Нур томон йӯл-783
783-қисм« Фотир " муборак сураси 22-26-ояти карималарининг шарҳи.
Суҳбатимиз ибтидосида «Фотир " муборак сураси 22-23-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَمَا يَسْتَوِي الْأَحْيَاءُ وَلَا الْأَمْوَاتُ ۚ إِنَّ اللَّـهَ يُسْمِعُ مَن يَشَاءُ ۖ وَمَا أَنتَ بِمُسْمِعٍ مَّن فِي الْقُبُورِ ﴿٢٢﴾ إِنْ أَنتَ إِلَّا نَذِيرٌ ﴿٢٣﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Тириклар билан ўликлар тенг бўлмас. Албатта, Аллоҳ хоҳлаган кимсага эшиттирур. Сен қабрлардаги кимсаларга эшиттиргувчи эмассан. (Иймон ҳаётдир. Куфр ўлимдир. Мўминлар тириклардир, кофирлар ўликлардир. Тириклар билан ўликлар тенг бўлмаганидек, мўминлар билан кофирлар ҳам тенг бўлмайдилар.) (22) Сен фақат огоҳлантиргувчисан, холос. (23)
Олдинги суҳбатда шарҳланган оятларнинг давоми сифатида бу ояти карималарда кофирлар ӯликларга, мӯминлар эса тирикларга ӯхшатилиб, буюрилади: кофирларнинг қалби ӯлик кабидир. Улар кӯрмайдилар ва эшитмайдилар ҳам. Куфр бир парда мисоли одамнинг кӯзларини ҳақиқатларни кӯриш ва эшитишдан тӯсиб қолади.
Дарвоқе, кишининг қалби Илоҳий ҳидоятни қабул қилишга тайёр бӯлсагина унинг қулоқлари Илоҳий ҳақиқатларни тинглай олади. Аксинча, қалб мойил бӯлмаса, қулоқ ҳам Ҳақни тинглашдан ожиздир.
Оятларнинг давомида Аллоҳнинг Расулига хитобан буюрилади: Сизнинг рисолатингиз Илоҳий омонатни одамларга етказишдир. Сӯзингиз қанчалик тӯғри ва мантиқий бӯлмасин, биров уни тинглашни истамас экан, тингловчига таъсир қилмайди.,
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Иймон киши ва жамиятнинг такомиллашиши омилидир. Куфр эса киши ва жамиятнинг турғунлиги ва ӯлимига сабаб бӯлади.
- Одамларни яктопарастликка даъват қилиш зарурий ҳолдир. Аммо агар одамлар бунга тайёр бӯлмаса, Ҳақни қабул қилишлари мушкулдир.
- Одамларнинг куфр ва саркашлигини кӯриб танлаган йӯлимиздан умидсизланиш ярамайди.
Энди «Фотир" муборак сураси 24-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.
إِنَّا أَرْسَلْنَاكَ بِالْحَقِّ بَشِيرًا وَنَذِيرًا ۚ وَإِن مِّنْ أُمَّةٍ إِلَّا خَلَا فِيهَا نَذِيرٌ ﴿٢٤﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Албатта, Биз сени ҳақ ила хушхабарчи ва огоҳлантиргувчи этиб юбордик. Қайси бир умматки бўлса, унда огоҳлантиргувчи бўлган. (Эй Пайғамбар, албатта, Биз сени ҳақ дин ва ҳақ китоб ила мўминларга хушхабарчи, кофирларга огоҳлантирувчи–қўрқитувчи қилиб юбордик. Сенинг Пайғамбар бўлишинг ажабланарли иш эмас, янгилик ҳам эмас.) (24)
Мӯминлар ва кофирлар ҳақида тӯхталган аввалги оятларнинг давоми сифатида бу ояти каримада Илоҳий пайғамбарларнинг рисолати ҳақида ишора қилиниб, буюрилади: Аллоҳнинг барча элчиларининг асосий вазифаси кишиларни ҳақ йӯлга ҳидоят қилиш, яхши амал соҳибларига башорат бериш, ёмон амал қилувчиларни эса огоҳлантиришдан иборатдир.
Улар аввалига тӯғри йӯлни кӯрсатишади. Сӯнгра дунё ва охиратдаги жазо ва мукофотларни баён айлаб, одамларни эзгуликларга ундаб, ёвузликлардан қайтаришади.
Пайғамбарлар илоҳий маърифатни таълим бериш билан бирга мушфиқ ва меҳрибон мураббийлар каби одамларни тарбиялашади.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Ташвиқ, танбеҳ, ҳадик ва умид биргаликда таъсирлидир. Агар булар алоҳида –алоҳида қӯлланса, инсоннинг тарбиясида нуқсон пайдо бӯлади.
- Ғафлатга берилган жамиятлар башоратдан кӯра кӯпроқ огоҳлантиришга эҳтиёж сезади.
- Доимо ер юзида Аллоҳ таъолонинг ҳужжати мавжуддир. Аллоҳнинг дӯстларидан бири Илоҳий таълимотни бандаларга етказиш учун ер юзида доимий равишда мавжуд бӯлган.
Энди «Фотир" муборак сураси 25-26-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.
وَإِن يُكَذِّبُوكَ فَقَدْ كَذَّبَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ جَاءَتْهُمْ رُسُلُهُم بِالْبَيِّنَاتِ وَبِالزُّبُرِ وَبِالْكِتَابِ الْمُنِيرِ ﴿٢٥﴾ ثُمَّ أَخَذْتُ الَّذِينَ كَفَرُوا ۖ فَكَيْفَ كَانَ نَكِيرِ ﴿٢٦﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Агар сени ёлғончи қилсалар, бас, батаҳқиқ, улардан олдин ўтганлар ҳам ёлғончи қилганлар. Ҳолбуки, Пайғамбарлари уларга равшан мўъжизалар, саҳифалар ва нурли китоб келтирган эдилар. (Сени ҳам, ўтган Пайғамбарларни ҳам инкор этишга кофирларнинг ҳақлари йўқ эди. Ўша Пайғамбарлар ўзларининг ҳақ Пайғамбар эканликлари тасдиғи сифатида Аллоҳ томонидан равшан, очиқ-ойдин мўъжизалар кўрсатган эдилар. Баъзилари илоҳий китоб даражасига етмаган саҳифалар, баъзилари нурли китоб келтирган эди.) (25) Сўнгра куфр келтирганларни тутдим. Бас, Менинг инкорим қандоқ бўлди?! (26)
Олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти каримада ислом пайғамбарига хитобан буюрилади: Макка мушриклари даъватингизни қабул қилмай, рисолатингизни ёлғонга чиқаришса, таажубга тушиб, маҳзун бӯлманг.
Зеро, тарих давомида жаҳолат ва таассубга берилган жуда кӯп кишилар Илоҳий пайғамбарларни ёлғончига чиқаришган. Ваҳоланки бу пайғамбарларнинг ҳам муъжизалари ва ҳам мантиқий далиллари бор эди.
Илоҳий пайғамбарлардан айримлари ҳатто самовий китоб ва шариат соҳиби бӯлиб, Илоҳий таълимотни одамларга баён қилишарди.
Албатта, Илоҳий пайғамбарларга душманлик қилганларнинг саргузашти кейинги наслларга ибрат бӯлиши учун улар шу дунёдаёқ Илоҳий азобга гирифтор бӯлдилар.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Пайғамбарлар олди-қочди гаплар билан эмас, балки аниқ исбот-далиллар орқали одамларни Аллоҳга даъват қилишарди.
- Ҳақни англагандан сӯнг уни инкор қилиш Аллоҳнинг ғазабига гирифтор бӯлишнинг заминаларини муҳайё айлайди.
- Аллоҳнинг қаҳри фақатгина охират кунига хос эмас. Баъзида шу дунёдаёқ Аллоҳнинг қаҳр ва ғазаби зоҳир бӯлади.