Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил хурдод ойининг 25-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шавол ойининг 1-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июнь ойининг 15-чи кунидир.
Бугун шавол ойининг биринчи куни Фитр ҳайити билан туғри келади. Фитр байрами исломий буюк байрамлардан ҳисобланади. Мусулмонлар бир ой рўза тутганлари ва Худога тоат-ибодат қилганларига шукроналар айтишади ва рўзани очишлари билан бу буюк ойни байрам қилишади. Фитр байрами Рамазон муборак ойи, яъни ўз ўзини тарбиялаш ва ибодат қилиш ойи билан видолашиш кунидир. Фитр байрамида, рўза тутиш ҳаромдир ва халқ тақвони касб этиш ва нафс устидан ғалаба қилиш учун бир ой давомида сайъ-ҳаракат қилганларидан кейин азим ва шукўҳли йиғилишда Фитр байрами намозини бажо келтиришади. Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам амакиларининг уғли ва ул ҳазратнинг куёвлари Ҳазрат Али алайҳиссалом Фитр саъид байрами ҳақида шундай буюради: “Эй одамлар! Бугун эзгў амал соҳиблари мукофотланадиган ёвуз амалларни бажарувчилар эса зиён кўрадиган кундир. Рўзадор эркак ва аёлларга бериладиган ажру савобининг энг кичиги шулким, Рамазони шариф ойининг сўнги кунида фаришталардан бири нидо қилади: Эй Аллоҳнинг бандалари! Сизларга башорат бўлсинким, бу кунгача қилган барча гуноҳларингиз авф этилди. Энди ҳаётларингнинг қолган қисмида Аллоҳнинг ризолигини қўлга киритишга сайъ-ҳаракат қилинг!
Бундан 833 йил олдин ҳижрий-қамарий 606 йил шавол ойининг 1-чисида:
Исломий машҳур донишманд Фахр Розий номи билан танилган Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Бин Умар Розий вафот этди. У ҳижрий-қамарий 543 йилда Теҳроннинг яқинида жойлашган Рай шаҳрида таваллуд топди ва ўзининг катта истеъдодига қараб тез вақт ичида фиқҳ, тафсир, калом, фалсафа, мантиқ каби исломий илмларда ўз замонининг машҳур донишмандлари сирасига кирди. Фахр Розий суханронлик ва баҳс-мунозара этишда катта маҳоратга эга эди ва турли шаҳарларда диний олимлар билан баҳс-мунозара қиларди. Шунингдек унинг дарслари, айниқса Ҳиротда талабалар ва олимлардан тўла эди. Фахр Розий фалсафий масалаларга шак-шубҳалар қилдиким, ундан кейинги файласуфлар унга жавоб топишди. У исломий илмларда турли китоблар ёзди ва улардан энг муҳими бу “Тафсири кабир” ҳисобланади. Бу машҳур олимнинг бошқа асарлари “Асрорут-Танзил”, “Ниҳотул-Уқул ” ва “Сирожул-Қулуб” деб номланади.
Бундан 170 йил олдин милодий 1848 йил июн ойининг 15-чисида:
Германиянинг бош канцлери Это Фон Бисмарк машҳур ва тарихий шаҳар Берлинни ушбу мамлакатнинг пойтахти деб эълон қилди. Германия императорлигининг маркази унвонида Берлинни танлаш Бисмаркнинг асосий лойиҳаси бўлмиш Германия иттифоқи лойиҳасини ижро этишдан кейин ижро этилди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Германия икки қисм, яъни шарқий ва ғарбий Германияга тақсимланди. Аммо милодий 1990 йил сентябр ойида Берлин девори олиб ташланганидан кейин икки Германиянинг ваҳдат заминалари вужудга келди. Ва Берлин иккинчи маротаба бирлашган Германиянинг пойтахти бўлди.
Бундан 17 йил олдин милодий 2001 йил июн ойининг 15-чисида:
Россия, Хитой, Қозоқистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мамлакатлари ўртасида “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти” ташкил этиш шартномасига имзо қуйиўди. Бу ташкилотнинг асосий мақсади бу хавфсизлик, маданий ва иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтиришдан иборат деб эълон қилинган. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг собиқаси 1996 йилга бориб тарқаладиким, бу мамлакатлар Ўзбекистондан ташқари ўз чегара ҳудудларида тинчлик ва ишончни мустаҳкамлаш мақсадида “Шанхай-5” номли шартномани имзолаган эдилар. Бу шартнома шундай бир шароитда имзоландиким, Совет Иттифоқи парчаланган эди ва Америка Ўрта Осиё мамлакатларида нуфуз топиш учун ҳаракат қиларди. Ўзбекистонинг Шанхай -5 шартномасига қўшилиши билан бу гуруҳ амалда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига айланди. Эндиликда Эрон ислом Жумҳурияти, Ҳиндустон, Афғонистон ва Манголия ҳам бу ташкилотнинг назоратчи аъзолари ҳисобланишади.