сифатида унинг ташвишларини тенг кўтаришга, ҳали кичик ёшидан оиланинг манфаатлари учун катталар билан тенг хизмат қилишга мажбурлаш, оғир, жисмоний меҳнатга жалб қилиш уларнинг ҳуқуқларини бузади. Болаларга қилинган ҳар қандай муносабат йиллар давомида уларнинг тасаввурида салбий ёки ижобий таассурот билан шаклланиб боради ва ўзининг маълум бир ҳосиласини беради. Шунинг учун ҳалқ орасидаги “Нима эксанг—шуни ўрасан” деган мақол бола тарбиясига ҳам бевосита тааллуқли бўлиб, унинг замирида  агар болани ёшлигидан иззат қилсанг, аясанг, шахс сифатида ҳуқуқини ҳурмат қилсанг, келажакда унинг ҳурматини, роҳатини кўрасан деган маъно келиб чиқади.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Исломда болал ҳуқуқлари” туркум- эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм

Тўғри, бутун дунёда болаларнинг кўпчилик қисми яшаш, таълим олиш, ривожланиш учун оддий шароитга эга эмаслар.

Таъкидлаш жоизки, бола аввало инсон сифатида худди катталар сингари ўз ҳуқуқига эга. Яъни, ҳар бир бола эркин яшаш, табиат (муайян бир ҳудудда туғилиши, аниқ бир ота-онага, наслга тааллуқли бўлиши, оилада яшаш, ота-онанинг қарамоғида бўлиши) ва жамият (таълим олиш, дам олиш, даволаниш, болаларга аталган маданий-маиший масканлардан фойдаланиш ва ҳ.з.) неъматларидан баҳраманд бўлиш, шахсий ва тураржой дахлсизлиги, ўзига тааллуқли бўлган маълумотларнинг сир тутилиши ҳуқуқига эга.

Инсон ҳуқуқлари тизимида бола ҳуқуқлари алоҳида ўрин тутади,  зотан, бундай ҳолат бир неча омиллар билан тавсифланади, жумладан, бир томондан, болалар катталар эга бўлган ва фойдаланадиган ҳуқуқларнинг ҳаммасидан ҳали фойдалана олмайди, иккинчи томондан эса, айнан уларнинг ҳали вояга етмаганликлари боис давлат ва жамият томонидан алоҳида ғамхўрона муносабат кўрсатилиши ва  айрим имтиёзлар берилиши талаб этилади.

Қайд этиш лозимки, бола ҳуқуқларини таъминлаш ҳозирги даврнинг глобал муаммоларидан бири бўлиб, уни ҳал этиш билан боғлиқ масалалар жаҳон ҳамжамиятининг доимий диққат-эътиборида турибди. Бу албатта бежиз эмас, чунки ёш авлод жамият тараққиёти ва истиқболини таъминловчи етакчи куч ҳисобланади.

Ҳурматли тингловчилар! “Исломда бола ҳуқуқлари” туркум- эшиттириши навбатдаги сони ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.