июл 19, 2018 14:03 Asia/Tashkent

Ўзидан фахрланиш мавзўси.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  " Соғлиғимиз ўз қўлимизда " туркум эшиттиришнинг  навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

  Азиз тингловчилар, ӯтган дастуримизда руҳий ва эмоционал саломатликни шарҳ-изоҳ бериб айтдикки шахс ӯз-ӯзидан ғамхӯрлик қилишнинг ушбу турида одамлар , дӯстлар ва оила аъзолари ва ҳатто ӯзи билан соғлом ва самимий муносибат  қилади. Агар бундай шахс, бирон бир мушкулотга юзмаюз бӯлса, ӯз йӯлини давом эттириш учун ҳали куч-қуввати борлигига  ӯзини ишонтиришга сайъ-ҳаракат қилади . Бугунги сӯҳбатимиз ӯзи учун қайғуриши ва эҳтиёт қилишнинг руҳий ва эмоционал омили бӯлган “ӯзидан фахрланиш” ҳақида бӯлади. Биз билан бирга бӯлинг!

Айрим одамлар бор муваффақиятларга эга бӯлишларига қарамай ҳақиқий бирон-бир муваффақиятсизликнинг таъмини татиб кӯрмасдан умидсизликка тушишади. Бу ҳиссиёт пайдо бӯлишининг сабаби  шахснинг ӯз мол-мулки ва эга бӯлган бойликларига аҳамият бермаслиги ва ҳали қӯлга киритмаган нарсаларидан ӯзини омадсиз инсон деб тасаввур этишидир. Агар бу ҳиссиёт ҳаддан ташқари ортиб кетса одам тушкунликка тушиб минглаб бошқа руҳий ва  психологик мушкулотларга дуч келади. Бундай ҳиссиётларга тусқинлик яратиш учун одам “фахрланиш, қониқиш” каби муносиб йӯлидан фойдаланиши лозим.

Ӯзидан фахрланиш ҳис-туйғуси  инсонни кӯп мушкулотлар қаршисида муҳофазат этишга ёрдам беради ва барча қийинчиликларда ӯзининг иззат нафсига ишониши билан ӯзидан умидсизлик ва тушкинликни ӯзоқлаштириши мумкин. Шахснинг ичида уни азоб берадиган кӯп нидолар шу сабабдан вужудга келадиким бундай шахслар ҳамиша ӯз ишларидан норози бӯлишади ва ӯзларидан фахрланмайдилар. Албатта, хатоликларга аҳамият бериш ва улардан ибратли дарс олиш нотӯғри иш эмас, балки бу иш инсоннинг иззат нафсини юқотиш ва умидсизлик ҳиссини ижод этиш сабабига айланади . Шунинг учун ӯз-ӯзидан ғамхӯрлик қилишнинг руҳий ва эмоцсионал  ҳиссиётида шундай йӯл-йӯриқларни таклиф этишадиким ундан фойдаланиш орқали ӯзининг иззат нафсини мустаҳкамлаш ва ҳаётнинг турли босқичларда ӯзидан фахрланиш мумкин бӯлади.

Сӯз фахрланиш ҳақида борганда, баъзи одамлар уни мағрурлик ва худбинлик билан  алмаштиришади. Бироқ ӯзидан фахрланиш  таъсирчан бӯлиш ҳиссиётнинг ютуқларидан бири ҳисобланади. Сайъ-ҳаракат қилиб фахр-ифтихорни ӯз насибига айланатирдиган инсон ӯзининг муваффақиятларини ӯз зотий қадриятлар маҳсули  деб ҳисоблайдиган мағрур ва худбин инсон билан фарқ қилади. Ӯзидан фахрланадиган  шахс мағрур инсон қаршисида кӯпроқ масъулиятга эга бӯлади, ӯзи,  ӯз касбдошларининг илмий ва маънавий ривож-равнақ топиш учун жамиятга кӯпроқ хизмат қилади.

Ӯзидан фахрланадиган шахс, ҳаттоки пулсиз қолганда ҳеч қачон ӯзини таҳқирланган деб ҳисобламайди , балки даромадни касб этиш учун режа тузади ва сайъ-ҳаракат қилади. Унинг қаршисида ӯзини ҳар томонлама доно ва кучли биладиган мағрур шахс дойим у билан қонундан ташқари амал қилишни бошқалардан кутади  ва ҳар бир ишни бажарганида  ҳеч ким унга эътироз қилмаслиги ва барча яхши муваффақиятлар уники бӯлишини истайди. Ҳамда, бундай шахс ӯйлайдиким унинг ҳар бир бажарган иши нуқсонсиз ва айбсиздир ва агар бирон киши унга эътироз қилса, унинг вужудидида пайдо бӯлган таҳқирланиш ҳисси қаторида эътирозчи шахсдан нафратланиш ҳисси ҳам вужудга келади ва ундан

қасос олиш фикрига тушади.   

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда  “Соғлиғимиз ўз қўлимизда ”   эшиттиришининг илк  сонини  тинглаяпсиз.   Радиомизнинг интернет сайти  Порс тудей дотком дроб уз орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

Азизлар, эшитиришимиздан йироқлашманг, Дастуримиз давом этади.

Ӯзидан фахрланиши учун ӯтмишдаги воқеа-ҳодисалардан ӯзини озод этиб бугунги кун билан яшаши керак. Кӯп инсонлар  ӯтмишдаги ҳодисалар таъсирида ҳаёт кечиришади  ва бу нарса уларни бугунги кун билан яшаш ва келажакка қадам ташлашлари учун  тусиқлик яратади.  Албатта ӯтмишдаги тажрибадан баҳраманд бӯлиши лозим, аммо хатолар такрорланмаслиги лозим. Афсуски ӯзининг ӯтмишдаги қайғули хотираларни эслашини севадиган инсонлар бор ва бу масала сайъ-ҳаракат қилиш ва мақсадга етишни қӯлдан бой бериш сабабига айланади. Ҳақиқатан ҳам ӯтмишда бӯлиб ӯтган воқеалар муҳим эмас, муҳимроғи шулким уша воқеа-ҳодисалар бугунги кунда бизга зарар етказмасин.

Кишининг ӯзига нисбатан иззат-ҳурмати, ӯзини мӯҳтарам деб билиши  мақсадга етиши учун муҳим нарсадир ва фахрланмаслик билан эришган муваффақият  қадр-қийматга эга бӯлмайди.

Молиявий нуқтаи назардан муваффақиятга эришган инсонлар ҳам кам эмас, аммо ӯз қадр-қийматларига эътибор бермасликлари натижасида уларнинг бойликлари эмотсионал ва руҳий мушкулотларни ҳал этмайди. Чунки фахр ва қадр-қиймат ҳиссиётидан баҳраманд бӯлиш учун  моддий воситаларга эҳтиёж йӯқ. Фақат инсон  ӯзи қандай  бӯлишини қабул қилиши кифоят этади.

 

Ёрлиқ