Нур томон йӯл-785
785-қисм« Фотир " муборак сураси 31-35--ояти карималарининг шарҳи.
Суҳбатимиз ибтидосида «Фотир " муборак сураси 31-32-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَالَّذِي أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ مِنَ الْكِتَابِ هُوَ الْحَقُّ مُصَدِّقًا لِّمَا بَيْنَ يَدَيْهِ ۗ إِنَّ اللَّـهَ بِعِبَادِهِ لَخَبِيرٌ بَصِيرٌ ﴿٣١﴾ ثُمَّ أَوْرَثْنَا الْكِتَابَ الَّذِينَ اصْطَفَيْنَا مِنْ عِبَادِنَا ۖ فَمِنْهُمْ ظَالِمٌ لِّنَفْسِهِ وَمِنْهُم مُّقْتَصِدٌ وَمِنْهُمْ سَابِقٌ بِالْخَيْرَاتِ بِإِذْنِ اللَّـهِ ۚ ذَٰلِكَ هُوَ الْفَضْلُ الْكَبِيرُ ﴿٣٢﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Биз сенга ваҳий қилган китоб айни ҳақдир, ўзидан олдинги нарсани тасдиқловчи бўлгандир. Албатта, Аллоҳ Ўз бандаларидан ўта хабардор ва уларни ўта кўргувчидир. (31) Сўнгра бу китобни Ўз бандаларимиздан танлаб олганларимизга мерос қилдик. Бас, улардан ўзига ўзи зулм қилувчилари бор, улардан ўртачалари бор ва улардан Аллоҳнинг изни ила яхшиликларга ўзувчилар ҳам бор. Ана шу айни улуғ фазлдир. (Аллоҳ таоло Ўзининг боқий мўъжизаси бўлмиш ҳақ китоби–Қуръони Каримни Муҳаммаднинг (с. а. в.) умматига мерос қилиб берди. Бу иноятда шон-шараф ҳам, жуда улкан масъулият ҳам бор. Улар ўша шон-шарафга номуносиб ва зиммасидаги масъулиятни англаб етмаган осийлардир. Бу тоифадаги одамларнинг ёмонликлари яхшиликларидан кўп бўлган Улар ўзларига ишониб топширилган ҳақ китобга муносиб бўла олмай ўзларига ўзлари зулм қилганлардир. Уламоларимиз «ўртачалар»–фарз ва вожиб амалларни адо этадиган, ҳаромлардан узоқ бўлган, баъзи мустаҳабларни тарк этиб, баъзи макруҳларни қилган кишилардир, дейдилар. Улар барча фарз, вожиб ва суннат амалларни тўлиқ адо этадилар. Барча ҳаром, шубҳали ва макруҳ амаллардан узоқда бўладилар. Бунинг устига номига яхшилик бўлса, ҳаммадан ўзиб етиб борадилар.) (32)
Олдинги суҳбатимизда самовий китобни ӯқиш ва унинг кӯрсатмаларига амал қилиш ҳақида сӯз юритилган эди. Бу ояти карималарда буюрилади: Аллоҳнинг Расули қалбига индирилган Қуръон Аллоҳнинг каломидир. Яъни у Ҳақ сарчашмаси, яъни Аллоҳ томонидан ваҳий бӯлиб, инсоннинг ақл ва фитратига мосдир.
Бу улуғ китоб олдинги пайғамбарлар ва уларнинг китобларини тасдиқлайди, шунингдек, уларга иймон келтиришни Аллоҳга иймон келтиришнинг бир қисми деб билади.
Ояти карималарнинг давомида буюрилади: Аллоҳга ва ислом пайғамбарига иймон келтирган барча мусулмон уммати Қуръоннинг вориси бӯлиб, уни ӯрганиш, ӯргатиш ва кенг ёйиш учун сай-ҳаракат қилишлари лозим.
Афсуски, бу умматнинг бир тоифаси ӯзларига зулм қилиб, қуръонинг йӯлидан адашганлар. Яна бир тоифа бу йӯлга амал қиладилар. Бошқа бир гуруҳ эса Илоҳий китобнинг кӯрсатмаларига амал қилиш ва уни тарғиб қилишда жамиятнинг олдинги сафида турадилар.
Исломий ривоятларга кӯра ул ҳазратнинг ӯринбосарлари бӯлган аҳли байтлари бу йӯлнинг карвонбошилари бӯлиб, улар умматнинг имом ва пешволари ҳисобланади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Қуръони каримда беҳуда ва бемаъни сӯзларга ӯрин йӯқ. Унинг барча оятлари ҳақ ва ҳақиқатга асослангандир. Шу сабабли доимо у мавжуд ва барқарордир.
- Самовий китоблар ва Илоҳий пайғамбарларнинг барча-барчаси бир мақсадни кӯзлашган. Шу сабабли улар бир-бирларини тасдиқлашади.
- Қуръон ва унинг маърифатидан узоқлашган киши Аллоҳ ва пайғамбарга эмас, балки ӯзига зулм қилган ҳисобланади.
- Яхши амалларни бажаришда бошқалардан илғор бӯлган кишилар Қуръоний маърифатнинг ворисидирлар.
Энди «Фотир" муборак сураси 33-35-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.
جَنَّاتُ عَدْنٍ يَدْخُلُونَهَا يُحَلَّوْنَ فِيهَا مِنْ أَسَاوِرَ مِن ذَهَبٍ وَلُؤْلُؤًا ۖ وَلِبَاسُهُمْ فِيهَا حَرِيرٌ ﴿٣٣﴾ وَقَالُوا الْحَمْدُ لِلَّـهِ الَّذِي أَذْهَبَ عَنَّا الْحَزَنَ ۖ إِنَّ رَبَّنَا لَغَفُورٌ شَكُورٌ ﴿٣٤﴾ الَّذِي أَحَلَّنَا دَارَ الْمُقَامَةِ مِن فَضْلِهِ لَا يَمَسُّنَا فِيهَا نَصَبٌ وَلَا يَمَسُّنَا فِيهَا لُغُوبٌ ﴿٣٥﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Улар адн жаннатларига кирурлар. Унда тилло билакузуклар ва инжулар ила безатилажаклар. Унда либослари ипакдир. (33) Улар: «Биздан ғам-қайғуни кетказган Аллоҳга ҳамду сано бўлсин. Албатта, Роббимиз ўта мағфиратли ва ўта шукр қилгувчидир. (34) У зот бизларни Ўз фазли ила бир турар жойга жойлаштирдики, у ерда бизга чарчоқ ҳам етмас, ҳорғинлик ҳам етмас», дерлар. (35)
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
Бундан олдинги оятлар шарҳида ислом уммати 3 гуруҳга бӯлинади, деб айтган эдик. Золимлар, эргашувчилар ва пешволар. Бу ояти карималарда иккинчи ва учинчи гуруҳ муминларга мукофот , яъни Илоҳий жаннатга киритилиш ваъдаси берилади.Жаннат фақатгина гӯзал макон бӯлиб қолмай, балки унда жаннат аҳли суҳбатлашганда кишининг баҳри дили очиладиган, кӯнглига ғам-ғусса яқинлашмайдиган чиройли кийинган ширинзабон кишилар билан суҳбатдош бӯлади.
Дунёда икки нарса кишининг бефарқ, эътиборсиз бӯлишига сабаб бӯлиши мумкин: бири хурсандчилик ва неъматларнинг такрорий эканлиги, иккинчиси уларни қӯлдан беришдан ҳадиксираш. Аммо қиёматда неъматлар шунчалик хилма-хилки, улар кишининг кӯнглига тегмайди. Унда ҳеч ким ихтиёридаги неъматларни қӯлдан бераман деб таҳликага тушмайди.
Бундай осойишта ва фараҳли маконни кӯрган жаннатийлар жаннатни Аллоҳнинг фазли деб билиб улуғ Яратувчига ҳамду сано айтадилар. Улар билишади жаннат уларнинг дунёдаги ноқис амалларининг мукофоти эмас, балки меҳрибон Аллоҳнинг уларга қилган иноятидир. Аллоҳ таъоло уларнинг дунёдаги гуноҳларини кечириб, хатоларини ёпгани учун ҳам жаннатга кириш шароитлари муҳайё бӯлган.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Дунёда Аллоҳни хурсанд қилиш учун айрим лаззатлардан воз кечганларнинг вақтинчалик маҳрумиятини Аллоҳ таъоло қиёмат куни доимий муваффақият билан қоплайди. Мисол учун дунёда олтин ва ипак буюмлардан фойдаланиш эркаклар учун ҳаром қилинган, аммо қиёмат куни улардан бемалол фойдаланишлари мумкин.
- Жаннатда жисм осойишталикда, руҳ эса роҳат-фароғатдадир. Бу нарса дунё ҳаётининг тескариси. Дунёда кӯпгина мол-дунё ва қудрат эгалари жисмонан ҳузур-ҳаловатда бӯлсалар-да, аммо руҳий жиҳатдан осойишта эмаслар.
- Аллоҳ таъоло хатоларни кечиргувчи, эзгуликларни эса қадрловчидир. Биз бандалар ҳам Аллоҳнинг бу сифати билан зийнатланишимиз лозим.
- Жаннат аҳли жаннатни ӯз амалларининг мукофоти эмас, балки Аллоҳнинг фазлу карами ила қилган инъоми деб билишади. Зеро, дунёдаги ноқис амаллар ҳеч қачон охиратдаги ҳисобсиз неъматларга тенг келолмайди.