июл 02, 2018 14:25 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил тир ойининг 11-чиси: Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил шавол ойининг 18-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил июль ойининг 2-чи кунидир.

Бундан 185  йил олдин ҳижрий-қамарий 1254 йил шаввол ойининг 18-чисида:

Буюк олим ва фақеҳ Мирзо Ҳусайн Нурий Эрон шимолида жойлашган Нур шаҳрида дунёга келди. У бошланғич таҳсилотини олганидан сўнг ўз саъй-ҳаркатларини ҳадис ўрганиш ва уларни йиғишга қаратди ва кейинчалик етук муҳаддислардан бири бўлиб, китоб ёзишга киришди. "Ахбору Ҳифз-ил-Қуръон", "Шохаи тубо" ва "Ислом буюк пешволари мавлуди тарихининг рисоласи" каби китоблар Нурий қаламига мансуб китоблардандир.

Бундан 93 йил олдин милодий 1925 йил июль ойининг 2-чисида:

Конго истиқлолининг муҳофазатчиси Патрис Лумумба таваллуд топди. Лумумба Африка эркпарварлик жараёнида Белгия давлатидан ўз мамлакати Конгонинг мустақилликка эришиши учун асосий омил эди. Милодий 1960 йилда Конго демократик республикаси таъсис этилишидан сўнг Лумумба бош вазирлик ва мудофаа вазири мансабига тайинланди. Аммо истиқлолдан бироз вақт ўтганидан сўнг Ғарб давлатлари айниқса Американинг фитна-найранглари билан Конгонинг айрим ҳарбийлари қузғалон кутаришди ва катанго вилоятини мустақил деб эълон қилишди. Бу қузғалон оқибатида Лумумба ҳам уша вақтнинг республика президенти томонидан ўз вазифаларидан четлантирилди. Сиёсий ўзгаришлар вужудга келганидан кейин Конго ҳарбийлари уни ўз уйида назорат остига қарор беришди. Охири милодий 1961 йилда Конголик ушбу эрксевар шахс Белгия ва Америкага қарам бўлган одамлар томонидан ваҳшатли қийноққа солишлардан кейин қатл этилди. Бу хабар нашр этилганидан кейин Конго халқи ва Африка қитъаси бошқа мамлакатларининг эътирозлари бу кенг қитъани қамраб олди. Шуни зикр этиш жоизки, Лумумба ўзидан бир нечита китоб мерос қолдирган ва улардан энг муҳими бу “Менинг ватаним Конго” деб номланади.     

Бундан 57 йил муқаддам, 1961 йилнинг 2 июл куни Америкалик машҳур ёзувчи Эрнест Хемингуэй оламдан ӯтди. У 1899 йили дунёга келди. Бир муддат Англия ва Франсияда мухбир бӯлиб ишладиХемингуэй содда ва равон ҳикоячилик жанрининг асосчиси ҳисобланади. Ёзувчи 1954 йили адабиёт йўналиши бӯйича Нобел мукофотини олишга мушарраф бӯлди. "Чол ва денгиз", "Алвидо, қурол" ва “Бонглар ким учун чалинади” номли китоблар адибнинг энг яхши асарларидир.

 

Ёрлиқ