Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1397-чи йил тир ойининг 12-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шаввол ойининг 19-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил июл ойининг 3-чи кунидир.
Бундан 1174 йил олдин ҳижрий-қамарий 265 йил шаввол ойининг 19-чисида:
Эронда Саффорийлар сулоласига асос солган Яқуб Лайс Саффорий Эроннинг қадимий шаҳарларидан бири Жундишопурда оламдан ўтди. Яқуб Лайс Саффорийнинг жавонмардлик хислатлари халқнинг унга жалб этилишига сабаб бўлди ва бир муддатдан сўнг Эрон жанубидаги Систон халқи унинг амир бўлишини хоҳлади. Яқуб Лайс бир муддатдан сўнг қудратга эга бўлди ва тарафдорларининг ёрдами билан Эроннинг бир неча шаҳрини эгаллади ва Систон ноҳиясида марказлашган ва бирлашган давлат тузди. Яқуб Лайс ҳижрий-қамарий 261 йилда катта қўшин билан Аббосий ҳокимларнинг пойтахти Бағдод шаҳрига кирди, лекин Аббосийларнинг қўшинларидан шикастланди ва орқага чекинди. Бу мағлубиятдан сўнг Яқуб Лайс ўз қўшинларини кучайтириш ва жиҳозлашга киришди, аммо касаллик сабабли оламдан ўтди.
Бундан 1005 йил олдин ҳижрий-қамарий 434 йил шаввол ойнинг 19-чисида:
Эронлик тарихчи , фақеҳшунос ва ҳадис илмининг билимдони Ибни манда номи билан танилган Абу Закариё Яхъё бин Абдулваҳҳоб таваллуд топди. У Ибн Манда хонадонининг охирги шахси эди ва турли мамлакат ва диёрнинг донишмандларидан илм ва маҳоратни касб этганидан кейин дарс бериш билан шуғулланди. Мусулмон бу тарихчи ва ҳадисшуносдан кўп асарлар мерос қолган. Улар ўртасидан “Зиндагиномаи Табароний” асарига ишора этиш мумкин. Ибн Мқамарий 512 йил зилҳижжа ойида 78 ёшида Исфаҳонда вафот этди ва уша шаҳарда дафн этилди.
Бундан 94 йил олдин ҳижрий-шамсий 1303 -чи йил тир ойининг 12-чисида:
Эронлик эркинсевар мухбир ва шоир Мирзода Ишқий қатл этилди. Унинг адабий ҳис-туйғуси ва истеъдоди ватанпарастлик, эркинсеварлик ва ислоҳот киритишни талаб қилиш билан уйғунлашган эди. Ва ушбу йўлда жасорат, фидокорлик ва катта қаҳрамонлик кўрсатарди. Ишқий иринчи жаҳон уруши давомида Усмонийлар мамлакатига борди ва у ерда Дорул-Фунун мадрасасида таълим олди. У милодий 1919 йилги шартномага мухолифат қилди ва бир неча муддат давомида қамоққа олинди. У кейин теҳронда Эронда ҳоким бўлган ҳайатга қарши аччиқ ашъор ва мақоларни ўзига қамраб олган "20 аср"газетасини нашр этди. Ишқий бу газетанинг биринчи сонида биринчи паҳлавийнинг ёлғон жумҳурийчиларига қарши мақола, шеърлар ва карикатураларни ихтисос бериши сабабли шаҳар ҳокимлари томонидан зудлик билан териб олиниб, цензура қилинди.Мирзода ана шу мақолалар туфайли ҳижрий-шамсий 1303 йил тир ойининг 12-чисида 31 ёшлигида икки нафар нотаниш шахс томонидан қатл этилди ва унинг жасади Теҳроннинг жанубида жойлашган Рей шаҳрининг Ибн Бобуяда дафн этилди. "Идеал" ва "Қора кафан " номли чизилган расмлар Эроннинг ижтимоий вазъиятини танқид қилишни қамраб олган унинг асарларидан саналади.
Бундан 29 йил илгари милодий 1989-чи йил июль ойнинг 3-чисида:
Собиқ Совет Иттифоқининг баланд мартабали сиёсатчиси Андрей Громико вафот этди. Собиқ Шўролар Иттифоқи хорижий сиёсатларининг меъмори номи билан танилган Андрей Андреевич Громико ўз маълумотларини олганидан кейин 25 ёшлигида ва Сталиннинг ҳукмдорлиги замонида Совет Иттифоқининг ташқи ишлар вазирлигига ишга қабул қилинди. У йиллар давомида коммунистик партия ва давлатининг турли мансабларида фаолият олиб борди ва тажрибага эга бир сиёсатчига айланиб қолди. Громико 50 йил давомида Шўролар Иттифоқининг баланд мартабали мансабларида фаолият олиб борди. У Россиянинг инқилобидан кейин Лениндан ташқари Совет Иттифоқининг барча раҳбарларига баланд мартабали маслаҳатчиси бўлиб ишлади ва ҳеч қачон коммунизмнинг анъаналаридан чиқмади. Громико 58 йил коммунистик партиянинг аъзоси эди, 37 йил ушбу партия марказий комитетининг аъзоси, 16 йил сиёсий комитетнинг аъзоси, 28 йил ташқи ишлар вазири ва 3 йил эса Совет Иттифоқининг раҳбари бўлди. Андрей Громико охири милодий 1989 йил июль ойининг 3-чисида Шўролар Иттифоқининг парчаланишидан уч йил олдин 80 йил ҳаёт кечирганидан кейин оламдан ўтди.