Ҳаётий муаммолар калиди
Кимки исроф қилса, Худо уни ризқ-рўзидан маҳрум этади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Адиба Қодирий олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Истеъмол қилиш иллоҳий нуқтаи назаридан умумий ва шахсий юксалиш ва ривош-равнақ топишда инсонга кўмак берадиган ҳадд-ҳудудга эгадир ва агар унинг ҳад-ҳудуди камайтирилса ёки кўпайтирилса ҳаёт тизими зарар кўради. Айрим одамлар Худонинг неъмати ва мол-мулкидан баҳраманд бўлиши учун бахиллик қилишади. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ейдиган аммо бермайдиган шахсни бахил деб билиб шундай деб марҳамат этадилар:”Исроф ва бахиллик қилмасдан ейинглар, ичинглар ва садақа беринглар. Чунки Худо берган ўз неъматининг ўз бандасига етказган тасирини кўришни яхши кўради.” Айрим одамлар ҳам исрофгарчилик қилишади. Имом Содиқ алайҳиссалом шундай буюради: “Исроф бу тана учун зиён етказадиган ва фасодлик олиб келадиган молдир. Тана учун фойда келтирадиган нарса исроф эмас, балки мувозанатдан чиқиш ва мўътадилликдан ошиб кетиш исрофдир.” Расули акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай марҳамат этадилар: “Кимки исроф қилса Худо уни ризқ-рўзидан маҳрум этади.”
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Дастуримиз давом этади.
Ислом динининг самовий таълимотларида халқ истеъмол этиш учун ишлаб чиқариш, муътадиллик ва қаноатли бўлишга даъват этилади. Чунки одамнинг ҳақиқий осойишталиги ва фаровонлиги кераксиз истеъмол этишда эмас, балки эҳтиёжсизлик ва бошқаларга боғлиқ бўлиб қолмаслигидадир. Агар инсон ўзини дунёнинг ҳою-ҳавасларидан узоқлаштира олса ва ўзини эҳтижсиз қила олса яхшироқ ҳаёт кечиради. Айримлар ҳашаматли уй-жой, янги замонавий машиналар ва бошқа ҳаётий нарсаларга эга бўлиш билан ўзларини эҳтиёжсиз деб билишади, аммо айримлар эса бу нарсалардан баҳраманд бўлиш билан ўзларини эҳтиёжсиз деб билишади. Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ҳам шундай буюрадилар: “Ризқ-рўзи талабида ҳаётингни барбод қиладиган даражада сусткаш бўлма ва ҳамма нарсани мол-дунё деб биладиган даражада унга ҳирс қуйма. Ҳаётда доимо мўътадил ва қаноатли бўл!”
Ҳурматли тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.