июн 16, 2018 14:47 Asia/Tashkent

Аллоҳ ягонадир, бениёздир ва ҳеч ким ва ҳеч нарсага муҳтож эмас, балки барча унга муҳтождир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

«Иймон зиёси” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Дмитрий Костов янги мусулмон бўлган Россиянинг фуқаросидир. У билан сўҳбатлашганда, албатта тафаккур ва мутолаа қилиш аҳлидан бўлишини англаш мумкин. У ҳар қандай фикр ва сўзни осонлик билан қабул қилмайди. Россияда артодокс насронийлик энг кўп издошларига эга ва бу ёш йигит олдин ана шу динга эътиқод қиларди. Аммо у бу динда мавжуд бўлган қарама-қаршиликларга дуч келади. Костов турли динларни ўрганди.  Аммо бу динларда ҳам қарама-қаршиликларни мушоҳада этди.

Қизиқарли томони шундаки у  динларни қатъий равишда гуруҳларга ажратади.

Россиялик  янги мусулмон бўлган бу шахс шундай деб айтади: “ Мен ўзим биладиган динларни икки гурўҳга ажратдим. Биринчи гурўҳ бу ягона Худога эътиқод қиладиган гуруҳ ва иккинчи гуруҳ эса бир неча худоларга эътиқод қиладиган гуруҳ. Мен бу икки гуруҳнинг қайси бири тўғри эканини билиш ҳақида жуда кўп ўйлардим. Мен охири биринчи гуруҳнинг эътиқоди тўғри эканлигини тушуниб етдим.  Чунки кўп худоларга эътиқод қилганларнинг динида кўп муҳтож худолар мавжуд.   Улар кўп еб- ичишади ва ҳаттоки бир-бирлари билан жанжаллашади.  Шу сабабли улар идеал бу дунё яратувчиси бўла олишмайди. Ҳаттоки, биз инсонлар ҳам гурўҳ бўлиб бирон-бир ишни бажарганимизда қарама-қаршиликлар билан дуч келамиз ва ушбу кўп худоларга эга бўлган динда  худолар бир-бири билан туқнашади ва эҳтиёжлик ҳам сезишмайди. Ҳолбуки яратувчи Зот бирон-бир нарсага эҳтиёж сезмаслиги лозим ва у бениёздир. Бинобарин ҳақиқат шундаки  Аллоҳ ягонадир, бениёздир ва ҳеч ким ва ҳеч нарсага муҳтож эмас, балки барча унга муҳтождир.

Дмитрийнинг бу далиллари Қуръонда ҳам келтирилган: Агар у(осмонлару ер)ларда Аллоҳдан ўзга «худо»лар бўлганида, бузулиб кетар эдилар. Аршнинг Робби Аллоҳ улар васф қилган нарсадан покдир. (Борлиқни бир зот яратган, бир зот идора қилиб, бошқариб туради. Борлиқ шунга бўйсунади. Шу боис ҳам ҳадсиз-ҳисобсиз бўлишига қарамай, борлиқда қойил қоларлик даражада низом ва мутаносиблик ҳукм суради. Агар борлиқни яратган, уни идора қилиб турган зот биттадан кўп бўлса, ўша зотларнинг иродаси бир-бири билан, албатта, тўқнашар эди. Оқибатда борлиқда номутаносиблик келиб чиқар, жипслик йўқолар ва низом бузилар эди. Модомики борлиқ бир низомда турибдими, мутаносибми, демак, уни яратган ва тадбирини қилиб турган зот битта.) (Анбиё сураси 22 оят.)

Дмитрий Кастовнинг ислом дини билан танишуви, мактабдаги мусулмон дўстлари билан ошно бўлишидан сўнг  бошлаган эди. У ваҳобий дўсти билан сўҳбатлашади ва унинг дўсти  рус ўз дўстига ўз оқимига тегишли бўлган китобларни унга тақдим этади.  У бу китобларни ўқийди, аммо китоблар уни қониқтирмади. Дмитрий бу китобларда нотўғри фикрларни баён этилгани ҳақида шундай айтади: Уша вақтда мен бу китобларнинг барчасини уқиб чиқдим, аммо Ваҳобийлар китоби эканини билмасдим. Уларда ёзилган барча нарсалар ақлга тўғри келмасди ёки умуман ёлғон ва нотўғри эди. Мисол учун, Худонинг мўжазалар китобида мўжаза сифатида тасвирлар бор эди. Масалан, осмонда арилар ва булутлар Аллоҳ калимасининг шаклида  тасвирлаган  эди. Аммо  мен уларни мўжаза сифатида қабул қила олмасдим. Чунки бу амр ғайриоддий ҳисобланади. Исломни тарғиб ва ташвиқ этиш аниқ ва нозик иш ҳисобланади. Нотўғри ва ёлғон афкорни талқин этиш, на фақат мусулмон бўлмаганларни ислом динига имон келтиришларига кумак бермайди, балки уларда  мантиқий ва пок бу динга бадбинлик ҳиссини вужудга келтиради. Чунончи Дмитрий бу китобларни ўқаётган пайтида, унинг исломга бўлган муҳаббати зайифланди.                          

Аммо Дмитрий исломнинг энг мўътабар манбайи бўлмиш Қуръон китобига юз қаратади ва бу муқаддас китобининг барча мўжазалари билан ошно бўлиб ўзининг барча саволларига жавоб топади. Бу вақтда бир киши Инжил китобидан унга Ҳазрат Муҳаммад (с) беъсатларининг башорати ҳақида шундай сўзларни уқийди: «Ҳар бир ваҳий ёпилган китобга ўхшайди. Ва агар саводи бўлган инсонга бу китобни уқи деб айтсалар, у уқиёлмайман, чунки китоб ёпилган деб жавоб беради. Аммо агар саводсиз инсонга уқи деб айтсалар, у менинг саводим йўқ шунинг учун ўқиёлмайман деб айтади.» Ушбу оятни кўрганим билан Ҳазрат Муҳаммад (с)-нинг пайғамбарликка етиш можаросини эсладимки Жаброил уқий деганда,  уқиёлмайман деб жавоб бердилар. Бу оят менга катта таъсир етказди ва мен мусулмон бўлдим. Шундай қилиб, Дмитрий Кустов кўп изланишлардан кейин мусулмон бўлди.

Рус янги мусулмон бўлган Дмитрий Исломий ҳозирги шахсиятлар ўртасидан Имом Хумайний(р.а) , Имом Мусо Садр, Имом Муҳаммад Боқир Садр ва шайх Иброҳим Закзаки шахсиятларига қизиқиш зоҳир этади.  У Эрон Исломий Жумҳуриятнинг асосчиси Имом Хумайний (р.а) ҳақида айтади: «Мен  Имом Хумайний (р.а)-ни жуда яхши кўраман ва ул ҳазрат билан фахрланаман. Дарҳақиқат ул ҳазрат дунё аҳлига Худога таваккул қилишни амалда кўрсатдилар.

У айтади: Менинг орзуларимдан бири бу Шайх Иброҳим Зигзагий билан бир марта ҳам бўлса мулоқот қилиш эди.  

Бу ёш янги мусулмон исломни тарғиб ва ташвиқ этишда баҳс ва мунозаралар етарли эмас деб ҳисоблайди, лекин биз ўзимизни ҳақиқий мусулмонлар бўлишимиз ва ўзимизни тарбиялашимиз лозим, деб  айтади.

У қўшимча қилади: Мен кўплаб ҳадисларни ўргандим ва шу хулосага келдимки ўрганишимиз ва ўзларимизни камолотга етказишимиз маъносиз сўҳбатлардан кўпроқ фойдалироқдир.

 Мен Пайғамбар (с) ва ул ҳазратнинг аҳли байтлари буюрган яхши ахлоқ, одоб ва сиёсий ваҳдатни муҳим нарса деб ҳисоблайман. Биз албатта, жамоат намозларида қатнашамиз ва эътиқодимизни кўришлари ва бизнинг тўғри дунёқарашимиз билан ошно бўлишлари учун халқ билан яхши муносабатда бўлишимиз лозим.

 

Ёрлиқ