Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил тир ойининг 31-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-қаъда ойининг 8-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июль ойининг 22-чи кунидир.
Бундан 1050 йил илгари ҳ.қ 389 -чи йил зил-қаъда ойнинг 8-чисида:
Эронлик мунажжим ва математика илмининг билимдони Абу Ҳомид Соғоний вафот этди. У Эроннинг шимол-шарқида жойлашган Хурсонда таваллуд топиб, Бағдодда яшади. У астрономия ва математика илмида ўз асрининг машҳур устодларидан ҳисобланарди. Соғоний телескоп ва уша замонда расадхонанинг бошқа воситаларини яратишда катта маҳоратга эга эди. Ва ушбу заминада ўзидан катта ташаббус кўрсатди. У Бағдод шаҳрида бир расадхона қурди ва юлдузларни ўрганишни бошлади. Бу муножжим ёзган асарлардан “Телескоп” ҳақида китобни тилга олиш мумкин.
Бундан 405 йил олдин милодий 1613 йил июль ойининг 22 - чисида:
Михаил Рамановнинг тахтга ўтирганидан кейин Рамоновлар сулоласининг Россиядаги 304 йилги ҳукумати бошланди. Польша кучларининг Россияга қарши ҳужумидан уч йил ўтганидан кейин Россия раҳбарларидан бири уларни мағлуб этди ва Масквани Польша армияси ишғолидан хориж эди. Михаил Раманов чор Россиянинг янги подшоси унвонида тахтга ўтирди. Иқтисодий ва сиёсий мушкулотлар узоқ муддат давом этгани сабабли халқ милодий 1917 йилда Рамановлар сулоласининг охирги подшоси Николай-2-га қарши қиём қилишди ва уни қудрат бошидан ағдаришди ва Россияда социалистик режим ҳокимият бошига келди.
Бундан 235 йил муқаддам, ҳижрий-шамсий 1162 йил тир ойининг 31-кунида:
Россия императори Екатирина-2 Форс кўрфази сувларига чиқишга тегишли бўлган Петр Кабирнинг қилган васиятномасини аста-сенкинлик билан ижро этиш учун Эрондан Грузияни ажратиш учун дастлабки қадамларини қуйди. У тезда Грузия ҳокими Араклихон билан Гюргюсак номли шартномани имзолади. Бу шартномага асосан Грузия Россиянинг ҳимояти остида қарор олиб, Эрон ва усмонийлар императорлиги билан бевосита алоқада бўлиши манъ этилди. Бунга қарши Россия давлати Грузиянинг валийсини ҳимоят этишни ўз зиммасига олди. Зудлик билан Россия армиясининг бир қисми Грузияга кирди. Бу шартноманинг имзоланиши Эрон халқи орасида яхши кўтиб олинмади. Бунга қарамай уша замонда ички тортишувлар ва қудрат учун уруш билан машғул бўлиб қолган Нодиршоҳ Афшорнинг ўринбосарлари бу шартномага қарши ҳеч қандай аксиламал кўрсатишмади.
Бундан 30 йил бундан олдин, ҳижрий-шамсий 1367-чи йил тир ойининг 31-чисида:
Эрон томонидан хавфсизлик кенгашининг 598 шартномасини қабул қилишидан тўрт кун ўтганидан кейин Ироқ диктаторои Саддомнинг армияси Эроннинг жанубий минтақаларига қарши кенг кўламдаги ҳужумини бошлади. Бир йил олдин тасдиқланган бу шартнома оташкесимни ва тажовузкор давлатни эълон қилиш, етказилган зарарларнинг тўловини тўлаш, асирларни алмаштириш ва икки томон кучларининг халқаро чегараларига қайтиш таъкидланарди. Ироқ тажовузкор режими бундан олдин бу шартномани қабул қилган эди ва Эрон буни қабул қилмади деган баҳонаси билан Эронга қарши таблиғот олиб борарди. Аммо Эрон бу шартномани қабул қилганидан кейин Саддомнинг армияси яна Эронга қарши ҳужум қилди. Душманнинг ҳужуми баробарида мудофаа этиш ва кучларни басиж этиш масаласига тегишли бўлган Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг фармони билан Ироқ баъс режимининг армияси катта талафот бериб мағлубиятга юзмаюз бўлди ва унинг ёвуз чеҳраси ошкор бўлди. Саддом ва Эронга қарши Ғарб ҳомийларининг саккиз йиллик уруши шамсий 1367 йил мурдод ойининг 29чисида охирга етди.