Оила – жамиятнинг пойдиворидир
Соғлом жамиятнинг асос ва заминасини оила ташкил этади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
«Оила – жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Эшиттиришимиз бугунги сонини мен, Рахшона олиб бораман. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Соғлом жамиятнинг асос ва заминасини оила ташкил этади. Агар оилалар ташқи муҳитдаги ёмон таъсирлардан омон бӯлса, ижобий туйғуларни вужудга келтириб, илҳом ва ижод манбаига айланади.
Эронда оила ва умумий бўлиб ҳаёт кечириш тажрибаси ўзига хос хусусият ва йўл-йўриққа эгадир ва ҳозирги замонавий жамиятда оилаларнинг инқирозга юзмаюз бўлишига қарамай ҳалигача эронлик оила унсурлари орасида алоқаларни мушоҳада этиш мумкин. Биз эронлик оилаларнинг мангу қолиши ва устуворлигини исботлаш учун Эрон оилаларида мавжуд бўлган айрим хусусиятларга ишора этиб ўтган эдик. Бу хусусиятлар умуман олганда диний эътиқод ва миллий ўзликдан келиб чиққан хусусият ҳисобланади. Эрон адабиётида Эрон халқининг бирдамлиги ва ўзлиги ҳақида кўп мисоллар келтирилган.
Эътиқод заминасида ҳам Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва ул ҳазрат аҳли байтлари алайҳимсаломларнинг ҳаёт тарзи Эрон мусулмон оилаларининг ибрат-намунаси ҳисобланади.
Ўз турмуш рафиқаси билан қандай муомала қилиш, ота-оналар ва фарзандлар билан қандай муносибат қилиш, оила аъзоларига нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этишнинг барчаси дин пешволари ўртасида оиланинг муҳим мавқени эгаллашидан далолат беради.
Ислом динида оилага катта эътибор берилиб, уни қандай ташкил қилиш, оила аъзоларининг ҳуқуқлари, фарзандлар тарбияси, оилада чиқадиган келишмовчиликларни муолажа қилиш, умуман оилавий ҳаётнинг барча масалаларига жавоб топиш мумкин.
Инсон ҳаётининг том ва мукаммал маъноси оилада мужассамланади. Эркак ва аёл Холиқи ягона яратилиши жилваларидек дунёга келиб, бир-бирлари ҳаётларига том маъно бахшида этишади. Бунинг натижаси эса сокинлик ва тинчлик бӯлиб, инсон унинг соясида ҳаматомонлама ривожланади.
Инсон фитрати руҳан ва жисмонан ормликка эришиш, маънавий такомилланиш ва ӯзидан насл қолдириш учун оилаг қуришга эҳтиёж сезади.
Ислом иффат ва маънавий покизаликни қўриқлаш учун энг яxши восита бўлмиш оила ташкил этишга тарғиб этиб, фитратнинг нидосига ижобий жавоб беради ва оила қуришни виждонли, ҳалол ва тўғри фарзандлар етиштириб, насл сақлаб қолинишининг ягона воситаси деб, билади.
Оила ӯзининг кенг қамровли аҳамияти билан кӯплаб динлар намояндаларини ӯзига жалб этиб келмоқда. Инсоннинг моддий ва маънавий камолоти, оилада шаклланади.
Маълумки, оила эр-хотиннинг ўзаро биргаликда яшаш аҳдлашувидан вужудга келади. Эр-хотин оила қуришдан олдин ўзаро бахтли-саодатли яшаш мақсадида бир-бирларига ўзаро кўмаклашиш ва инсоний камолотга яқинлашиш учун бир-бирига елкадош бўлишга аҳд қилишади. //////////// Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Оила – жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom
Баъзи мутахассислар фикрига кӯра инсон илм асосида яшаб, иймон ва одоб-ахлоқдан ва диний қадриятлард фосила тутса, эркак ва аёлга хос табий хусусиятларни инобатга олмаса оилавий хушбахтликка эриша олмайди. Чунки эркак ва аёлнинг фитрий хусусиятлари ва уларнинг табий эҳтиёжларига таважжуҳ қилмаслик, эркак ва аёллар орасидаги вазифалар ва улар ӯринларини мантиқсиз алмаштириш янги замон талаботларидан бӯлиб, оилани нобудликка олиб боради.
Ислом дини соғлом оиланинг барча омилларини аниқ-равшан баён этган. Оилани мустаҳкамлаш исломий заруриятдир. Зеро, соғлом оила, соғлом исломий жамиятнинг асоси ҳисобланади.
Оилали бўлиш инсоният наслининг кўпайиши ва қиёмат кунигача боқий бўлиши учун лозим бўлган ҳақиқий йўлдир. Ислом динида никоҳ – бу Аллоҳнинг амри, севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с)-нинг суннатлари билан, мўмин-мусулмонларнинг гувоҳлигида боғланадиган муқаддас алоқа воситасидир. Умр йўлдошини танлашда ҳар икки томон ҳам тенг ҳуқуққа эгадир.
Ҳурматли тингловчилар! “Оила – жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.