Соғлиғимиз ўз қўлимизда
Оила ва дӯстлар билан алоқа барқарор этиш мавзўси
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий " Соғлиғимиз ўз қўлимизда " туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Ӯз ӯзидан ғамхӯрлик қилиш ӯзи, оиласи ва бошқаларнинг ҳаёт кайфиятини юксалтириш учун инсоннинг амалга оширадиган фаъолиятларининг мажмуаси ҳисобланади. Ӯтган дастурда руҳий соғлиқни сақлашда бошқалар билан муносабат ва мулоқот қилишдек муҳим мавзӯни баён этган эдик. Дастуримиз давомида эслатиб ӯтган эдикки оилавий ва ижтимоий мустаҳкам алоқага эга бӯлиш, инсон руҳий саломатлигининг асосий омилларидандир ва уни дойим мустаҳкамлаш лозим. Бугунги дастурда руҳий саломатликда иккинчи муҳим омил, яъни оила ва дӯстлар билан алоқа барқарор этиш мавзӯси ҳақида сӯҳбатлашамиз. Биз билан бирга бӯлинг!
Оила аъзолари билан самимий ва соғлом алоқани барқарор этишнинг қудрати ва маҳорати руҳий саломатликка етишнинг муҳим йӯлларидан биридир. Оиланинг руҳий фазоси, шахсиятнинг шаклланиши билан бевосита алоқа, ӯзига ишонч, ӯрганишнинг мезони, танлаш қудрати ва бошқа кӯп нарсалар инсоннинг ийжобий ва яхши хусусиятларидандир. Руҳий саломатлик ҳатто фарзандларнинг тафаккур қилиш шакли , уларнинг борлиққа бӯлган қарашлари, зеҳний даражаларининг ривожланиши , ҳамда уларнинг ҳаётдаги ҳодиса ва воқеаларга қарашларини ӯзига қамраб олади. Ӯз саломатлигига аҳамият берадиган ва ӯзлари ва оилаларининг руҳий соғломлиги улар учун муҳим бӯлган шахслар, оила аъзолари, дӯстлари ва ӯз ҳамкорлари ӯртасида самимий ва дӯстлик фазосини ижод этиш учун сайъ-ҳаракат қилишади. Оила муҳитининг самимий бӯлиши учун дастлабки ва айни ҳолда муҳим бӯлган йӯллардан бири оила аъзоларининг айтган сӯзларига қулоқ солишдир. Зоҳиран бошқаларнинг сӯзларига қулоқ солиш жуда осон ишдек кӯринади, аммо тингловчи қулоқ солиш одобини яхши билмаса, ёки уни яхши ишлатолмаса оиланинг бошқа аъзолари билан яхши алоқа ӯрнатолмайди. Чунки қулоқ солиш фақат қарши томон тилга келтирадиган сӯз эмас, балки сӯзловчининг мақсади, ҳис-туйғусига ҳам аҳамият қаратиш, ҳамда кӯп вақтларда улар билан ҳамдиллик қилиш ҳам лозим. Ҳамдиллик ӯзимизни қарши томоннинг ӯрнига қуйишимиз учун бир сайъ-ҳаракатдир. Ҳамдиллик қилишда бирон киши ҳақида қазоват қилмасдан қарши томон сӯзини такрор қилишимиз ва унинг мақсадини тушунганимизни билдиришимизнинг ӯзи кифоят этади. Ҳақиқатан ҳам унинг сӯҳбатларини такрор этиш билан , унинг ҳис-туйғуларни тасдиқ этамиз. Сӯзлаган каломига ҳамжиҳат бӯламиз. Ҳамда унинг руҳий эҳтиёжларини қониқтирамиз.
Оила аъзолари ӯртасида меҳр-муҳаббат ва самимийликни мустаҳкамлаш ва уни муҳофазат этиш учун , албатта ҳама бир-бирига ӯхшаб фикр ва амал қилмайдиганини қабул қилиш лозим. Кӯп вақтларда оила аъзолари бир бирлари билан фарқ қиладиган ақида ва нуқтаи назарга эгалар. Бундай вақтда бир-бирининг ҳис-туйғуси ва назарини инкор этмаслик, ӯз ҳис-туйғу ва қарашимизни бошқаларга юклатишимиз мумкин эмас. Бундай вазъиятда на фақат руҳий эҳтиёжлар қониқтирмайди, балки оила алоқаларидаги керакли осойишталик ҳам ӯртадан йӯқ бӯлади. Агар биз бошқалар бизга ӯхшамасликларини қабул қила олсак , уша вақти бизнинг назаримизда нотӯғри туюладиган уларнинг ақида ва нуқтаи назарлари билан муносиб услубда мухолифат қила оламиз. Бошқа таъбир билан айтганда, кӯпинча ғазаб ва дод фарёд билан тугадиган бузғунчи тортишув ва баҳс мунозараларсиз муносиб натижага эришимиз мумкин. Бошқаларнинг ақидалари билан мухолифат этиш учун энг муносиб усулларидан бири қарши томонни қуролсизлантириш йӯли ҳисобланади. Бу йӯл –йуриқда шахс қарши томоннинг сӯзларида, ҳатто агар унинг сӯзлаган нутқ мажмуаси билан мувофиқ бӯлмасада, аммо ҳақиқатни топиб кейин уни тасдиқлаш ва мувофиқат қилиш мақомида сӯзлайди. Бу йӯл қарши томонга таскин берувчи ажойиб таъсир етказади ва уша шахс яхши тайёргарлик билан сизнинг айтаётган сӯзларингизга қулоқ солади. Мисол учун келтириш мумкинки сизнинг кичик укангиз сизга айтган сӯзларингизни қабул қилмайман деб айтганида сизнинг жавобингиз бундай бӯлиши лозим: Ҳа сен ҳақсан.
Биз дойим бошқаларнинг айтган сӯзларини юз фоиз ёки комил тарзда қабул қилишимиз шарт эмас. Албатта, сӯзлашувнинг тарзи жуда муҳим масаладир. Меҳр-муҳаббат ва мулойимлик билан айтилган ҳар бир сӯз дилрабо ва қулоққа ёқадиган оҳангга эга бӯлади. Шунинг учун мулойимлик ва меҳр-муҳаббат билан бирга бӯлган товуш, ҳис-туйғу ва руҳияни кӯтаради.
Хулоса қилиб айтганда, дастурхон атрофида оила аъзоларининг йиғилиши қийматли ва олтин лаҳзалар бўлиб уни қўлдан бой бермаслик лозим. Дастурхон атрофида йиғилган барча оила аъзолари билан бирга овқатланиш самимийлик ва яқин муносибатларни янада мустаҳкамлайди. Дастурхон атрофида оила аъзолари билан бирга ўтириш ҳам оилавий муҳим йиғилиш деб ҳисобланиши мумкин, чунки бу энг яхши руҳий муносабат ва мулоқот қилишнинг пайтидир. Хурсандчилик, ризоят, қувонч ҳис-туйғуси ва турли воқеа-ҳодисалар ҳақида сўҳбатлашиш ва оила аъзолар ҳар бирининг режаларини билиш, оила аъзоларининг дастурхон атрофида ўтириб овқатланишлари оилавий муносабатларнинг мустаҳкамланишига ёрдам беради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ўз ота-оналари билан овқатланадиган ўсмирлар камроқ депрессияга тушиб, руҳий саломатликнинг юқорий даражаларига эга бўлишади.
Оила ва дўстлар билан бўлган ўзаро муносабатларда биз ҳиссиётларимиз билан ўртоқлашамиз, бизни тушунишади, бизни қўллаб-қувватлашади ва ўзимиз ҳам уларни қўллаб-қувватлаймиз. Ва яна бир муҳим томони: агар атрофингиздаги одамлар қанчалик омадли ва бахтли бўлсалар, сиз ҳам буни улардан ўрганасиз.
Руҳий саломатлик учун ўтган кунлар тўғрисида ўйламасдан бугунги кун билан яшаш жуда муҳим.
Ҳозирги замон билан яшаш, ўзингизни ва ўз танангизни ҳис қилиш зарур. Баъзилар бу ҳолатни англаш ёки тушуниш деб атайдилар.
Англаш туфайли биз тўғри қарорлар қабул қиламиз, чунки бутун вазиятни тушунамиз ва нима хоҳлаётганимизни биламиз.
Англаш нафақат чиройли сўз, балки ҳаётни қабул қилиш усули ҳамдир. У бизнинг руҳий саломатлигимиз учун керак.
Азизлар, келаси дастуримизда руҳий саломатликнинг бошқа жиҳатлари кўриб чиқамиз.