Имом Содиқ алайҳиссаломнинг сийрат ва таълимотларида динни таблиғ қилиш услуби
Аллоҳ таоло буюради: Менинг қавмим менинг оиламдир, бас менинг наздимда энг севимли кишилар ушалардирларким улар билан меҳрубонроқ бўлиб эҳтиёжларини қониқтиришда сайъ-ҳаракат қилсин. “
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Аллоҳнинг ҳабиби, севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, Имом Жаъфар алайҳисаломнинг 25 шаввол ойида шаҳодат топган куни муносабати билан барчаларингизга тасаллият изҳор изҳор этамиз ва бу қайғули муносабатга бағишланган Имом Содиқ алайҳиссаломнинг сийрат ва таълимотларида динни таблиғ қилиш услуби мавзўсидаги махсус-эшиттиришни Эрон ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Ҳижрий-қамарий 148 йил шаввол ойининг 25 –чисида ислом олами Ислом Пайғамбари (с) аҳли байтларидан бўлган вужуди илм ва ҳикматнинг хазинаси бўлган, ислом динининг боқий қолиши учун жуда кўп сайъ-ҳаракат қилган улуғ бир инсоннинг шаҳодат кунида мотам тутади. Аллоҳнинг ҳабиби Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг пок набираларидан бири имом Жаъфар Содиқ (алайҳис салом)нинг шаҳодат кунлари арафасида турибмиз. Бу қайғули кун муносабати билан барча мусулмонларга таъзият изҳор этамиз.
Бугунги дунё ўзининг ривожланган технологияси билан инсоният ҳаётида жиддий ўзгаришлар яратди. Диний таблиғот ва ахлоқий ҳидоят соҳасидаги ушбу ўзгаришлар шундай бир янги фазога етдиким кўп кишилар фикрига кўра ўзининг аввалги услулларини юқотиб қўйди. Аммо ҳақиқат шундаки бугунги аср инсоннининг асосий эҳтиёжлари ва хулқ атвори хусусиятлари ўнлаб йиллар олдин ҳаёт кечирган аждодлари билан бир хилдир.
Шу сабабдан, компютер ва интернет каби ривожланган воситалар фақатгина хабарнинг мухотабга етиб боришини осонлаштирди ва инсоннинг табиатида ҳеч қандай ўзгариш вужудга келтирмади.
Қўлга киритилган тадқиқотларга асосланиб айтиш мумкинки Имом Содиқ (а) –нинг тарғиботларидаги энг муҳим тамойиллари мухотабни яхши танлаш ва унга ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиш, тилни ишлатиш ва ундан баҳраманд бўлиш, аммал билан даъват этиш ва замонга аҳамият қаратиш ҳисобланадиким бугунги кунда ҳам ислом мубин динни тарғиб этиши учун улардан фойдаланиш мумкин.
Имом Содиқ алайҳиссаломнинг машаққатли илмий сайъ-ҳаракатлари исломий илмларининг кенгайишига олиб келди ва ул ҳазратнинг шон-шўҳрати исломий минтақаларни қамраб олди. Имом Содиқ алайҳиссалом ҳаёти Уммавий режимининг зайифланиши ва Бани Аббос сулоласи қудратининг кучайиши даврига бориб тарқалади. Ана шундай қалтис бир даврда имом Содиқ (алайҳис салом) асл исломий таълимотни қайта тиклашга ҳаракат қилиб, улкан бир илмий олигоҳ яратдилар. Бу илмий олигоҳда тўрт мингдан ортиқ илмнинг турли соҳаларидаги етук шогирдлар етишиб чиқди.
Уларнинг ҳар бири кўплаб илмий соҳаларда ўз нуқтаи назарларига эга эдилар ва исломий ҳудудлар бўйлаб диний таблиғотчилар сифатида фаъолият олиб боришардилар.
Иллоҳий паёмларнинг нуфуз топишининг энг муҳим усули – бу инсон ҳаётининг тубида меҳр-муҳаббатнинг туйғусини вужудга келтириш ҳисобланади. Чунки иллоҳий паёмлар инсон фикр ва андешасига таъсир етказишига қўшимча билан бир қаторда, одамларнинг қалбида ҳам нуфуз топиши лозим.
Иллоҳий паёмлар ва сўзлар уларнинг руҳларига бориб етиши лозим ва бу ўзгаришга дуч келган куч-қудрат олий инсоний мақсадлар ва идеал жамиятини яратишга ёрдам беради.
Имом Содиқ алайҳиссалом бу заминада буюради: “Буюк Аллоҳ таоло ўз пайғамбарини ўзининг меҳр- муҳаббати билан таълим-тарбия берди. ”.
Аллоҳ таоло буюради: Менинг қавмим менинг оиламдир, бас менинг наздимда энг севимли кишилар ушалардирларким улар билан меҳрубонроқ бўлиб эҳтиёжларини қониқтиришда сайъ-ҳаракат қилсин. “
Шунинг учун иллоҳий пешволари меҳр-муҳаббат ила тарғибот олиб бориш ва ҳидоят ва етаклашдан кўп баҳраманд бўлишган эдилар ва ўз шогирдлари учун Худога яқинлашиш ва У Зот блан унс олиш учун бу воситалардан фойдаланишни тавсиялар беришади.
Ғафлат ва ўзини билмасликка олиш ахлоқий энг муҳим тамойилларидан бўлиб руҳий ва ижтимоий жиҳатдан зайифланишда ва ахлоқий зиддиятларнинг олдини олишда муҳим рол ўйнайдиган ахлоқий тамойиллардан биридир. Яъни, шахс бирон-бир нарсани билади ва ундан хабари бор, аммо у қарши томон билан шундай муносабат қиладиким гўё мавзўдан хабари йўқ. Чунончи Пайғамбари Акрам (с) ўзларини эшитмасликка олишлари ва баъзи мавридларда жоҳилларнинг танқид қилиш сабабига айланарди.
Аллоҳ таоло Тавба сурасининг 61 ояти каримасида шундай марҳамат этади: “Улардан Пайғамбарга озор берадиган ва: «У қулоқдир» дейдиганлар бор. Сен:«У сизга яхшилик нарсаларга қулоқдир. Аллоҳга иймон келтирадир, мўминларга ишонадир, сизлардан иймон келтирганларга раҳматдир. Аллоҳнинг Расулига озор берадиганларга аламли азоб бордир», деб айт.(Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳамма билан яхши муомалада бўлардилар. Ҳамманинг дардига қулоқ осар эдилар. Мунофиқлар бу юксак одоб намунасидан ҳам эгри хулоса чиқариб, моғор босган қалблари ҳиқду ҳасадга тўлиб, фитна гап ўйлаб чиқардилар. Пайғамбаримизга (с.а.в.) «қулоқ» деб лақаб қўйдилар.)
Имом Содиқ алайҳиссалом таблиғотий усулида ушбу хусусиятга ишора этиб марҳамат этадилар: “Одамлар билан маслаҳатлашиш, соғлом ҳаёт кечириш ва улар билан мулоқот қилиш учдан икки қисми ҳушёрлик ва учдан бир қисми ўзини эшитмасликка солиш ташкил этади.
Имом Содиқ алайҳиссаломнинг айтган бу сўзлари ижобий ўзини билмасликка олишга таъкидлашлари зимнида мусулмонларни салбий ғафлатдан қўл тортишдан огоҳлантиради. Чунки дастлаб ҳушёрлик, ўйғунликни ва ғафлатни тарк этишни ва унинг мезонини таъкидлайди ва унинг ўлчамини учдан икки деб билади. Шуни ёдда тутиш керакки ўзини билмасликка олиш ва ғафлат амри маъруф ва наҳйи мункар ва танқидга тўғри келмайди. Чунки амри маъруф ва наҳйи мункар вожиботларга боғлиқдир ва бепарволик ҳудудларидан ажралиб туради.
Ҳар бир даврда бидъат ва нотўғри йўналишлар мавжуд бўлган иллоҳий аҳкомлар ва диний таълимотларга эришиш учун одамларга тусқинлиқ яратган.Дин таблиғотчиларнинг вазифаларидан бири шундан иборатким жасорат билан шубҳаланиш ва гумроҳлик моҳиятини очиб бериши ва одамларни огоҳлантиришлари лозим. "
Аҳзоб муборак сурасининг 39 ояти каримасида шундай келтирилади: “Улар Аллоҳнинг элчилигини етказадиган, Ундангина қўрқадиган, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмайдиган зотлардир. Аллоҳнинг Ўзи ҳисоб қилгувчиликка кифоядир.”
Ислом дини бирлик ва ваҳдатга таъкидлайди ва мўъминларни бир-бирларига биродар деб билади. Ҳужурот муборак сурасининг 10 ояти каримасида келтирилган: “Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз.