Биз ва тингловчи
Янги эшиттириш билан таништириш
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг навбатдаги сони яна эфирда. Бугунги суҳбатимизда сизни “Руҳуллоҳ мактабида” унвонли янги туркум эшиттириш билан таништирамиз. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Жорий йилнинг 24 май кунидан бошлаб радиомизнинг “Маданият ва маориф” бўлими Эрон Ислом Инқилобининг 40 йиллиги муносабати билан “Руҳуллоҳ мактабида” унвонли махсус эшиттиришларни 32 қисмдан иборат 10 дақиқали суҳбатлар орқали эфирга узатмоқда. Мазкур махсус эшиттиришларда Имом Хумайний (р) нинг сиратлари ва ул ҳазрат яратган мактаб ҳамда Исломий Инқилобнинг ипмериалистик ва зўравонлик ёндашувларига қарши бўлган хусусиятлари ёритиб борилади.
Бу эшиттиришларни эфирга тайёрловчи режиссёр хонум Искандарий бўлиб, матнларнинг уч қисмини мен Кўҳёр Аршадниё таржима қилдим ва ушбу эшиттиришларни бошловчиси эдим.
“Руҳуллоҳ мактабида” рукни остидаги эшиттиришларнинг кейинги қисмларини ҳамкоримиз Адиба Қодирий таржима қилган ҳолда эътиборингизга ҳавола этади.
Эрон Ислом Инқилобининг империлистик ёндашув, зулм ва зўравонликка қарши тамойили ва моҳиятини тўғри тушуниш учун ушбу инқилоб юзага келган замонга эътибор қаратиш лозим. Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қозонган вақтда жаҳонда икки қутубли тизим ё қудрат ҳукмрон эди ва дунёнинг кўплаб мамлакатлари ушбу қудратларнинг бирига қарам эдилар. Совуқ уруши даврида ёхуд сармоядорлик тузуми билан Ғарб блокини бошқарувчи Америка ва коммунистик тузум билан Шарқ блокини бошқарувчи собиқ Шўролар Иттифоқининг рақобатлари ошган даврда ҳатто ядровий урушнинг хатари юзага келган эди. Учинчи дунёга тегишли мамлакатларнинг аксарияти ушбу икки блокнинг бирига эргашишни лозим кўрган эдилар. Мазкур мамлакатларда юзага келувчи барча ўзгаришлар икки блок раҳбарларининг қарорларига бевосита алоқадор ва боғлиқ эди.
Эрон Ислом Инқилоби шундай бир фазо ва шароит мавжуд бўлган вақтда ғалабага эришди ва “Шарқлик ҳам эмас, Ғарблик ҳам эмас” шиорини ўртага ташлаб, истиқлол ғоялари асосида икки блокнинг ҳукрмонлик қилиш тизимларини инкор этади.
Руҳуллоҳ мактаби ва Исломий Инқилоб баҳсларида империалистик ёндашув ва зўравонликлар мафҳумларини ёритишда катта эътибор қаратилган. Бу ғоя Имом Хумайний (р) нинг диний дунёқарашидан сарчашма олади. Руҳуллоҳнинг тавҳид асосида бўлган дунёқарашида “ ягона марказлик” мавжуд бўлиб, ушбу марказда Аллоҳ таоло турадики, коинот ва бошқа барча нарсалар Унинг лутфи ила пайдо бўлган. Мазкур тафаккур асосида дунёдаги ҳамма мақлуқот Аллоҳнинг қудрати қаршисида заифдир ва шу сабабдан барча Унинг фармонига бўйсиниши лозим. Ушбу таълимотга биноан, агар бирон махлуқ ё киши мағрурлик билан Аллоҳга итоат қилмаса ва унинг бандалари устидан ўзини катта тутса, исёнчи, зўравон ва мустакбир сифатида танилади.
Бу баҳсда шайтон хилқат тарихининг биринчи мустакбири ҳисобланади. Зеро у Аллоҳнинг фармонидан бўйин товлаган. Одам жаннатдан Ерга ҳайдалгани ва инсон ҳаёти бошланганидан кейин ҳам одамларнинг айрим гуруҳлари унга шайтонга эргашиб, мустакбирлар доирасига қўшилишади ҳамда илоҳий авлиёлар ва халққа қарши амал қилишади.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Имом Хумайний ўртага ташлаган баҳсга биноан ҳар бир жамиятда мустакбир ва мустазаъф ( зўравон ва мазлум) қатламлари мавжуддир. Исломий Инқилобнинг ғояси зўравонликларга қарши курашиш ва мазлумларни ҳимоя этишдир.
Имом Хумайний (р) ушбу тафаккурларга таяниб, бир вақтда ҳам мамлакат ичида мавжуд бўлган истибдод ва золим ҳукмрон ва ҳам жаҳонда мавжуд яккаҳукмрон тизимлар, яъни Америка ва собиқ Шўролар Иттифоқига қарши курашишни бошлайди. Ул ҳазрат Эронда ҳукмрон тузум, шоҳлик режимини ағдариб, зўравонларга қарши халқаро ҳаракат раҳбарлигини зиммасига олади. Имом Хумайний зўравонлик ва истибдодга қарши курашни фақат Эрон ҳудудларида чекланиб қолмаслигини таъкидларди ва ушбу кураш бутун дунёда мазлумлар дардига шифо беришини баён қиларди.
Имом Хумайнига кўра, зўравон тизим ва ҳукмронларга қарши биринчи галда исломий мамлакатлар ва кейинги даврда бутун дуённинг мазлумлари бирлашишлари лозим.
Бу борада ул ҳазрат шундай деган эди: “ Барча исломий мамлакатлар ушбу хосликка эга бўлишларини истаймиз; Эронда амалга оширилган ишлар барча исломий мамлакатларда бўлишини истаймиз. Барча мазлумлар зўравонлар қаршисида туришлари даркор ва улар билишлари лозимки, ҳақ олинувчидир, волло, ато этадиган нарса эмас.”
Имом Хумайний (р) тафаккурида илоҳий пайғамбарларнинг асосий мақсадлари шахсий ва оммавий ҳавзада бир вақтнинг ўзида адолатни барқарор этишдир. Ул ҳазратга кўра, пайғамбарларнинг чеккан барча меҳнатлари инсонлар учун ижтимоий адолатни ва ҳар бир кишида ботиний адолатни тиклашга қаратилган эди. Имом Хумайний Эронда исломий тизимни ташкил этишда ушбу тафаккурга таяниб, ижтимоий адолатни барқарорлаш ва зулмни бартараф этишни асосий мақсадлардан эканлигини эълон қилиб, шундай буюрган эди:
“Исломий Жумҳуриятда зулм йўқ, зўравонлик йўқ... фақирлар маишати назарда тутилади ва мазлумлар ўз ҳақларига эришишади... жамият илоҳий адолат сояси остида бўлади.”
Имом Хумайний одил раҳбар бошқаруви остида ижтимоий адолатга эришиш мумкинлигини таъкидлайди ва ғайбда бўлган одил Имом келгунига қадар ижтимоий адолатни барқарорлаш вазифасини жамиятда одил фақиҳ ўз зиммасига олиши лозим.
Ул ҳазрат “Вилояти фақиҳ” китобида одил фақиҳ ҳокимиятининг асос ва вазифаларини Имомнинг ғойиблик даврида белгилаб берган ва фақат одил фақиҳни дин ҳукмларини бажариш ва ижтимоий адолатни барқарорлашда қонуний ҳоким ҳисоблайди.
Ҳозир эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Энди эса радиомизнинг эшиттиришларига доир доимий тингловчиларимиздан бири Хуршиджоннинг билдирган фикрларини биргаликда тинглаймиз.
Тингловчимиз Хуршиджоннинг билдирган фикрлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.