июн 27, 2018 12:46 Asia/Tashkent
  • Ғарбда исломга нисбатан бадбинлик
    Ғарбда исломга нисбатан бадбинлик

Европанинг айрим мусулмонлари насроний янги йилнинг кириб келиши билан европалик насроний бўлган ўз ватандошларига ислом динини таништириш учун чиройли бир ташаббусни ижро этишди.

Европанинг айрим мусулмонлари насроний янги йилнинг кириб келиши билан европалик насроний бўлган ўз ватандошларига ислом динини таништириш учун чиройли бир ташаббусни ижро этишди. Бу ташаббуслардан бири бу Велс ва Англиянинг юзлаб ёшлари хиёбонларни тозалаш ва чиқиндиларни йиғиш учун бир ҳаракат ташкил этишган. Ташкил этилишидан 3 йил ўтган бу кампания Лондон, Гласко, Бермингем, Манчестер, Листр, Нью-Касел ва бошқа бир нечита шаҳарларда довталаб мусулмонларнинг иштироки билан ташкил этилди. Мусулмон ёшлар халқни даъват этиш билан эрта эрталаб қўлларида ахлат турбалари билан хиёбонларга чиқишди ва маданий ва диний масъулиятни ҳис этишлари асосида ўз шаҳарларини тозалашди. Кардифда бу дастурни ўтказган шахслардан бири Калим Аҳмад шундай деб айтади: “Ҳазрат Муҳаммад (с) бизга ўтгатганки, покизалик бизнинг динимизнинг бир қисмидир. Биз бу иш билан ҳам қандай намунали фуқаро бўлишни ўз ёшларимизга ўргатамиз.” Летер шаҳрида мусулмон ёшлар кампаниясининг раҳбари Амир Аҳмад ҳам “Ислом ҳаммадан хайрли ишларда қатнашиш ва ҳатто бошқаларга кичик бир меҳрубонлик қилишни сўрайди”-деб таъкидлади.

Бу кампаниянинг наттоқи Фарҳод Аҳмад шундай деб фикр билдиради: “Диний жиҳатдан биз яшайдиган жамиятга ғамхўрлик қилиш ва уни тозалаш бизнинг динимизнинг муҳим бир қисмидир.”

“Мамлакат бўйлаб хиёбонларни тозалаш куни” кампанияси беш йиллик “Башарият учун раҳмат” кампаниясининг бир қисмидир ва камида 10 минг дарахт экиш ва хиёбонларни тозалаш учун 5 минг марта йиғилиш ўтказишни ўзига қамраб олади. Мусулмонлар бундай сайъ-ҳаракатларни амалга оширишлари билан Ғарбда исломбадбинлик жараёнларнинг исломдан қупол ва ёмон чеҳра яратишлари баробарида Европада ислом динининг ҳақиқий чеҳрасини кўрсатишга интилишади.  Ислом дини покизалик,меҳрубонлик ва тинчлик динидир. Ислом таълимотларида қуполлик ва мажбурлаш каби нарса мавжуд эмас. Ислом динида юксак ахлоқий камолотларидан бири бу иймондир ва бу иймон тафаккур қилиш ва мутолаа этиш билан исломни қабул қилиш орқали вужудга келади. Дўстлик, тинчлик ва меҳрубонлик руҳиясини комил тарзда дарк этган мусулмон шахс ислом таълимотларининг мафҳумларини чуқур дарк этиши ва иймон даражасига етиши мумкин.    

 

Ёрлиқ