Биз билан Эронга келинг
Аҳвознинг сайёҳлик жозибалари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.
Сайёҳат қилишни хуш кўрувчи муҳтарам мухлислар, сиз билан Эроннинг нефтдан бой ва қора олтин юрти номини олган Хузистон минтақасига сафар қилишни бошлаган эдик. Саноат шаҳри бўлган Аҳвоз Хузистон вилоятининг марказидир. Аҳвоз шаҳри борасида айрим маълумотларни сизнинг эътиборингизга ҳавола қилдик.
Эслатиб ўтамиз, Исломдан кейин “Ҳурмузди Ардашер” шаҳрининг номи “Сувқулаҳвоз” номига айлантирилади. Аҳвоз шаҳри умавийлар ва аббосийлар даврида ҳам обод ва ривожланган бўлиб, найшакар зироатининг маркази ҳам бўлган. Бироқ ҳижрий-қамарий учинчи асрда Аҳвоз харобазорга айланади. Албатта, уни ободонлаштириш учун кўплаб ҳаракатлар амалга оширилади. Аммо ҳижрий-қамарий 9 асрнинг ўрталарида ушбу шаҳар дарёси устида қурилган йирик тўғон бузилганидан кейин шаҳар вайронагарчилик билан юзмаюз бўлади.Ҳижрий-қамарий 1306 йилда Суэц канали қазилгани ва еропаликларнинг Эрон ғарбига мустамлакачилик сиёсатлари аосида эътибор қаратишганларидан кейин Аҳвоз шаҳрида яна ўзгаришлар юзага келади. Носириддиншоҳ ҳам ушбу имкониятлардан Корун дарёсида тижорат қаиқларини кўпайтириш йўли билан фойдаланишга ҳаракат қилади. Эроннинг ўша вақтдаги шоҳи Носириддиншоҳ Хузистон ҳокими билан Аҳвознинг қадимий қисмида Носирий номланган бандаргоҳни бунёд этади. Шундан кейин Аҳвознинг номи Носирияга айланади. Ҳижрий-шамсий 1314 йилда эса вазирлар қарори билан ушбу шаҳарга яна Аҳвоз номи берилади.
Хузистон минтақасида кўплаб уламо, донишмандлар ва шоирлар етишиб чиққан. Абунавос Ҳасан бин Ҳоний Хузистоний, Абдуллоҳ бин Маймун Аҳвозий, Навбахт Аҳвозий, Ибн Сакит, Даъбал Хазоий шулар жумласидандир.
Аҳвоз шаҳрининг сайёҳлик жозибаларидан бири мазкур шаҳарнинг кўприкларидир. Ҳозирги вақтда Корун дарёси устида 8та кўприк қурилганки, шаҳарнинг ғарбий ва шарқий қисмларини бир-бири билан боғлайди. Биринчи қурилган кўприк “Сиёҳ” номи билан аталади ва унинг устида поездларнинг ҳаракатлари учун темир йўли қурилган.
Корун дарёси устида қурилган бошқа кўприклардан бири “Сафед” кўприки бўлиб, Эронниг биринчи муаллақ кўприкларидан ҳисобланади. “Пулад” кўприги дунёда пуладдан қурилган йирик кўприкларнинг тўртинчисидир.
Кабелли бўлган Корун дарёсининг бошқа кўприги Ўрта Шарқнинг энг йирик кабелли кўприги саналади.
Замонавий услубда ва хос тарзда қурилган ушбу кўприк Аҳвоз шаҳрига ўзгача чирой ва шукуҳ бахш этган. Мазкур шаҳарда кўплаб тарихий бино ва уйлар ҳам мавжудки, Эрон Миллий мероси рўйхатига киритилган. “Сарои Ажам” ушбу биноларнинг бири бўлиб, шамсий 1382 йилда мамлакатнинг миллий ёдгорликларидан бири сифатида қайд этилган. Ўтган замонларда мазкур бино шайх Хазъалнинг карвонсаройларидан бири бўлган ва кейинчалик бозорга айлантирилиб, ҳозирги вақтда эса анбор сифатида фойдаланилмоқда.
“Сарои Ажам” бир қаватли бинодан иборат бўлиб, хитой ғиштлари билан қурилган ва сутунлари эса тош билан терилган. Унда бир неча хона мавжуд бўлиб, ерларида ҳам текис тошлар ётқизилган. Хоналарининг эшик ва дирезалари ёғочдан ясалган ушбу бинонинг меъморчилиги ўзига хосдир.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган ярим соатлик тонги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Олдин ҳам таъкидлаб ўтганимиздек, Али бин Маҳзиёрнинг мақбараси Аҳвоз шаҳрида қурилган ва зиёратгоҳ бўлган жойлардан бири ҳисобланади. Али бин Маҳзиёр Аҳвозий ҳижрий-қамарий 125 йилда туғилган. У ислом олами ва шиа аҳлининг етук фақиҳ ва муҳаддисларидан бири ҳисобланади. Ҳижрий-қамарий 254 йилгача яшаган бу донишманд қатор диний китоблар ёзган ва Хузистон минтақасида Пайғамбар (с)нинг Аҳли Байтлари тутган йўлдан бориб, бошқаларни ҳам ушбу йўлга ҳидоят қилган. Али бин Маҳзиёр Аҳвозий нафақат фиқҳий, илмий ва маънавий даражаларга эришган, балки шиа аҳли учун сиёсий ва иқтисодий заминаларда етук назариётчи сифатида танилган. Бу соҳаларда у китоблар ёзган.
Ислом оламининг машҳур фақиҳларидан бири Шайх Тўсий (р) “Ражол” номли китобида шундай ёзган эди: “Али бин Маҳзиёр Имом Жавод (а) ва Имом Ҳодий (а)нинг саҳобаларидан ҳамда жалилулқадр донишмандлардан бири бўлиб, кўплаб ривоятларни билувчидир. Али бин Маҳзиёр фиқҳ илми ва диний аҳкомни ўрганган ҳамда Имом Ризо (а) ва Имом Жавод (а) тўғрисида кўплаб ривоятларни нақл этган. У Имом Жавод (а) хос саҳобаси ва ул ҳазрат томонидан ваколатга эга эди. Шу тартибда ул ҳазрат олдида хос мақомга эга эди ва Имом Ҳодий(а)нинг ҳам саҳобаларидан бири ҳисобланарди ва айрим минтақаларда ул ҳазратнинг вакили тайинланган эди.”
Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.