Эрон бозори
Эрон халқ ҳунармандчилик санъати
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Эрон бозори” рукни остидаги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда мамлакат ва жаҳон бозорларида Эронда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлиги борасида сўз юритилади. Бугунги суҳбатимиз ҳам “Эрон қолин гиламлари” мавзуига бағишланган. Эшиттириш поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришларимизда таъкидлаб ўтганимиздек, ҳозиргача эронликларнинг қўлдан тўқилган турли қолин гиламлари ва уларнинг жуғрофик жойлари Халқаро Интеллектуал мулк ташкилоти томонидан рўйхатга олинган.Табриз, Ҳарис, Хўй, Исфаҳон, Қум, Машҳад,Ҳамадон, Кошмар, Кошон, Кирмон, Нойин, Соруқ ё Арок, Язд, Ардабил, Гулистон шулар жумласидандир. Ушбу шаҳарлар орасида Табриз шаҳри кўплаб музейлар, санъат ва маданият марказлари, тарихий ёдгорликларга эга бўлгани ва халқ ҳунармандчилик санъати заминасида кўплаб кўргазмаларни ташкил этгани боис милодий 2018 йилда Исломий мамлакатларда туризм соҳасидаги хизматлари учун намуна шаҳар сифатида эътироф этилади. Табриз “Қолин тўқиш бўйича халқаро шаҳар” номига ҳам эга бўлган. Зеро ушбу шаҳарда “Қолин гиламлар” музейи ҳамда фақат гиламлар тижорати билан шуғулланувчи “Музаффария” тарихий бозори мавжуддир.
Эронда Қолин гиламларини тарғибот этувчи кўплаб муассаса ва марказлар фаолият кўрсатишади. Ушбу марказлардан бири “Эрон қолин гиламларининг миллий маркази” ҳисобланади. Мазкур марказ милодий 2003 йилда ташкил этилган.
“Эрон қолин гиламларининг миллий маркази” ҳозиргача кўплаб халқаро кўргазмаларни мамлакат ичкарисида ва хорижий мамлакатларда ташкил этган. Айниқса, шамсий 1395 йилда Теҳрон шаҳрида барпо этилган Эрон қолин гиламларининг халқаро кўргазмасида, малакатнинг қўлдан тўқилган гиламлари билан дунё харидорларини кўпроқ таништириш учун инглис тилида www.wikicarpet.com сайти йўлга қўйилади. Жаҳон бозоларида энг сифатли ва қимматбаҳо бўлган Эроннинг қўлдан тўқилган қолин гиламларини харидорлар ушбу сайт орқали танлаб, сотиб олишлари мумкин.
Ушбу масалани ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, ўтган охирги йилларда Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Хитой, Миср, Руминия ва бошқа юртлар Эрон қолин гиламлари номи билан ва ёки эронлик нақшлардан фойдаланган ҳолда ўз гиламларини дунё бозорларига чиқаришмоқда.
Эрон юртининг хорижий мамлакатларга экспорт қиладиган бошқа маҳсулотлари халқ ҳунармандчилик санъати орқали яратилган маҳсулотлардир.
Халқ ҳунармандчилик санъати инсониятнинг энг қадимий меросларидан бири ҳисобланади. Инсон пайдо бўлиши билан ушбу ҳунар юзага келган ва замон ўтиши билан такомиллашиб, ўзининг хос ўрнига эга бўлган. Бу ҳунар ва санъат инсондаги юксак руҳнинг тажаллий этувчисидир. Унда инсоний фикр, яратувчанлик, маданият ва эътиқод ўз ифодасини топган.
Шу ўринда айтиш лозимки, Халқ ҳунармандчилик санъати вакиллари учун 10 –июн муҳим сана ҳисобланади. Ушбу сана Халқаро халқ ҳунармандчилик санъати куни номини олган.
БМТ таъсис этилганидан кейин инсониятнинг маданий меросини ҳимоя этиш бу ташкилотнинг тарбиявий, илмий ва маданий идораси бўлмиш ЮНЕСКО ташкилотига топширилади. Милодий 1964 йилда Халқ ҳунармандчилигининг халқаро кенгаши таъсис этилади ва ЮНЕСКО ташкилоти қошидаги бир орган сифатида халқларнинг амалий санъати ва ҳунармандчилик соҳаларига катта эътибор қаратади. Халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъатнинг халқаро кенгаши дунёнинг халқларига ушбу заминада қатор ёрдамлар кўрсатади ҳамда халқ ҳунармандчилик санъатини ривожлантириш билан бирга бутун дунёнинг ушбу соҳа билан шуғулланувчи кишилари ва ҳунармандлари ўртасида бирдамлик ва ҳамкорликлар яратишни ўзининг асосий мақсади деб эълон қилган. Айни ҳолда ушбу Кенгашга 90- дан кўпроқ мамлакатлар аъзо бўлишган. Халқ ҳунармандчилик санъати халқаро кенгашининг котибияти Голландиянинг Амстердам шаҳрида жойлашган
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “Эрон бозори” рукни остидаги янги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан узоқлашманг. Эшиттиришимиз давомига диққатингизни жалб этамиз.
Халқ бадиий ҳунармандлиги ва амалий санъати дунёда мавжуд тўртда асосий саноат, яъни оғир, енгил, кичик ва халқнинг қўл ҳунармандчилиги саноатидан иборатдир. Халқ амалий санъати шаҳар ва қишлоқ жойлардаги кичик ишхоналарда ва ҳатто уйларда амалга оширилади.
Эрон юртининг ҳар бир гўшасида турли қавмлар яшашади ва уларнинг ҳар бири аждодларидан қолган ҳунармандчилик меросини сақлаб келмоқда. Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Эрон дунёда учинчи ўринда туради. Ушбу соҳада мазкур мамлакатда икки миллиондан ортиқ эронликлар фаолият кўрсатишмоқда.
Эрон ҳунармандчилик санъатида тўқимачилик, тўқув матолари, кийим-кечак тўқиш, серамика, анъанавий кафеллар, ёғоч, металл, тери, тош, сопол, шишадан ясалган буюмлар каби кўплаб ҳунарлар мавжуд. Соҳа масъуллари ушбу ҳунарларни 15 гуруҳ ва 360 бўлимга ажратишган.
Эрондаги халқ ҳунармандчилик ё қўл санъатларидан бўлган гуруҳлардан бири шиша ва ойналарга турли шакллар бериш ҳамда улардан турли ишлар ва буюмлар учун ишлатиш санъатидир. Шиша санъати Эронда тўрт минг йиллик тарихга эгадир.
Ҳунарманд конлардан олинадиган силиса, шиша майдаси ёки икковининг қўшилмасини юқори ҳароратда юмшатиш ва эритиш учун қўяди ва сўнгра махсус найчалар, қайчи, анбур каби асбоблардан фойдланган ҳолда шишадан турли буюмлар ясайди. Шиша маҳсулотларини яратишда ҳунармандлар гуруҳи иштирок этишади ва нафис шишали ашёларни ясаш учун улардан катта маҳорат талаб этилади.
Шишадан ясалган энг қадимий буюмлар Эронда милоддан олдинги даврларга бориб тақалади. Намунали ишлар сифатида эътироф этилган шиша санъатининг маҳсулотлари Хузистон вилоятида ийломликларнинг қадимий маъбадларида топилган.
Эрон шимоли-ғарбидаги минтақада топилган мовий рангли бўйинга осиладиган шишали маржонлар милоддан 200 йил олдинги даврларга бориб тақалади. Топилган ушбу буюм Эронда ўша вақтда ҳам бу санъат яхши ривожланганидан далолат беради.
Бугунги кунда қўл ҳунармандчилик санъати орқали яратилган маҳсулотлар Эрондан Осиё, Африка, Европа ва Америка мамлакатларига экспорт қилинмоқда ва мамлакат учун бир миллиард долларгача фойда келтирмоқда. Қадимий ва янги усулларни уйғунлаштириб яратилган эронлик ҳунармандларнинг сифатли маҳсулотлари жаҳон бозорларида кўплаб харидорларга эгадир.
Қадрли тингловчилар, “Эрон бозори” рукни остидани янги эшиттиришларнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.